Xushnudbek.uz
641K subscribers
11.2K photos
2.87K videos
252 files
9.41K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгармайди

Кеча Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари Сингапурнинг “BMP Smart Decision Private Limited” компанияси раҳбарияти билан пойтахтимизда жойлашган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи номи юзасидан учрашув ўтказган.

Учрашувда тадбиркор-инвестор боғнинг номи ўзгармаслигини, Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилишини, боғнинг номини ўзгартиришга ҳеч қандай хоҳиши йўқлигини таъкидлаган.

“Dream Park” ва “Орзулар боғи” каби номдан фақат савдо белгиси сифатида фойдаланилади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.


👉 @xushnudbek 👈
Россиянинг Орёл шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига сафарбарлик чақируви юборилганлиги билан боғлиқ ҳолат расмийларимиз аралашуви натижасида ҳал этилган, фуқароларимизга берилган чақирув қайтариб олинган.

Вазият Москва шаҳридаги элчихонамиз ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назоратга олиниб, улар воқеа жойига йўл олган.


👉 @xushnudbek 👈
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.


👉 @xushnudbek 👈
Шерзод Шерматов МДҲ давлатлари АКТ вазирларининг Кенгашига раис бўлди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгаши раиси этиб сайланди. Бу қарор Самарқандда ўтган Кенгашнинг қўшма 58-мажлисида қабул қилинган.

Маълумот учун: Кенгашга 30 йилдан ортиқ вақт давомида Россия раислик қилган эди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Расмий муносабат: Ўзбекистонда Эрон қуроллари ишлаб чиқарилмаяпти

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган, гўёки Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қўлланилаётган эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратларининг (жанговар дронлар) ишлаб чиқариш (йиғиш) майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлигини ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади.

Шу муносабат билан, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Мудофаа саноати давлат қўмитаси
Матбуот хизмати

P.S.: Украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордон ўзининг Леонид Невзлин билан суҳбатида Эроннинг ҳарбий дронлари Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилмоқда, деган гапни айтган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Остонада биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитида иштирок этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қарашини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз «GSP+» имтиёзли савдо тизимига қўшилганидан сўнг жорий йилнинг бошидан буён юқори қўшилган қийматли ўзбек маҳсулотларининг экспорти қарийб икки баробар ошганини қайд этди.

❗️Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга тайёрлиги билдирилди.


👉 @xushnudbek 👈
Техникум ва коллеж ўқувчилари тўлов-шартномани онлайн олиш имкони яратилди

Жорий йилда биринчи босқичга тавсия этилган техникум ва коллеж ўқувчилари тўлов-шартномасини электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.

Бунинг учун вазирликнинг https://prof-kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️Президент иссиқхоналарнинг газдан узилиш ҳолатини зудлик билан кўриб чиқишни буюрди

Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга тегишли топшириқ берди.

Администрация раҳбари бошчилигида ўтган мажлисда иссиқхоналарни табиий газ таъминотидан огоҳлантиришсиз узиш ҳолатлари бўйича жуда кўп эътирозлар билдирилаётгани, хусусан 25 октябрь куни республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўплангани бўйича тегишли масъуллар қаттиқ танқид остига олинди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарларининг ушбу масала билан умуман шуғулланмагани учун, тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топмагани учун улар Президент Администрациясига келишмоқда, деди С.Умурзаков.

Каналга уланиш:
@uzauz
Xushnudbek.uz
⚡️⚡️Президент иссиқхоналарнинг газдан узилиш ҳолатини зудлик билан кўриб чиқишни буюрди Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация…
Газ таъминотидан узилган иссиқхоналар 1 кун ичида газ билан қайта таъминланади

Йиғилиш давомида иссиқхона эгалари бўлган тадбиркорлар ҳам тингланди. Улар ўзларини қийнаётган муаммолар, фаолиятидаги оғриқли масалалар ва улар юзасидан ўз таклифларини билдиришди, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz).

Маълумки, мавсум пайтида иссиқхонанинг ҳар бир куни ўта муҳим бўлади. Бу нафақат ўша тадбиркор учун, балки Ўзбекистон озиқ-овқат таъминоти ва хавфсизлиги учун ҳам жуда аҳамиятли.

Маълум бўлишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Бунинг оқибатида 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши, энг асосийси газдан узилган иссиқхоналарда банд бўлган 10 мингга яқин аҳоли ишсиз қолиши мумкин.

Шуни инобатга олиб, Энергетика вазирлигига газ таъминотидан узилган барча иссиқхоналарни 1 кун ичида газ билан қайта таъминлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, Ҳисоб палатасига тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда мазкур ҳолат юзасидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш, агар уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланса, қонуний тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Газ таъминотидан узилган иссиқхоналар 1 кун ичида газ билан қайта таъминланади Йиғилиш давомида иссиқхона эгалари бўлган тадбиркорлар ҳам тингланди. Улар ўзларини қийнаётган муаммолар, фаолиятидаги оғриқли масалалар ва улар юзасидан ўз таклифларини билдиришди…
Иссиқхоналарни кўмирга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

Ўз навбатида йиғилишда иссиқхоналарни муқобил энергия (кўмир)га ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz).

Сўзга чиққан тадбиркорларнинг барчаси иссиқхоналарни кўмир орқали иситишга ўтиш маълум вақт талаб этиши, буни аввал ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, синчковлик билан синовдан ўтказиш, тижорий томонларини ҳисоб-китоб қилиш зарурлигини таъкидлади. Мазкур масала юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли мутахассислар ва тадбиркорлар билан биргаликда ҳолатни батафсил ўрганиб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.

Бунда ишчи гуруҳ ҳар бир иссиқхона кесимида уларнинг молиявий аҳволини ўрганиб чиқиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ асосланган таклифлар тайёрлайди. Ўз навбатида иссиқхона юритувчи тадбиркорларга ўз ҳосилларини нес-нобуд қилмасдан етиштириб олиши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида 1 кун ичида тегишли манбалардан молиявий маблағ билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.


👉 @xushnudbek 👈
Ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт ҳам иш стажига қўшиладиган бўлди

Президент пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонунни (ЎРҚ–795-сон, 26.10.2022 й.) имзолади. Унга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев ҳамда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади. 

Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.


👉 @xushnudbek 👈