Xushnudbek.uz
673K subscribers
11.1K photos
2.84K videos
251 files
9.33K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Луврдаги Ўзбекистон кўргазмасини томоша қилиш учун узун навбат юзага келди

23 ноябрдан бошлаб Париждаги Лувр музейида «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон тарихи ва маданий ҳаёти акс этган экспонатларни кўриш учун музейда катта навбат ҳосил бўлган.

Ташкилотчиларнинг айтишича, кўргазма ҳар куни 20 минг сайёҳни қабул қилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Онлайн маҳалла” ахборот тизимини (online-mahalla.uz) яратиш учун 8,4 млрд сўмга шартнома тузибди.

Қонун талаби бўйича аслида тендер ўтказилиши керак бўлган, лекин истисно тарзда“Realsoft” МЧЖ билан тўғридан тўғри шартнома тузилган.

Дастлаб шартномада платформа яратиш муддати 30 кун этиб белгиланган, кейинчалик қўшимча шартнома қилиб, муддатни 325 кун деб ўзгартиришибди.

Шунчаки қойил. Бошқа изоҳ йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари билан суҳбат

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров билан суҳбат қурдик.

Суҳбатимиз давомида Ҳаж ва Умра зиёрати, ундаги навбатларда юзага келадиган коррупциявий ҳолатлар, диний таълим, имом ва домлалар атрофидаги гап-сўзлар, янги масжидлар очиш ва бошқа мавзуларда сўз борди.

Мазкур интервью эртага, Жума куни — 25 ноябрь соат 20:00 да YouTube каналимизда эълон қилинади.

Канал манзили: youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev


👉 @xushnudbek 👈
Ғофуржон Мирзаев Президентга маслаҳатчи бўлди

Президентининг тегишли фармони билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Ғофуржон Мирзаев Президентга маслаҳатчи бўлди Президентининг тегишли фармони билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига…
Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилмоқда
 
ЎзАнинг хабар беришича, Ғофуржон Мирзаев тайинланган Президент маслаҳатчиси лавозими аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали янги ташкил этилган.

Бунда Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунга қадар Турсинхон Худайбергенов маслаҳатчи эди) ҳамда Президентнинг давлат хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунгача вакант эди) лавозимлари тугатилиб, уларнинг негизида янги лавозим жорий этилган.

Шунингдек, сўнгги пайтларда Халқ қабулхоналари фаолияти етарли самара бермаётгани, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйиб, асосан сансалорлик билан шуғулланаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқараётгани сабабли Халқ қабулхоналари институтини кучайтириш юзасидан айрим вазифалар белгиланди.

Жумладан, Халқ қабулхоналари ходимларига таъсирчан чора сифатида давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузиш ва судга юбориш ҳуқуқи берилмоқда.

Ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва жойлардаги вазиятдан келиб чиқиб, тезкор чоралар кўриб бориш мақсадида Халқ қабулхоналари фаолиятини янги ташкил этилаётган Администрация раҳбари ёрдамчилари мувофиқлаштириб боради ва улар бевосита ҳудудларда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда Администрация раҳбари ёрдамчилари штатлари мавжуд штат бирликларини қисқартириш эвазига ташкил этилади.


👉 @xushnudbek 👈
#worldcup2022

🇶🇦 24 ноябрда ўтказилган учрашувлар натижалари:

🇶🇦 Швейцария 1:0 🇶🇦 Камерун («G» гуруҳи)

Гол: Эмболо 48ʼ

🇶🇦 Уругвай 0:0 🇶🇦 Жанубий Корея (H)

🇶🇦 Португалия 3:2 🇶🇦 Гана (H)

Голлар: Роналду (пен) 65ʼ, Феликс 78ʼ, Леау 80ʼ — Айю 73ʼ, Букари 89ʼ

🇶🇦 Бразилия 2:0 🇶🇦 Сербия (G)

Голлар: Ришарлисон 63ʼ, 74ʼ



Бугунги учрашувлар:

15:00
🇶🇦 Уэлс — 🇶🇦 Эрон (B)

18:00 🇶🇦 Қатар — 🇶🇦 Сенегал (A)

21:00 🇶🇦 Нидерландия — 🇶🇦 Эквадор (A)

23:59 🇶🇦 Англия — 🇶🇦 АҚШ (B)


👉 @xushnudbek 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши сессиясида иштирок этди.

Сессияда Навоий вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилди.

Вилоят фаолларининг фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзоди тавсия этилди ҳамда тасдиқланди.


👉 @xushnudbek 👈
Навоий вилояти тўртта масалада республиканинг намунавий ҳудудига айлантирилади. Жумладан, вилоят электр энергиясини тежаш бўйича намуна бўлади.

Бунинг учун барча ташкилотларга 100 фоиз қуёш панеллари ўрнатилади. Барча сув насосларини самарали ишлатиш тизими йўлга қўйилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбек киноижодкорлари Голливудда фильм суратга олмоқда

Кинематография агентлиги буюртмаси билан Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган фильм яратилмоқда.

Суратга олиш ишлари АҚШнинг Хьюстон, Лос-Анжелес ва Нью-Йорк шаҳарларида олиб борилмоқда.

Абдулла Ориповнинг кексалик даврини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Сурхондарё театри актёри Қудратилла Бурхонов, шоирнинг рафиқаси Ханифа Мустафоева ролини эса Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова ижро қилмоқда.

Фильм бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифлари Минҳожиддин Мирзо, Муқаддас Усмонова ва Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Музаффархон Эркинов, постановкачи оператор Равшан Мирзакамолов.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳозиргина шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қуддус шаҳрида ўтаётган FIDE жамовий жаҳон чемпионатида финал баҳсини бошлади.

Йигитларимиз чемпионлик учун Хитойга қарши дона сурмоқда. Уларга омад тилаймиз!

Ўйинни онлайн томоша қилиш:
https://chess24.com/en/watch/live-tournaments/fide-world-team-championship-2022-knockout/6/1/1

Ўйиннинг ўзбек тилидаги шарҳи:
https://youtu.be/NV09V-hvl1Q

P.S.: терма жамоамиз етакчиси Нодирбек Абдусатторов бошқа йирик турнирда қатнашаётгани сабабли, ушбу чемпионатда иштирок этмаяпти.


👉 @xushnudbek 👈