Xurshid Abdurashid
1.35K subscribers
1.42K photos
127 videos
14 files
791 links
Download Telegram
“Дардисар”да “шаҳар хабарлари” деган алоҳида лавҳалар киритганман. Худди сайт ё ижтимоий тармоқлардаги хабар форматида берилган. Атайлаб шундай қилинган. Китобда ҳам худди сайтларга хос дизайн билан жойланган. Яъни улар Кўзаобод маконининг асосий қаҳрамонларидан ташқаридаги ҳаёти ҳақида икир-чикирлар. Лекин булар ҳам умумий концепцияга бўйсунади. Яъни мантиқий изчиллик бор. Қолаверса, асарга озроқ кайфият бериш учун. Ўқиган одам асарнинг асосий матни билан бу хабарлар формати ўртасидаги фарқни сезади. Хуллас, шу хабарлардан бирини илиндим.

P.s. Китобимни ўзим таҳлил қила бошладим, бу кетишда тақриз ҳам ёзаман, шекилли :)

👉 @xurshidabdurashid
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Ўзбек фолк-рок жанрининг намояндаси Равшан Намозов сўзсиз қўшиқлар ҳам куйлаган.
Yor-yor (nbkstudio.uz)
Ravshan Namozov
“Куйи шундай бўлса, ғамнинг ўзига...”
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг исмим – Рампел Стилскин!”

Рампел Стилскин (Румпельштильцхен) – ака-ука Гриммларнинг сомондан ип йигириб олтинга айлантира оладиган ёвуз митти одам ҳақидаги эртаги қаҳрамони. Бу эртакнинг анимацион талқинини болалигимизда кўп кўрганмиз.

Эртакда ёзилишича, малика унинг исмини билиб олганидан кейин Рампел Стилскин ғазаб билан ўнг оёғини ерга шундай урадики, белидан пастгача ботиб кетади, сўнг чап оёғини икки қўллаб ғазаб билан кўтаради ва ўзини иккига бўлиб ташлайди.

Ёвуз сеҳрли мавжудотнинг исмини топиш мотиви исланд халқ эртаги “Гилитрутт” ва инглиз халқ эртаги “Том-Тит-Тот”да ҳам учрайди. Бу эртакларда ҳам қиролича ўзига ип йигиришга ёрдам бераётган мавжудотнинг исмини топиши керак бўлади.

Рампел Стилскин эртагининг аналоглари кўп. Финларда – Мневезот, чехларда – Мартинко Кинкаш, французларда – Вирлуве, шотландларда – Виппети Стори, венгерларда – дангаса Ютка, қозоқларда – Бибигул.

👉 @xurshidabdurashid
Худойим! Нега турмушга чиқдим?” ёки Бовари хоним синдроми

Густав Флобер қаҳрамони номи билан аталадиган ушбу синдромнинг маъноси ўз ҳаётини ўзгартира оладиган ва муаммолардан қутқарадиган мукаммал одам келади деган фикр билан яшашдир.

Бундай аёлларнинг ягона мақсади романтик китобларда ёки фильмларда тасвирланган одамни топишдир. Улар аллақачон турмушга чиққан бўлишса ҳам турмуш ўртоқлари улар учун камчиликлари кўп, номукаммал шахс бўлиб туюлаверади ва уларда бошқа одамга нисбатан севги иллюзияси бошланади. Бу кўпинча хиёнатга олиб келади.

Бир сўз билан айтганда, Бовари хоним синдромига чалинганлар эртаклардаги “оқ отли шаҳзода”ни кутиб яшайдилар.

👉 @xurshidabdurashid
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Зумерлар: китоб ва келажак” номли китобхонлик форумига креатив таклифнома келди. Таклиф учун ташкилотчиларга раҳмат.
ҲАПҚИРИҚ

               Дўстим Мансур
              Жумаев хотирасига


Шошма, вақт, дуосиз ўзгармас тақдир!
Кўз — сувга олинган, хаёлим — гилда.
Тўхта! Дўстим қолиб кетмоқда, ахир.
Икки минг
             йигирма
                           тўртинчи
                                          йилда.
(с) Алибек Анварий
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қадимда ҳам “баттл” бўлганми?

Бугун “баттл” сўзи урфга кирган. Қаёққа қарасанг, “баттл”. Одатда икки томоннинг баҳси маъносида ишлатилади. Қадимги туркий тилда шундай мунозара матни “Сандруш” деб номланган. Сўзнинг маъноси “тортишув”дир. Бунда икки предмет ўз хусусиятини мақтаб, рақибининг иллатларини фош қилишга ҳаракат қилади. “Девону луғотит-турк”даги “Қиш ва ёз” мунозараси шундай “сандруш” ҳисобланади.

👉 @xurshidabdurashid