Кечки мутолаа
(ўқиш учун атиги 10 дақиқа вақтингиз кетади)
Ҳурматли, китобхон, саломатмисиз? Одатга кўра, бугун ҳам биргаликда ҳикоя мутолаа қиламиз. Умид қиламанки, бериб борилаётган ҳикоялар Сизга манзур бўлмоқда ва ўқиш учун дангасалик қилмаяпсиз.
Бугунги меҳмонимиз, замонавий ўзбек адабиётининг ҳурматга лойиқ вакили - Исажон Султон. Унинг «Боқий дарбадар», «Генетик» каби асарлари ҳамда турли тиллардан таржималари китобхонлар орасида жуда машҳур. Лекин шу билан бирга Исажон Султон ҳикоя жанрида ҳам салмоқли ижод қилган.
Бугун берилаётган ҳикояда балки ўта мураккаб ва ўткир сюжетни кўрмассиз, лекин адиб оддий ҳаётий воқеа ортидан хулоса қилиш ҳуқуқини муштарийнинг ўзига қолдиради. Масалан, мен бу ҳикояни ўқигач, соҳам яқин бўлганлиги учун дарров кўз олдимда сўз эркинлиги билан боғлиқ ҳолат гавдаланди. Балки Сизда бошқачароқ фикрлар туғилар. Унда ўз фикрларингизни биз билан ўртоқлашинг.
Ёқимли мутолаа тилайман!
Исажон Султон. Олисдаги урушнинг акс-садоси (ҳикоя)
👉 https://telegra.ph/Isazhon-Sulton-Olisdagi-urushning-aks-sadosi-ҳikoya-01-21
Қуйида мазкур ҳикояни муҳокама қилишингиз мумкин 👇
#кечки_мутолаа

Telegraph

Бу воқеага беш-олти йил бўлди. Аслида, айтишга арзигулик ҳам эмас. Баъзилар кулимсираб қўйишини ҳам сезаётгандайман. Лекин, хаёлимдан кетақолмайди-да. Кўл бўйи, бақақуриллоқ. Тунги самодаги тилларанг ой. Сув ёқасида тимирскиланиб юрган қора шарпа. Шу холос.…
Бугун, 26 январь - божхона органлари ходимлари куни.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган барча божхоначиларни чин қалбдан табриклайман. Юрт равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилишдан чарчаманг!
Маълумот учун: божхона органлари ходимлари куни
2018 йил 22 декабрдаги Қонун билан белгиланган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган барча божхоначиларни чин қалбдан табриклайман. Юрт равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилишдан чарчаманг!
Маълумот учун: божхона органлари ходимлари куни
2018 йил 22 декабрдаги Қонун билан белгиланган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Кечки мутолаа
(ўқиш учун атиги 10 дақиқа вақтингиз кетади)
Ҳурматли, китобхон, бугун жаҳон адабиётида унчалик ҳам машҳур бўлмаган болгариялик адиб Станислав Стратиев ижодига мурожаат қилдик. Асосан пьесалар ва киносценарийлари билан танилган ушбу адибнинг шахсий фикр ҳақидаги сатирик ҳикояси бугунги кун учун жуда долзарб. Балки айримлар ушбу ҳикоядаги кўзгуда ўзини кўрса ажаб эмас.
Ёқимли мутолаа тилайман!
Станислав Стратиев. Шахсий фикрим қани? (ҳикоя)
👉 https://telegra.ph/Stanislav-Stratiev-SHahsij-fikrim-қani-ҳikoya-01-25
Қуйида мазкур ҳикояни муҳокама қилишингиз мумкин 👇
#кечки_мутолаа
(ўқиш учун атиги 10 дақиқа вақтингиз кетади)
Ҳурматли, китобхон, бугун жаҳон адабиётида унчалик ҳам машҳур бўлмаган болгариялик адиб Станислав Стратиев ижодига мурожаат қилдик. Асосан пьесалар ва киносценарийлари билан танилган ушбу адибнинг шахсий фикр ҳақидаги сатирик ҳикояси бугунги кун учун жуда долзарб. Балки айримлар ушбу ҳикоядаги кўзгуда ўзини кўрса ажаб эмас.
Ёқимли мутолаа тилайман!
Станислав Стратиев. Шахсий фикрим қани? (ҳикоя)
👉 https://telegra.ph/Stanislav-Stratiev-SHahsij-fikrim-қani-ҳikoya-01-25
Қуйида мазкур ҳикояни муҳокама қилишингиз мумкин 👇
#кечки_мутолаа
Telegraph
Станислав Стратиев. Шахсий фикрим қани? (ҳикоя)
Эрталаб Петров бир қултум қаҳвасини ичди-ю, хотинининг пешонасидан ўпиб, ишга отланмоқчи бўлиб, остонага етганда ҳаяллаб, чўнтакларини ковлаштира бошлади. — Нимангни излаяпсан? — деди хотини. — Фикрим… менинг фикрим… топилмаяпти, — деди Петров кийимларини…
Чироқчида «Фибоначчи рақамлари»
(навбатдаги 3 нафар эгизак дунёга келди)
Шу десангиз, куни-кеча ажиб бир воқеа рўй берибди. Эшитиб ажабландим, рости.
Хуллас, 6 кун аввал Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Шерзод Дўсмуродов оиласида 3 нафар эгизаклар дунёга келибди. Ҳаммаси ўғил! Нима деб исм қўйишмоқчи, дейсизми? Ҳа, ҳа, тўғри фаҳмладингиз. Чақалоқларга давлат раҳбарига ҳавас қилиб Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйишмоқчи экан (ҳали расмийлаштиришмабди).
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Кобальт» машинасини ҳаяллатишмаса керак, ҳар ҳолда.
Уч нафар эгизак туғилгани аслида унча ҳайратланарли воқеа бўлмай қолди. Лекин гап фақат бу уч оға-ини эгизакларда ҳам эмас.
Чақалоқларнинг онаси Садоқатхон 25 ёш экан (1993 йил). Турмуш қуришгандан сўнг, дастлаб ёш оиланинг бошига синов тушибди. 2 марта ҳомила ривожланмай қолибди. Лекин сабр таги сариқ олтин деганлари бежизга эмас. Икки ёш сабр қилиб, кутишгандан сўнг, дастлаб қизалоқ дунёга келибди. Ёш оила хурсанд! Улар бахтиёр!
Аллоҳ бераман деса, ҳеч гап эмасда, бироз ўтиб, полвондай ўғил дунёга келибди. Бир ўғил, бир қиз! Қандай ажойиб!
Аллоҳ бераман деса, яна ҳеч гап эмасда, ёш оила 2 марта оғзи куйгандан кейин, фарзандларини кўпайтиришни ният қилишган экан шекилли, кейинги сафар бирданига 2 нафар эгизаклар дунёга келибди! Ваҳ, ваҳ, беҳад шукр! 2 ўғил, 2 қиз!
Аллоҳ бераман деса, яна ва яна қайта айтаман, ҳеч гап эмасда, мана 6 кун аввал бу оилада 3 нафар ўғил дунёга келибди! 5 ўғил, 2 қиз! Жами 7 нафар фарзанд!
Бунақасини ҳеч эшитганмисиз? Сизни билмадиму, мен биринчи марта эшитишим. Ҳар не бўлганда ҳам ёш оила учун бағоятда хурсандман. Фарзандни берган ризқини ҳам беради, насиб қилса.
Лекин бир томондан одам ўйга толади. Ёш оиланинг яшаш учун уйи ҳам йўқ экан, моддий аҳволи ўртача. Балки Чироқчи туман ҳокимияти ёки Ёшлар иттифоқи вазиятдан келиб чиқиб, уй-жой масаласида ҳам ёш оилага ёрдам берса ёмон бўлмасди, дейманда. 7 нафар фарзандни катта қилиш осонми-ей?!
Ҳа, айтганча, юқорида «Фибоначчи рақамлари»ни бежизга эсламадим. Математикада шундай атама мавжуд, бу рақамларнинг ўзига хос кетма-кетлигини англатади, яъни навбатдаги рақам аввалги 2та рақамнинг йиғиндисидан ҳосил бўлади. Масалан, қуйидагича: 0, 1, 1, 2, 3, 5, 8, 13, 21…
Чироқчидаги бу оиланинг 7 нафар фарзанди ва ривожланмай қолган ҳомила Фибоначчи рақамларини айни такрорлаганига нима дейсиз! Дастлаб 0, кейин 1, кейин яна 1, кейин 2 ва охирида 3! Балки Шерзод Дўсмуродовнинг турмуш ўртоғи Садоқатхон кейинги сафар 5 нафар эгизакни дунёга келтирар, ким билсин 😊 Ахир юқорида айтдимку, Аллоҳ бераман деса...

Чироқчида дунёга келган Мирзиё, Миромон ҳамда Шавкат исмли 3 нафар эгизаклар ва уларнинг онаси.
P.S.: уч эгизакнинг ва умумий ҳисобда 7 нафар фарзанднинг отаси Шерзод Дўсмуродов Чироқчи туманидаги 166-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлар экан. Халқ таълими вазирлигининг ҳам эгизаклар учун атаган кўрманаси бордир? ))
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
P.S.: уч эгизакнинг ва умумий ҳисобда 7 нафар фарзанднинг отаси Шерзод Дўсмуродов Чироқчи туманидаги 166-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлар экан. Халқ таълими вазирлигининг ҳам эгизаклар учун атаган кўрманаси бордир? ))
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Кечки мутолаа
(ўқиш учун атиги 10 дақиқа вақтингиз кетади)
Ҳурматли, китобхон. Дам олиш кунингиз яхши ўтдими? Англаб турганингиздек, бугун ўзбек адабиётидан бир ҳикоя ўқиймиз.
Меҳмонимиз эса - Шукур Холмирзаев! Мазкур адибимизга ортиқча таъриф бермасдан, танланган ҳикояга қисқа тўхталсам.
Минг афсуски, ёшлар орасида сўнгги пайтларда ажримлар жуда кўпайиб кетгани хавотир билан тилга олинмоқда, бонг урилмоқда. Лекин ҳозирча ижобий ўзгариш сезилмаяпти.
Сизга тақдим этилаётган ҳикоя шу мавзуга оид. Қолганини ўзингиз ўқиб, хулоса қиласиз, деган умиддаман.
Ёш оилаларга (катталарига ҳам) қарата айтар сўзим битта: «ниманидир»ни ҳеч қачон йўқотманг, илоҳим.
Ёқимли мутолаа тилайман!
Шукур Холмирзаев. Нимадир йўқ бўлди (ҳикоя)
👉 https://telegra.ph/Shukur-Xolmirzayev-Nimadir-yuq-buldi-hikoya-01-27

Эр — Қисматулла таъсирчан, шўх эди. Хотин — Ҳикматой совуққон, хотиржам ҳам андак қўполроқ эди. Лекин улар бир-бирини яхши кўрар, шунинг учун табиатларидаги бу ҳар хилликни сезмас эдилар, гўё улар шундоқ туғилганлару шундоқ бўлишлари лозим эди. Бир куни булар…
Шавкат Мирзиёев номидан Германиядаги ўзбеклар учун зиёфат уюштирилиб, Президент совғаси сифатида Artel U5 смартфони совға қилинибди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжоновнинг фикрлари.
Шундай баёнот билан чиқадиган раҳбарлар кўпаярмикин? ))
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Шундай баёнот билан чиқадиган раҳбарлар кўпаярмикин? ))
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Оптимизация бўлаётган Вазирлар Маҳкамаси ва кадрлар алмашуви
Бугун кадрлар масаласида кўп ўзгаришлар бўлмоқда. Ҳозирча маълум бўлганларини хабар қиламиз:
👉 Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Суҳроб Холмуродов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. У бошқа лавозимга ўтказилган.
👉 Президент маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. У Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарига айланди.
👉 Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов лавозимидан озод этилди. У бугун Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳокими лавозимини эгаллаган.
👉 Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев туман ҳокимига айланган Баҳодир Юсупов ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллаган.
👉 «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Сардор Умурзоқов Ташқи савдо вазири этиб тайинланди.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Forwarded from davletovuz
Монополист Ўзбекистон темир йўллари ўзининг фавқулодда инновацион янгиликларини давом эттирмоқда.
Хабарингиз бор, компания расмий сайти орқали электрон билет сотиб олиш хизмати йўлга қўйилган. Лекин билетни қоғозга босиб чиқариб, ўзингиз билан олволмасангиз ҳисобмас.
Фақат Ўзбекистон темир йўлларидагина мавжуд бу "инновация"га қўшимча равишда компания энди айрим поездларга электрон рўйхатдан ўтишни ҳам чеклаб қўйибди. Масалан, 062-сонли Тошкент-Андижон поездига фақат буюртма қила оласиз, буюртмангизни рўйхатдан ўтказиш учун (қоғоз билет олишга) барибир компания чиптахонасига камида 1 соат аввал боришингиз лозим экан.
Мана шунақа инновация. Афандининг тараканни ушлаб, бошига уч марта уриб, оғзига кукун солиш орқали ишлатиладиган таракан дориси эсга тушади шунақа инновация ва рақамли технологияларга дуч келсанг. (с)

Kechki mutolaa doirasida eʼlon qilingan hikoyalar
👉 Азиз Несин. Минг марта шукур
👉 Абдулла Қаҳҳор. Минг бир жон
👉 O’Genri. So‘nggi yaproq
👉 O‘tkir Hoshimov. Nega? Nega-a-a?!
👉 Антон Чехов. Санъат асари
👉 Исажон Султон. Олисдаги урушнинг акс-садоси
👉 Stanislav Stratiyev. Shaxsiy fikrim qani?
👉 Шукур Холмирзаев. Нимадир йўқ бўлди
👉 Альберт Мальц. Дунёдаги энг бахтли одам
👉 Тоғай Мурод. Эр-хотин
👉 Пол Виллард. Эски телефон
👉 Мурод Муҳаммад Дўст. Дашту далаларда
👉 Содиқ Ҳидоят. Зўраки никоҳ
👉 Эркин Самандар. Ғайб қушлари
👉 Карел Чапек. Мавҳум тасаввур
👉 Шодмонқул Салом. Баҳорги мажлислар
👉 Агата Кристи. Тилсимли шахмат
👉 Асқад Мухтор. Чодирхаёл
👉 Артур Конан Дойл. Мовий карбункул
👉 Аҳмад Аъзам. Одамнинг исми
👉 Хуршид Даврон. Навоий армони
👉 Рей Бредбери. Ракета
👉 Саид Аҳмад. От билан суҳбат
👉 Марио Бенедетти. Яшил пиёла
👉 Ғафур Ғулом. Менинг ўғригина болам
👉 Пиримқул Қодиров. «Агра. Юлдузлар гирдоби» (романдан парча)
👉 Сомерсет Моэм. Нонушта
👉 Абдуқаюм Йўлдошев. Қудуқ
👉 Лев Толстой. Адолат тарозиси
👉 Луқмон Бўрихон. Ялангоёқ
👉 Edgar Allan Po. Yurak
👉 Абдулла Қодирий. Улоқда
👉 Артур Конан Дойл. Маллалар уюшмаси
👉 Азиз Несин. Пулимга яраша ер беринг
👉 Said Ahmad. Bir siqim xandon pista
👉 А.Чехов. Латта
👉 Шукур Холмирзаев. Яшил «Нива»
👉 О'Генри. Афсунгарларнинг туҳфалари
👉 Исажон Султон. Аскар
👉 Андре Моруа. Қайтиш
👉 Қўчқор Норқобил. Адибнинг туғилиши
👉 Нодар Думбадзе. Кўппак
👉 Анвар Обиджон. Хусусий кўприкча
👉 Агата Кристи. Булбул ошёни
👉 Эдгар Аллан По. Вабо қироли
👉 Александр Куприн. Паганини скрипкаси
👉 Умар Сайфиддин. Бадал
👉 Абдулла Қаҳҳор. Кампирлар сим қоқди
👉 Нимеш Пател. Лабдан ўқувчилар
👉 Василий Шукшин. Мот қилди
👉 Тоҳир Малик. Янги харита
👉 Аҳмад Аъзам. Марлен деган одам
👉 Мурод Муҳаммад Дўст. Дарвоза ёнидаги ит
👉 Навтеж. Муаллим Дас
👉 Хулио Кортасар. Михлаб ташланган эшик
👉 Габриэль Гарсиа Маркес. Бизнинг шаҳарда ўғри йўқ
👉 Elis Manro. Yuz
👉 Муҳаммад Юсуф шеърлари
👉 Товуқлар ва тулки ҳақида бўлмағур масал (шеър)
👉 Sharof Boshbekov. Mening yozuvchi bo‘lganim
👉 Aziz Nesin. Nazokat-u nafosat
👉 Isajon Sulton. Otamga nimadir bo‘ldi
👉 Dino Buzzati. Ko‘chki
👉 Sergey Dovlatov. Bobom
👉 Nazar Eshonqul. Qo‘l
👉 Gabriel Garsia Markes. Og‘riq tish
👉 Abdulhamid Ismoil. Sangin mehmon
👉 Abdulla Qahhor. Jonfig‘on
👉 Otabek Hasanov. Miyamizdagi kinoteatr
👉 Andre Morua. «Tanatos» mehmonxonasi
👉 Jalg‘as Alimg‘ozi. Bir kam dunyo
👉 Knut Hamsun. Ishq gadolari
👉 Shoyim Boʻtayev. Qarz
👉 Genrik Senkevich. Yanko musiqachi
👉 Alfons Dode. So‘nggi saboq
👉 Valentina Yegorova. Sag‘ir bola
👉 Shoyim Bo‘tayev. Otam nega jim?
👉 Raxshona Аhmedova. Soyabon ostida
👉 Kanbayasi Gyo. Atirgul o‘g‘risi
👉 Oskar Uayld. Baxtiyor shahzoda
👉 Stiven King. Jang
👉 Luqmon Boʼrixon. Kutilgan kun
👉 Andre Morua. Oltin yombining qargʻishi
👉 Fiona Gobl. Aytilmagan tuyg‘ular
👉 Pol Villard. Eski telefon
👉 O’Genri. Oktyabr va Iyun
👉 Jorj Oruell. Filning otilishi
👉 Ayzek Azimov. «O‘qituvchi odam bo‘lgan ekan…»
👉 O‘Genri. “Jodugar”ning nonlari
👉 Arnold Bennett. Vasiyatnoma
Barchangizga yoqimli mutolaa tilayman!
#кечки_мутолаа #kechki_mutolaa
👉 @xushnudbek 👈

Ҳурматли, китобхон. Ҳафтани яхши бошлаб олдингизми?
Бугун америкалик ёзувчи Альберт Мальц ҳикоясини ўқиймиз.
Бахт ўзи нима? Унинг формуласи борми? Инсон қачон бахтли бўлиши мумкин? Ишсизлик энг юқори чўққига чиққан Буюк депрессия (1929-39) вақтида инсонлар учун бахт нимада бўлган?
Ҳикояни ўқий туриб, ҳар бир инсон учун бахтнинг ўлчови турлича эканлигига амин бўласиз. Мазкур ҳикоя энг яхши Америка кичик ҳикояси сифатида О'Генри номидаги эсдалик мукофотини қўлга киритган.
Ёқимли мутолаа тилайман.
Альберт Мальц. Дунёдаги энг бахтли одам (ҳикоя)
https://telegra.ph/Albert-Mals-Dunyodagi-eng-baxtli-odam-01-28

Жесси йиғлаб юборишга ҳам тайёр эди. У Томни телефондан бўшашини кутавериб хуноб бўлганди. Том унинг поччаси эди. Жесси ҳоли ҳароблигидан ўзининг ҳам юраги эзилиб ўтирарди. Тўғри, улар беш йилдан буён бир-бирларини кўришмаганди, аммо Том ҳозир беш ёшга улғайган…
Соғлиқни сақлаш тизимидаги қоғозбозликлар «Муштум» талқинида.
1962 йил чизилган карикатура не ажабки бугунги кунда ҳам долзарб. Минг афсуски...
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
1962 йил чизилган карикатура не ажабки бугунги кунда ҳам долзарб. Минг афсуски...
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Андижондаги эгизакларга «Spark» берилди
Ўтган йилнинг сентябрь ойида Пахтаобод туманида дунёга келган ва Шавкат, Миромон ҳамда Мирзиё дея исм қўйилган уч нафар эгизакларга Андижон вилояти ҳокимлиги «Spark» автомашинасини совға қилди, деб ёзмоқда @vodiybozor канали.
Айтилишича, ушбу совға вилоят ҳокимининг номидан берилибди. Ростдан ҳам машинада «Президент совғаси» деган ёзув кўзга ташланмайди. Ваҳоланки, аввалроқ Тошкент ва Фарғонада берилган «Cobalt»ларда шунақа ёзув бор эди .
Куни-кеча Чироқчи туманида ҳам дунёга келган 3 нафар эгизакка Шавкат, Миромон, Мирзиё дея исм қўйишган эди. Ҳозирча Қашқадарё вилояти ҳокимлиги уларга қандай совға ҳозирлагани номаълум.
@daryo_live канали Президентга ҳавас қилиб, исмлар қўйилган, лекин ҳали совғага машина берилмаган 3 нафар эгизакларнинг ўзига хос рўйхатини тузиб чиққан эди.
Майли, совға муҳим эмас, асосийси туғилган фарзандлар соғ-омон бўлиб, жамиятга фойдаси тегадиган яхши инсонлар бўлиб етишсин.
Лекин машина зиён қилмайди :)

Ҳурматли, китобхон. Бугун ўзбек адабиётидаги энг халқчил адиблардан бири Тоғай Мурод ижодидан намуна ўқиймиз.
Тоғай Мурод асарларининг тили жуда содда. Уни ўқиганингизда худди ёнингизда кимдир гапириб бераётганга ўхшайди. Хуллас, Тоғай Муродни ўқиганингиз сари мазза қиласиз.
Бугунги танланган ҳикоя яқинда эълон қилинган ҳикоя мавзусида. Бу сафар қаҳрамонлар орасида нимадир йўқ бўлдими, ёки йўқ, буни ўқигач билиб оласиз.
Тоғай Мурод. Эр-хотин (ҳикоя)
https://telegra.ph/Togay-Murod-Er-xotin-01-29
Қуйида мазкур ҳикояни муҳокама қилишингиз мумкин 👇
#кечки_мутолаа
(ўқиш учун атиги 10 дақиқа вақтингиз кетади)
Ҳурматли, китобхон. Бугун ўзбек адабиётидаги энг халқчил адиблардан бири Тоғай Мурод ижодидан намуна ўқиймиз.
Тоғай Мурод асарларининг тили жуда содда. Уни ўқиганингизда худди ёнингизда кимдир гапириб бераётганга ўхшайди. Хуллас, Тоғай Муродни ўқиганингиз сари мазза қиласиз.
Бугунги танланган ҳикоя яқинда эълон қилинган ҳикоя мавзусида. Бу сафар қаҳрамонлар орасида нимадир йўқ бўлдими, ёки йўқ, буни ўқигач билиб оласиз.
Тоғай Мурод. Эр-хотин (ҳикоя)
https://telegra.ph/Togay-Murod-Er-xotin-01-29
Қуйида мазкур ҳикояни муҳокама қилишингиз мумкин 👇
#кечки_мутолаа
Telegraph
Тоғай Мурод. Эр-хотин (ҳикоя)
Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит…
РАСМАН: Ўзбекистонда яна бир янги вазирлик ташкил этилди
2019 йил 28 январдаги Президент фармонига биноан, Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди.
Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:
👉 ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш;
👉 Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
👉 хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама форматда ўзаро самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
👉 ташқи савдо соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашига кўмаклашиш ва бошқалар.
Вазирлик ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
- Идоралараро божхона-тариф кенгашини тугатган ҳолда Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши;
- чет эл инвесторларини маълумотлар билан таъминлаш ва ҳуқуқий кўмак бериш, шунингдек, юзага келган муаммоларни ҳал этиш, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича уларга хизмат кўрсатиш учун Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги;
- маҳаллий хомашё негизида юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун илғор хорижий технологияларни излаб топиш ва жорий этиш, илмий ишланмаларни экспертиза қилиш мақсадида Технологик ривожланиш агентлиги.
2 ой муддатда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКни тугатилади ва ушбу соҳада ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилот тузилади.

Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга оид 2019 йил 28 январдаги Президент Фармонига биноан:
2019 йил 1 апрелдан бошлаб:
👉 Бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади;
👉 ушбу номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнида улар истиқболга мўлжалланган мақсадли ҳаракатлар режаларини тақдим этадилар;
👉 Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарига Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
👉 2019 йил 1 майга қадар вазирликлар, давлат қўмиталари, Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ҳамда хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
👉 янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тайёрланади;
👉 «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
👉 вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқ такомиллаштиришни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

#Факт
2017 йил 8 сентябрдаги Президент Фармони билан тасдиқланган Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш доирасида давлат бошқарувининг 93 та органи ислоҳ қилинди, шу жумладан, 77 та вазирлик ва идора қайта ташкил этилди, 7 таси тугатилди, 9 таси янгидан ташкил этилди.
Манба: 2019 йил 28 январдаги Президент Фармони

Равшан Эрматов Япония ҳамда Қатар ўртасидаги Осиё Кубоги финалини бошқаради. Бу билан ҳамюртимиз турнирда энг кўп ўйинни бошқарган (5 та) ҳакам бўлади.
Эрматов Қатарда ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги финалини ҳам бош ҳакам сифатида бошқарган эди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Эрматов Қатарда ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги финалини ҳам бош ҳакам сифатида бошқарган эди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
«Сиёсатшунослик» фани олий таълимга яна қайтмоқда
2019 йил 29 январдаги ПҚ-4139-сонли Президент қарорига биноан, сиёсатшунослик соҳаси бўйича яна олий таълим бериш қайта йўлга қўйилади.
Бунга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида жорий йилда қуйидаги квоталар ажратилади:
Бакалавр – «Сиёсатшунослик» йўналиши – 20 та ўрин (шундан 5 та давлат гранти);
Магистратура – «Амалий сиёсатшунослик» - 10 та ўрин (шундан 2 та давлат гранти).
Шунингдек, «Сиёсатшунослик фанлари» соҳаси бўйича докторантлар учун ҳам жами 6 та ўрин ажратилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЖИДУда «Сиёсатшунослик» кафедраси ташкил этилади.
Агар эсласангиз, Олий ва ўрта махсус таълими вазири А.Ваҳобовнинг 2015 йил 24 августдаги 310-сонли буйруғи билан олий таълим тизимида «Сиёсатшунослик» фани ўқув режаларидан чиқариб ташлангани ўз вақтида анча шов-шув кўтарган ҳамда бу ҳақида ОАВларда чиқишлар қилинганди.