Xushnudbek.uz
688K subscribers
11.1K photos
2.83K videos
250 files
9.31K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Xushnudbek.uz
Шанба куни умумхалқ ҳашари бўлади Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) кўра, 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.…
❗️Ҳашар муносабати билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас, токи ходим ўзи рози бўлмас экан...

2022 йил 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши маълум қилинди. Одатда, ҳашар муносабати билан ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолиниб, “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилишига одатланиб қолганмиз. Яъни ҳеч ким ходимлардан сўраб ҳам ўтирмайди, шунчаки бухгалтерлар ёппасига 1 кунлик иш ҳақини ўтказади, тамом.

Кўпчилик ходимлар эса буни сезмайди ҳам, ой охирига борганда сал камроқ ойлик чиқади, ўзи шунақа чиқибди-да ойлигим, деб ўйлашади.

Бироқ, бир нарсани унутмаслигимиз лозимки, ҳашар муносабати иш ҳақидан ушлаб қолиниши мутлақо ихтиёрийдир.

Чунки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар назарда тутилмаган.

Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Кўп ҳолатларда шунчаки ташкилот ходимлари жамоаси номидан битта протокол қилиниб, худдики ўша мажлисда ҳамма ходим қатнашгану, ҳашарга 1 кунлик иш ҳақини беришга рози бўлгани ҳақида ёзиб қўйилади. Лекин ходимлар буни билмайди ҳам. Аслида бу ҳам нотўғри, бунақа усул билан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонуний!

Ҳашар - бу ўзбекона удум, миллий урф-одатимиз. Имконингиз бўлса, ҳашарда албатта қатнашинг, атрофимизни ободонлаштириш, тозалаш ишларида фаол бўлинг. Кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга ёрдам қўлини чўзинг, улардан ҳол-аҳвол сўранг. Жамоатчилик ишларида бефарқ бўлманг.

Аммо 1 кунлик иш ҳақингизни "Маҳалла" хайрия фондига ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзингиз ҳал қилинг. Бу сизнинг мутлақ ихтиёрингиз. Чунки сиз у пулни ҳалол ишлаб топгансиз, ўзгалар сиздан сўрамасдан уни ишлатишга ҳаққи йўқ. Шуни билиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди.


👉 @xushnudbek 👈
52. Rafiqul a'lo sari. Tasadduq, yo Rasululloh
27 апрель, чоршанба.
Ифторлик вақти: 19:18 (Тошкент вақти билан)

#TasadduqYoRasululloh

52-қисм. Рафиқул аъло сари. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
27 апрель, чоршанба. Ифторлик вақти: 19:18 (Тошкент вақти билан) #TasadduqYoRasululloh 52-қисм. Рафиқул аъло сари. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан. Муаллиф: муфтий Нуриддин домла Холиқназаров 👉 @xushnudbek 👈 – 52. Rafiqul a'lo sari. Tasadduq, yo Rasululloh
Шу билан 52 қисмдан иборат «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» маърузалар тўплами ўз ниҳоясига етди.

Муаллиф муфтий Нуриддин домла Холиқназаровдан ҳамда маърузаларни тинглаган каналимизнинг барча обуначиларидан Аллоҳ рози бўлсин. Пайғамбаримиз, етти олам сарвари Муҳаммад (с.а.в.) сиймосини сизларга танитиш, уларга нисбатан қалбингиздаги муҳаббатни янада кучайтиришга оз бўлса-да ҳисса қўша олган бўлсак, бундан бошимиз кўкка етади.

Қадр кечаси барчангизга хайрли бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈
«Умра» сафарига ноқонуний юбориш билан шуғулланган МЧЖ фош этилди

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан тегишли рухсатномага эга бўлмасдан, фуқароларни «Тошкент-Дубай-Жидда» йўналиши орқали «Умра» зиёратига юбориш ҳолати аниқланди.

Хусусан, МЧЖ ходими Х.А. Наманган вилоятида яшовчи икки фуқаронинг ишончига кирган ҳолда уларни 6200 АҚШ доллари эвазига «Умра» сафарига жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 3100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, МЧЖ офиси ва ходимларининг автомашиналари текширилганда, жами 116 нафар фуқаронинг хорижга чиқиш паспортлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, 66 нафар фуқарони «Умра» сафарига юбориш мақсадида улардан жами 162 минг АҚШ доллари олинганлиги ҳам маълум бўлди.

МЧЖ ўз мижозларини БАА ва Саудия Арабистони ўртасидаги давлат чегарасидан ўтказишда Марказий Осиё республикаларининг сохта фуқаролик паспортларидан фойдаланиш механизмини йўлга қўйган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ масъулларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Ташқи ишлар вазири бошқа ишга ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Норов Владимир Имамович ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

— ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈
2016 йилдан кейин барча вазирлар алмаштирилди

Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан сўнг Ислом Каримов давридан буён бир лавозимда ҳозиргача алмашмасдан ишлаётган битта ҳоким (Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов) ва битта вазир (ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов) бор эди.

2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Абдулазиз Комиловнинг бугун вазирликдан кетиши натижасида Ўзбекистонда 2016 йилдан кейин раҳбари алмашмаган бирорта вазирлик қолмади. Янги даврда ҳамма вазир ўзгарди.

Ҳозирча вазирлар орасидаги энг катта "стаж" 5 йил бўлиб турибди. Яъни қуйидагилар 2017 йилдан буён битта лавозимда алмашмасдан ишлаб келмоқда:

Русланбек Давлетов, адлия вазири
2017 йил 14 августда тайинланган

Пўлат Бобожонов, ички ишлар вазири
2017 йил 4 сентябрда тайинланган

Агриппина Шин, мактабгача таълим вазири
2017 йил 20 октябрда тайинланган

Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион ривожланиш вазири
2017 йил 29 ноябрда тайинланган

Шунингдек, ушбу рўйхатга Азиз Абдуҳакимовни ҳам қўшиш мумкин. У 2017 йил 7 августдан буён туризм соҳаси раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда. Фақат ушбу давр ичида туризмга оид ташкилот бир неча бор ўзгартирилди, гоҳ қўмитадан вазирликка айланди, гоҳ кимгадир қўшилди, гоҳ ажратилди.

P.S.: Муҳрим таъкидлаганидек, «раҳмат сизга, Абдулазиз Ҳафизович». 1994-2003 йиллар ҳамда 2012-2022 йилларда ташқи ишлар вазири сифатидаги салкам 20 йиллик катта эпоха учун, фидойилигингиз учун.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбек дипломатияси эстафетаси узилмади

Бугунги фармон билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва унга вақтинча Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди.

Владимир Норов Ўзбекистон тарихида Абдулазиз Комиловдан сўнг энг кўп муддат ташқи ишлар вазири бўлган инсон. У 2006-2010 йилларда салкам 5 йил ТИВ раҳбари бўлган. Умуман олганда Норов ўзбек дипломатияси мактабида катта ўрин тутади, кўплаб дипломатларнинг устози.

Уни халқаро майдонда ҳам яхши билишади. Жумладан, узоқ йиллар Германия, Швейцария, Польша, Бенилюкс давлатлари, Европа иттифоқи ва НАТОда Ўзбекистоннинг элчиси бўлиб ишлаган. Бундан ташқари 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби лавозимини бажарди.

Карьераси давомида Норов президент маслаҳатчиси, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Соғлиғи ёмонлашгани маълум қилинган Абдулазиз Комиловнинг ўрнига ҳозирча в.б. мақомида бўлса-да катта тажрибага эга Владимир Норовнинг тайинлангани ўзбек дипломатияси мактабининг эстафетаси узилмаганини кўрсатади ва бу умуман олганда яхши сигнал. Ва бу сўнгги кунларда ТИВ атрофидаги миш-мишларга ҳам жавоб тарзида янграганга ўхшайди.

Ҳар не бўлганда ҳам, бугунги таҳликали ва турли босимларга тўла халқаро сиёсат даврида Владимир Норовга омадлар тилаймиз. Умид қиламизки, Ўзбекистон ташқи сиёсати доимо прагматик ва тинчликсевар бўлиб қолади ҳамда кун сайин қатъиятли ва принципли бўлиб бораверади.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28 апрель, пайшанба.
Саҳарлик вақти: 03:59 (Тошкент вақти билан)

Рамазоннинг қолган кунларида саҳарлик ва ифторлик пайти нима эълон қилишни узоқ ўйладим. Ва Қуръон ўқишни ўргатувчи дарсларни яна қайта жойлашга қарор қилдим. Зеро Қадр кечаси нозил бўлган Қуръони Каримни ўқишни ҳар бир мусулмон билса, савоби катта бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир” деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Демак, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид муаллифлигидаги ушбу дарслар Сиз учун фойдали бўлади, деган умиддаман.

#10kechabilanqasam #ramazon

«Ўн кеча билан қасам». 1-кун.


📖 1-дарс учун зарур маълумотлар (pdf)

📹 YouTube орқали томоша қилиш

📝 Вазифаларни бажариш канали

Дарс давомийлиги: 1:00:28


👉 @xushnudbek 👈
«Насаф» илк марта Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан ўтиб, плей-оффга йўлланма олди!

Кеча ОЧЛ доирасидаги гуруҳ бочқичи ўйинлари якунланди. Ўзбекистон номидан қатнашаётган 2 та жамоа 2 хил натижа кўрсатди. Қаршининг «Насаф» жамоаси 9 очко билан, қўшимча кўрсаткичлар натижасига кўра, 2-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалади. 2 та ғалаба, 3 та дуранг, 1 та мағлубият. Тўплар нисбати 8:5.

Пойтахтнинг «Пахтакор» жамоаси эса 6 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади ва мусобақани тарк этди. 2 та ғалаба, 4 та мағлубият. Тўплар нисбати 10:15.

«Насаф»га кейинги ўйинларида ҳам омад тилаб қоламиз! Олға, йигитлар!


👉 @xushnudbek 👈
Texnikumdan OTMga ro'yxat.pdf
716.6 KB
❗️Техникум битирувчилари ОТМларнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

ℹ️ Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари ОТМларнинг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришлари мумкинлигини билиш мумкин.

✔️ Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер сотишга аралашган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди

Тошкент туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Ушбу шахс сўралган пулни олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Кейинчалик ушбу шахс Тошкент туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишган ҳолда бу ишни қилгани маълум бўлади ва ўша ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинади.


👉 @xushnudbek 👈
Сенат ҳам, Қонунчилик палатаси ҳам ўз йиғилишларини жонли эфирда кўрсатишни тўхтатибди.

Ваҳоланки, Президент фармонида МТРК ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессияларини телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишини таъминлаш вазифаси юклатилган эди.

Энди бундан буён сенаторлар ва депутатларнинг муҳокамалари кенг жамоатчиликнинг кўзидан йироқ, ёпиқ эшиклар ортида ўтадими?


👉@xushnudbek👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
5 йил стажи бўлган хотин-қизлар контракт асосида ўқишга қабул қилинар эканми?

Шу кунларда мана шундай саволлар кўпайгани сабабли, тушунтириш бериб ўтмоқчиман.

Биринчидан, бу таклиф ҳозирча шунчаки лойиҳа.

Мана бу ерда муҳокама қилинди.
https://regulation.gov.uz/uz/d/59490

Иккинчидан, кўпчилик ўйлагандек, 5 йил стажи бор барча хотин-қизлар ўқишга қабул қилинмайди. 500 та квота ажратиляпти холос. Яъни ўрта-махсус маълумотга эга, 5 йил тажрибаси бор 100 минг нафар аёлларга тавсиянома берилган бўлса, уларнинг энг юқори балл олган 500 нафари алоҳида квотада киради, қолганлари умумий тартибда қатнашади.

Учинчидан, ушбу аёллар имтиҳонсиз киради деган тасаввур ҳам нотўғри. Ҳамма қатори тестга кириб чиқишади ва юқори балл олганлари киради.

Қолгани юқоридаги аудио хабарда тушунтирилган.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Рамазон байрами муносабати неча кун дам олиш берилади? Бугунги видеоселекторда келгуси ҳафтада Рамазон Ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилиши маълум қилинди. Аслида бу янгилик эмас, ўтган йили декабрь ойидаги Президент фармонида…
Айтишларича, Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май — душанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилиш кутилмоқда экан. Тез орада Рамазон ҳайити байрами ва дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида Президент ҳужжати эълон қилиниб қолса керак.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28 апрель, пайшанба.
Ифторлик вақти: 19:19 (Тошкент вақти билан)

#10kechabilanqasam #ramazon

«Ўн кеча билан қасам». 2-кун.

Муаллиф: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

📖 2-дарс учун зарур маълумотлар (pdf)

📹 YouTube орқали томоша қилиш

📝 Вазифаларни бажариш канали

Дарс давомийлиги: 1:00:28


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилмайдиган бўлди

Аввалроқ, 2019 йил 4 декабрдаги Президент фармонида 2021 йил 1 январдан бошлаб халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган эди.

Бироқ 2022 йил 6 апрелдаги Президент фармони билан ушбу банд бекор қилинди. Бошқача айтганда, Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилмайдиган бўлди. Бу яхши қарор.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29 апрель, жума.
Саҳарлик вақти: 03:57 (Тошкент вақти билан)

#10kechabilanqasam #ramazon

«Ўн кеча билан қасам». 3-кун.

Муаллиф: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

📖 3-дарс учун зарур маълумотлар ҳамда вазифалар (pdf)

📹 YouTube орқали томоша қилиш

Муқаддима
1-кун
2-кун

Дарс давомийлиги: 34:41


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “права” имтиҳонини ҳал қилиб бермоқчи бўлган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

У ўзини Тошкент имтиҳон маркази ходими деб таништириб, имтиҳондан ўта олмаган фуқароларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ва бунинг учун улардан пул олган.

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди судланувчининг оилавий аҳволи, биринчи марта жиноятга қўл урганлиги, ўз айбига тўла иқрорлиги ҳамда қилмишидан пушаймон эканини инобатга олиб, унга нисбатан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

❗️Фирибгарларга ишониб қолманг, ўзингиз ўқинг, машина ҳайдашни пухта ўрганинг ҳамда имтиҳонлардан осонгина ўтинг. Бу ҳам ўзингиз, ҳам бошқаларнинг ҳаёти учун ҳам фойдалидир.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун "Заковат"ни ўтказиб юборманг!

Бугун, соат 21:30 да "Миллий" телеканалида Фаррух Рафиқов жамоаси 2022 йилнинг Баҳорги мавсумида учинчи ўйинни ўтказади.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам бошланди. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.

⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!

Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 25 млн сўмгача мукофот кутмоқда.

‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰

📨Савол юбориш шартлари бу ерда.

Эслатма: "Капиталбанк" телетомошабинлар ҳомийси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ эса билимдонларни қўллаб-қувватламоқда.

👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев:

– Ҳаёт тезлашди, одамларнинг фаоллиги ошди. Лекин жамоат транспорти аввалгидай турибди. Йўлни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди. Жамоат транспортига устунлик бериш керак. Дунё тажрибасига қаранглар. “Ақлли светофор”лар ўрнатиб, йўл ҳаракатини онлайн бошқариб, кўчаларнинг ўтказувчанлигини ошириш зарур. Келгусида ҳамма шаҳарларимизда шундай қиламиз.


👉 @xushnudbek 👈