This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆 “Насаф” — Ўзбекистон кубоги соҳиби!
Рўзиқул Бердиев шогирдлари финалда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қўшимча дақиқалардаги гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Барча “Насаф” мухлисларини чин қалбдан табриклайман! Баракалла, йигитлар!
👉 @xushnudbek 👈

Охирги 2 кунда жаҳонда 2 та катта фожиа рўй берди.
29 октябрь куни Хеллоуин байрами муносабати билан йиғилган минглаб инсонлар Сеул шаҳри марказида тиқилинчда қолиб кетган. Натижада ҳаво етишмаслиги ва бошқа сабаблар туфайли 150 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 100 га яқини жароҳат олди.
Ҳалок бўлганлар орасида 1 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлга таъзия йўллади.
* * *
30 октябрь куни Ҳиндистоннинг Гужарот штатида кўприк қулаши оқибатида 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Морби шаҳридаги Мачху дарёси орқали ўтган кўприк ярим йил давом этган таъмирлаш ишларидан кейин яқинда очилганди. Қулаган пайти кўприк устида 400 дан ортиқ одамлар бўлган.

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича Жаҳон чемпионатида 4-ўринни қўлга киритди
Гуруҳ босқичида жуда муваффақиятли қатнашган 18 ёшли ҳамюртимиз ярим финалда Ҳикару Накамурадан мағлуб бўлди. Кейинчалик Накамура финалда Ян Непомняшийни енгиб, Фишер шахмати бўйича Жаҳон чемпионига айланди.
Абдусатторов эса 3-ўрин учун баҳсда амалдаги шахмат тожи соҳиби Магнус Карлсен билан куч синашди. Дастлабки партияда ғалаба қозонган Нодирбек сенсацияга яқин эди. Аммо барибир юқори класс ва тажриба ўз сўзини айтди. Магнус кетма-кет 3 та партияда ғалаба қозонди. Якунда ҳисоб 3:1.
Нодирбек 4-ўрин соҳиби сифатида 40 минг АҚШ доллари мукофотни қўлга киритди. Бундан ташқари ҳамюртимиз пулдан ҳам каттароқ нарса — энг нуфузли турнирлардан бирида қимматли тажриба тўплади. Умид қиламизки, ҳали ушбу тажриба унга шахмат тожини олишга ёрдам беради.

❗️Янги Меҳнат кодекси қабул қилинди. Яхши ўзгаришлар бор
Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси тасдиқланди. Президент бунга оид қонунни имзолади.
Янги Меҳнат кодекси 6 ой ўтгач кучга киради. Унгача эскиси амалда бўлади.
Янги кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев янги кодексга оид айрим ўзгаришлар ҳақида маълумот берди:
Жумладан, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида:
✅ меҳнат таътилининг минимал давомийлиги ҳозирги 15 иш куни ўрнига 21 календарь куни этиб белгиланмоқда!
👴🏻 “ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда. Аввалги кодексга кўра, иш берувчилар ходим пенсия ёшига етганда ўз ташаббуси билан бемалол ишдан бўшата олар эди;
💵 ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда. Яъни: 3 йилгача иш стажига эга ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, 3 йилдан 5 йилгача – 75%, 5 йилдан 10 йилгача – 100%, 10 йилдан 15 йилгача – 150%, 15 йилдан ортиғига – 200% берилади. Аввалги кодексда иш стажидан қатъи назар барчага 100%лик ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланар эди;
‼️ давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига дам олиш куни тўғри келган тақдирда уни кўчириш қоидаси киритилмоқда. Бу ҳақда аввал ҳам кўп бора ёзган эдик. Яъни айтайлик 21 март - Наврўз байрами якшанба кунига, яъни шундоқ ҳам дам олиш бўлган кунга тўғри келиб қолса, эртаси кунги душанба ҳам дам олиш куни дея эълон қилинади. Аввалги кодексда бу қоида йўқ эди, бошқача айтганда дам олиш куни "куярди";
💼 бугунги кунда меҳнат бозорида мавжуд 12 хил меҳнат турлари акс эттирилмоқда (масалан, касаначилик, ЯТТда ёлланма ишчилар, уй ишчилари, кунлик, вақтинчалик ва мавсумий ишчилар, сменали ишчилар, масофавий ишчилар ва бошқ.). Бу аввалги кодексда йўқ эди.

Республикамизга COVAX дастури доирасида илк марта 419 минг 950 доза Johnson & Johnson вакцинаси келтирилди.
❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 72 млн 372 минг 403 дозага етди.
Таъкидлаш жоиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган Johnson & Johnson вакцинаси Ўзбекистонга илк марта олиб келинди, илгари бу вакцина юртимизда йўқ эди.

«Chevrolet Onix» нархлари маълум бўлди
Бугундан, яъни 1 ноябрдан бошлаб «UzAuto Motors» компанияси «Chevrolet Onix» автомобили учун шартнома беришни бошлади.
😉 Компания «Chevrolet Onix» учун нархларни қўшимча қиймат солиғисиз эълон қилди. Бу дегани машиналар кўзингизга худди арзондек кўринади, аммо аслида кўрсатилган нархнинг устига яна 15% ҚҚС қўшиб тўлашингиз керак.
💰Ҳозирда сотувда мавжуд нархлар қуйидагича:
1ЛС 1,2 МТ –133 040 000 — 152 млн 996 минг сўм;
3ЛТ 1.2 МТ –141 960 000 — 163 млн 254 минг сўм;
ЛТЗ 1,2 Турбо АТ –165 180 000 — 189 млн 957 минг сўм.
⏳ Шунингдек, яна энг арзон 1,2 МТ Соддалаштирилган комплектация ҳам бор. Унинг нархи110 млн — 126 млн 500 минг сўм. Лекин бу энг арзон позиция сотувда йўқ. Олмоқчи бўлган харидорлар ариза берар экан, агар етарли ариза тўпланса (етарли деганда қанча ариза назарда тутилаётгани номаълум), кейин компания бу позицияни ишлаб чиқариш ёки чиқармасликни ўйлаб кўраркан. Хуллас, катта эҳтимол билан бунақа арзон комплектациядан умид қилмаса ҳам бўлади.
🏃🏻🏃🏻♂️🏃🏻♀️Демак, бугундан барча автосалонларда одам гавжум бўлиши, шартнома олиш учун турнақатор навбатлар юзага келиши кутилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
Бугундан, яъни 1 ноябрдан бошлаб «UzAuto Motors» компанияси «Chevrolet Onix» автомобили учун шартнома беришни бошлади.
😉 Компания «Chevrolet Onix» учун нархларни қўшимча қиймат солиғисиз эълон қилди. Бу дегани машиналар кўзингизга худди арзондек кўринади, аммо аслида кўрсатилган нархнинг устига яна 15% ҚҚС қўшиб тўлашингиз керак.
💰Ҳозирда сотувда мавжуд нархлар қуйидагича:
1ЛС 1,2 МТ –
3ЛТ 1.2 МТ –
ЛТЗ 1,2 Турбо АТ –
⏳ Шунингдек, яна энг арзон 1,2 МТ Соддалаштирилган комплектация ҳам бор. Унинг нархи
🏃🏻🏃🏻♂️🏃🏻♀️Демак, бугундан барча автосалонларда одам гавжум бўлиши, шартнома олиш учун турнақатор навбатлар юзага келиши кутилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчига жамоат кафиллиги асосида уйига рухсат берилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.
Бу билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди.
👉 @xushnudbek 👈
Бу билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди.
👉 @xushnudbek 👈
❗️Россиянинг айрим ҳудудларида ўқиётган талабаларга ўқишини кўчиришга истисно тарзда рухсат берилди
Давлат қабул комиссиясининг 7-сон баёни билан Россия Федерациясининг (Украина билан чегарадош) Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар (кейинчалик Қрим ва Севостополь қўшилди) ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.
✅ Унга кўра:
📍 талабаларнинг доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган ОТМнинг мос ва турдош (мос ва турдош бўлмаган тақдирда мазмунан яқин бўлган) таълим йўналишига кўчириш мумкин. Масалан, Хоразмда доимий рўйхатда турадиган талаба Тошкентга ўқишини кўчира олмайди;
👨🏻💻 аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) my.dtm.uz сайти (“Россия Федерациясидан ўқишни кўчириш” бўлими) орқали қабул қилинади;
❗️Кейинчалик муддат 30 ноябрга қадар узайтирилди.
☑️ талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш 2022 йил 25 ноябрдан 15 декабрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
📌 талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор республика ОТМларининг идоравий бўйсунувидан қатъи назар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади;
❌ фуқароларнинг Россиядаги муайян ОТМда ҳақиқатда ўқиётганлиги аниқланмаса уларнинг ўқиши кўчирилмайди;
❇️ ўқиши кўчирилган талабаларнинг ўқишини мос курсдан давом эттиришига истисно тариқасида рухсат берилади. Яъни фанлардан фарқи кўплиги учун пастки курсга кўчирилмайди. Бунда аниқланган фанлар фарқи 2022-2023-ўқув йили давомида бепул топширилади.

Шавкат Мирзиёев Германия ташқи сиёсий идораси раҳбари Анналена Бербокни қабул қилди.
Музокаралар кун тартибидаги асосий масалалар - Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни "яшил" иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берган ҳолда чуқурлаштириш, минтақавий ҳамкорликнинг, шу жумладан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясидан келиб чиқувчи долзарб жиҳатлари, шунингдек, Афғонистонда тез фурсатда тинчлик ўрнатилишига кўмаклашиш.

«Ҳудудий электр тармоқлари» биллинг тизимида профилактика ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли 2022 йил 1 ноябрь соат 23:00 дан 3 ноябрь соат 22:00га қадар банк кассалари ва мобиль иловалар орқали тўловлар вақтинча қабул қилинмайди.
Мазкур вақт оралиғида қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилмайди.
👉 @xushnudbek 👈
Мазкур вақт оралиғида қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилмайди.
👉 @xushnudbek 👈
KunUz’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Хоразм вилояти прокурори Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
2020 йил февралидан буён Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Шаропович Узоқов нима сабаб билан ишдан олингани ёки қайси лавозимга ўтгани номаълум.
Хоразм вилояти прокурори лавозимига эса ҳозирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаётган Умирбек Мадраимов тайинланиши кутилмоқда.
Хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Музработ туман собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг сентябрь ойида лавозимидан озод қилинган Музработ туманининг собиқ ҳокими Эркин Алимовга нисбатан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маълум булишича, у мазкур тумандаги умумий қиймати 1,7 млрд. сўм бўлган 4,2 гектар ер майдонини аукцион савдоларисиз ўзининг яқин қариндошларига расмийлаштириб берган.
Шунингдек, тумандаги банклар унинг яқин қариндошлари номларига турли мақсадларда 166 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратган бўлиб, уларнинг катта қисми муаммоли кредитга айланган. Ҳозирда банк муассасалари томонидан ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган 121 млрд. 406 млн. сўмлик кредит маблағларини ундириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖда олиб борилаётган тафтиш давомида аниқланишича, Алимов Эркин иштирокида қиймати 35 млрд. сўмлик 9,6 минг тонна дон талон-торож қилинган. Таъкидлаш лозимки, Эркин Алимов 2010 —2017 йилларда ушбу Жамият раҳбари лавозимида фаолият олиб борган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Жамиятнинг 20дан ортиқ масъул-мансабдор шахслари тергов ҳаракатларига жалб қилинган ва улар А.Э.нинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан кўрсатмалар бермоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Xushnudbek.uz
KunUz’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Хоразм вилояти прокурори Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланиши кутилмоқда. 2020 йил февралидан буён Ўзбекистон Республикасининг…
Хабар расман тасдиқланди. Ботир Қудратхўжаев Бош прокурор ўринбосари — Ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Президентнинг тегишли Фармони билан Президент протоколи раҳбари лавозимини эгаллаб келган Курбанов Улуғбек Учкунович Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар берди.
Демак, Президент протоколи раҳбарининг мақоми кўтарилган ҳамда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосарига айлантирилган. Шу муносабат билан янги лавозим жорий этилди. Администрация раҳбарининг ўринбосарлар сони 5 нафарга етди.

❗️Шўрчи ҳокимига ҳайфсан берилди, тумани ҳокими ўринбосари ва халқ таълими бўлими бошлиғи ишдан олинди
1 ноябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислигида халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида оддий мактабни ихтисослаштирилган мактабга айлантириш чоғида масъуллар томонидан йўл қўйилган ўзбошимчалик ва ўз ишига совуққонлик жиддий танқид қилинди.
Ишлар тўғри ташкил қилинмаганлиги сабабли ўқувчилар 5-6 километр наридаги мактабга қатнашга мажбур бўлишган. Бу эса ота-оналарнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.
Бу ўртада мактабнинг собиқ директори ташаббуси билан аҳолининг уйида болаларга дарс ўтиш бошланган.
«Бу нима деган гап?! Инсон қадри шуми? Тошкентда, ёзда салқин, қишда иссиқ кабинетларда ўтирган амалдорлар болалари қишлоқнинг лой йўлларида ҳар куни 10 километрлаб юришига, аҳоли уйларида ўқишига рози бўлишармиди? Яна уйларда таълим бераётган ўқитувчиларга маош ҳам берилмаяпти экан. Ўқитувчининг нима айби бор бу ерда?!», – дея эътироз билдирди Сардор Умурзаков.
Мазкур воқеа ортидан Шўрчи тумани ҳокими Бахтиёр Худойбергановга эса ҳайфсан берилди, ўқувчиларни аҳоли уйларида ўқитишга бош қўшган туман ҳокими ўринбосари ва халқ таълими бўлими мудири лавозимидан озод этилди.

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул тушлик бериш тўлиқ ташкил этилмагани танқид қилинди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилади
Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.
Янги ўқув йилида Хоразм вилоятида кейтеринг усулида 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш 94 фоиз мактабларда йўлга қўйилган бўлса, Қорақалпоғистонда тендер танловларини ўтказиш давом этаётганлиги боис ушбу амалиёт ҳали тўлиқ бошланмагани ҳақида маълумот берилди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариевнинг маълум қилишича, тендер савдоларининг бир қисми якунланиб, 19 сентябрдан бошлаб айрим мактабларда бепул тушлик бериш бошланган. Шунингдек, октябрь ойида ҳам тендер танловлари давом эттирилган, тез орада охирги тендер савдолари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Сардор Умурзаков Президентнинг хайрли ташаббуси ижросига нисбатан масъулларнинг бундай сусткашликка йўл қўйгани учун эътироз билдирди. Гап бошланғич синф ўқувчиларининг овқатлари ҳақида кетаётганини, бу масалага мутлақо панжа ортидан қараш мумкин эмаслигини, давлат бюджетидан барча тегишли маблағлар ажратилиб, молиявий масала бирорта муаммо йўқлигини алоҳида таъкидлади.
Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул тушлик тарқатилиши тўлиқ йўлга қўйилмагани юзасидан Халқ таълим вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатаси вакиллари иштирокида текшириш ўтказилиши маълум қилинди.

АҚШ Давлат котибининг Глобал жамоатчилик билан ишлаш бўйича муовини Элизабет Трудо яқинда Тошкентда бўлиб Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева билан учрашган эди. Трюдо хоним "Америка Овози" нашрига берган интервьюсида Саида Мирзиёва билан учрашув ҳақида ҳам тўхталиб ўтибди.
Унинг фикрича, Фонд томонидан муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда ва мавжуд муаммоларни ҳал этишда АҚШ томони ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.
https://youtu.be/AvnFQRbsMpk?t=85

YouTube
AQSh: Saida Mirziyoyeva qanchalik muhim?
AQSh Davlat kotibining Global jamoatchilik bilan ishlash bo'yicha muovini Elizabet Kennedi Trudo yaqinda O'zbekistonga borib keldi. Trudo Toshkentga "aql o'rgatish" uchun emas, samimiy va ochiq muloqot uchun borganini aytadi. Uchrashganlaridan biri - Prezident…
Кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида дарсликлар мавзуси ҳам муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.
Администрация раҳбари ўринбосари, айни пайтда дарсликларни такомиллаштириш ишчи гуруҳи раҳбари Комил Алламжоновнинг йиғилишда маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 та мактаб, 139 та синфда 1-4 синфлар учун дарсликлар тажриба-синовдан ўтказилади. Жараёнда 4146 нафар ўқувчи иштирок этади.
Аниқ ва табиий фанлар дарсликлари, ўқув дастурлари юзасидан финляндиялик мутахассислар хулосалари олинмоқда ва уларни чоп этиш бўйича Отава ҳамда Санора нашриётлари билан онлайн муҳокамалар ташкил этилди.
Миллий компонент фанлари бўйича эса она тили ва адабиёт, тарих, ҳуқуқ, тарбия, тасвирий санъат, мусиқа фанларининг дарсликлари маҳаллий муаллифлар иштирокида яратилади.