Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
473 subscribers
6.6K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Сархумдон маҳалласига борди.
Президентимиз маҳалладаги шароитларни кўрди, маҳалла оқсоқоллари билан бирга кўчатлар ўтқазди. Нуронийлар юртимизга ҳамиша тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо қилди.
Давлатимиз раҳбари кутилмаганда Гулобод маҳалласига ҳам ўтиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Сархумдон в Шайхантахурском районе Ташкента.
Президент ознакомился с условиями в махалле, вместе с аксакалами махалли посадил деревья. Представители старшего поколения прочитали дуа с пожеланиями мира и процветания нашей стране.
Глава государства неожиданно решил посетить и махаллю Гулобод. Он ознакомился со здешними условиями и побеседовал с жителями.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади

Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш мақсадида 2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:

👉 давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;

👉 такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;

👉 раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;

👉 вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;

👉 бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;

👉 “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш;

👉 давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;

👉 вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;

👉 тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;

👉 кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;

👉 ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;

👉 вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;

👉 давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;

👉 тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

👉 халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;

👉 маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;

👉 ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🚆 2022 йилда поездлар ҳаракатланишини фуқаролар томонидан онлайн кузатиш имконини берувчи ахборот тизими ишга туширилади

Бу ҳақда бугун АОКАда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош бошқарма бошлиғи Умидулла Ибрагимов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
✔️ Электрон чипталар улуши 40% га етди. Бунинг сабаблари — бюрократик тўсиқлар йўқлиги, электрон чипта қоғоз шаклидаги чиптадан арзонроқлиги, халқаро электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш имконияти (Master Card, Visa, PayPal). Сентябрдан ишлатилмаган электрон чипта тизимга онлайн қайтарилганида мижозларга 100% маблағи пластик картасига қайтарилиши йўлга қўйилди.

〰️〰️〰️
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятида қандай ахборот тизимлари жорий этилган? Расмий веб-сайтда қандай интерактив хизматлар мавжуд? Ташкилотда жараёнларни рақамлаштириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

▪️Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
4р 159 "Урганч ш. - Шовот ш.- Туркманистон Республикаси чегараси" автомобиль йўли 34,8 километридаги кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шовот туманидаги 4р 159 "Урганч - Шовот - Туркманистон Республикаси чегараси" автомобиль йўли 34,8 километридаги кўприк таъмирталаблиги сабаб реконструкция ишлари бошлаб юборилди. Ушбу кўприк узоқ йиллар давомида таъмирталаб ҳалатга келиб қолган ва ёриқлар пайдо бўла бошлаган.
Мазкур таъмирлаш ишлари «Хоразм кўприкларни таъмирлаш» унитар корхонаси томонидан олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
#Эълон

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 11:00 да Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида «Uzbekiston Airways» акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабулга барча журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Forwarded from navruz bot
​​Туркманистон билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун "Хўжайли" ва "Шовот" чегара ўтказиш пунктларида контактсиз юк ташувлари йўлга қўйилади

Бу билан, бугунги кунда халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган "Олот" чегара ўтказиш пунктига қўшимча равишда яна 2 та чегара ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланади.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашув давомида келишилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Хўжайли – Куня-Ургенч” ҳамда “Шовот – Дашогуз” чегара ўтказиш пунктлари иш фаолияти халқаро юк ташишлар учун нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли орқали ташкил этиш бўйича синов ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чегара ўтказиш пунктлари коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилган чеклов чоралари натижасида 2020 йилда ёпилган эди.

Ҳозирда Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда ДХХ чегара қўшинлари “Хўжайли – Куня-Ургенч”, “Шовот – Дашогуз” ўтказиш пунктлари иш фаолиятини жорий йил 26 ноябрдан санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли билан қайта тиклаш юзасидан Туркманистоннниг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликдаги сайъи-ҳаракатларни давом эттирмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Урганч шаҳрида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан сайёр қабул ташкил этилди

Бугун Урганч шаҳар ҳокимлигида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг барча таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирокда бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, йўловчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, авиакомпания ва йўловчилар ўртасидаги амалдаги қонунчиликда белгиланган муносабатларни янада кучайтириш, бевосита мулоқотлар қилиш орқали юзага келган таклифлар ва муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф қилиш ва келгусида бундай вазиятларни олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида фикр алмашилди.

Учрашувда билдирилган мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъул раҳбар ва ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди. У ерда давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасида устувор йўналишлар бўйича кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Туркманистон пойтахтида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в город Ашхабад, где по приглашению Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова примет участие в работе очередного саммита Организации экономического сотрудничества.
В повестку дня мероприятия включены вопросы дальнейшего расширения многопланового взаимодействия в рамках организации по приоритетным направлениям.
В столице Туркменистана лидер Узбекистана проведет также ряд двусторонних встреч.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter