Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
478 subscribers
6.6K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Шу йилнинг бошида “Хоразмйўлқурилиш” унитар корхонаси томонидан 4P-157 “Урганч-Янгиариқ” автомобиль йўлининг 0-8 км қисмида таъмирлаш ишлари бошланган эди.
“Урганч-Янгиариқ” автомобиль йўлининг 0-8 км қисми 7 июл куни автомобиллар ҳаракатланишини учун қисман очилди.
Жорий йилнинг 6 август куни асфальтобетон қопламасини қурилиш ишлари 80% бажарилиб, шу йилнинг 10 сентябрига қадар таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб топширилиши режалаштирилган.
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилди.

Хусусан, 7 август куни Тошкент – Ростов Дон – Наманган,

8 август Тошкент – Санкт - Петербург – Наманган,

9 августга белгиланган Тошкент – Москва – Наманган авиа қатновлари Тошкент шаҳрига амалга оширилади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Россия Федерациясининг Оренбург ва Самара вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 2 та поезд қатнови ташкил этилди.

Мазкур поездларнинг биринчиси 9 август куни Наманган шаҳрига, иккинчиси эса 9 август куни Самарқанд шаҳрига кириб боради. Поездларда олиб келинган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда карантинга жойлаштирилади.

Россия Федерациясининг Ростов - Дон вилоятидаги фуқароларни олиб келиш мақсадида учинчи поезд қатнови ҳам ташкил этилди. Ушбу поезд 13 август куни Тошкент шаҳрига кириб келади.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Айни дамда шаҳримиз кўчаларида осойишталик ҳукм сурмоқда.(11:40)

Сиз ҳам карантин қоидаларига риоя қилиб, УЙДА ҚОЛИНГ!
Махсус рейс орқали 162 нафар йўловчилар олиб келинди

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисида вақтинчалик тартибига асосан туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилган “Москва-Урганч” чартер рейси орқали фуқаролар Хоразм вилоятига олиб келинди.

Махсус рейс орқали 162 нафар йўловчилар олиб келинди. Уларнинг 145 нафари эркак, 17 нафари аёл.

Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар 10 кунлик карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жамоавий иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак

Президент: мы должны твердо придерживаться санитарно-гигиенических правил, не повторять допущенных ранее ошибок

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter