Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев Хоразм вилоятига амалга оширган хизмат сафари давомида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли бўлган "Темир йўл обод” чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослаштирилган комплекси фаолияти билан танишди.

Мазкур комплекс 2012 йилда ташкил қилинган бўлиб, умумий ер майдони 1819,4 гектарни ташкил қилиб, шундан экин ер майдони 1541,6 гектар, боғзор 8,2 гектар, бўз ерлар 8 гектар, мелиоратив ҳолатидаги қурилиш ерлари 9,9 гектар, ариқ ва зовурлар 193,6 гектар, йўллар 30,5 гектар, ижтимоий бино, кўча ва майдонлар 7,3 гектар, қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган бошқа ерлар 20,3 гектарни ташкил қилади. Ҳозирда комплексда жами 3,018 та бош қорамоллар мавжуд.

Бундан ташқари, жорий йилнинг март ойида ушбу комплексда Германия Федератив Республикасидан олиб келиб, ўрнатилган техникаларда кунига 800-1,000 литр сут қайта ишланиб, қатиқ, айрон, қаймоқ, сметана, йогурт ва творог маҳсулотлари тайёрланади.

Транспорт прокурори комплекс раҳбари ва масъул ходимлар билан суҳбатлашиб, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Келгусида комплекс фаолиятида муаммолар юзага келса, прокуратура органлари томонидан қонуний тартибда амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.

👉 @uzbprokuratura
Uzbekistan Airways бугундан маҳаллий авиақатновлар сонини оширади

📍 https://uza.uz/uz/posts/311189

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from С С
#Матбуот_анжумани

Хоразм вилояти Транспорт бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугун, Хоразм вилояти Транспорт бошқармасида "Президент фармон ва қарорлари амалда" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Йўлдошев бугунги кунда транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича иштирокчиларга маълуот бериб ўтди .

Шундан сўнг, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
Photo
Хоразм вилоятида 2021-2022 йилларда 26 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади

Бугун, Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сон қарорни мазмун мохиятини тушунтириш мақсадида ташувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг чекка ҳудудларидаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 26 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши режалатирилаётганлиги бўйича маълумот берилди.

Бундан ташқари, норентабель йўналишлар бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан субсидия ажратилиши ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкларининг янгилаш парамертлари доирасида автобус ва микроавтобус хариди учун ажратиладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача таъминланиши, бироқ, 8 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилиши хамда ташувчиларга ажратилган кредит фоиз ставкасининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилиши ташувчиларга тўлиқ тушунтирилди.

Учрашув давомида, ташувчиларнинг савол ва таклифлари эшитилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
Photo
#Расмий_муносабат

“Xorazmliklar” телеграм каналида тарқалган видео мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ЙҲХБ билан биргаликда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма рейд тадбирлари ўтказиш тартиби йўлга қўйилган.
Жорий йилда қўшма рейд тадбирларида 2583 та фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодексининг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Жумладан, жорий йилнинг октябръ ойига қадар 3412 та ҳайдовчиларга нисбатан меъёридан ортиқ йўловчиларни ташиш шуғулланганлиги аниқланиб Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг, 128-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, жорий йил 16-17 октябрь кунлари Йўналишли такси (Газел) йўналиши бўйича хизмат кўрсатаётган 2 та хайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, мурожаат юзасидан жорий йилнинг 18 октябрь куни Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси томонидан вилоятдаги барча йўналишларда Йўналишли такси (Газел) йўналиши бўйича хизмат кўрсатаётган ташувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, барча йўналишлар буйича юзага келаётган камчиларларни бартаф этиш бўйича ташувчиларга тушунтириб, меъёридан ортиқ йўловчи ташаш кузатилганда Вазирлар Маҳкамасининг 368-сонли қарорига асосан тендер битими бекор бўлиши хақида огоҳлантирилганлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли йўловчилар, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жамоат транспортларида меъёридан ортиқ йўловчиларни чиқармасликга жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Forwarded from Xorazm | Kun.uz
🚖 Хоразмда 163 киши якка тартибдаги ташувчи (таксичи) сифатида рўйхатдан ўтган

Республика бўйлаб 2021 йилнинг октябрь ойи ҳолатига кўра, 5 мингдан зиёд якка тартибдаги ташувчи (таксичи) рўйхатга олинган. Хоразмда уларнинг сони 163 га етган.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан такси хизмати кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ) фаолият турига киритилганди.

💴 Ушбу фаолият билан шуғулланувчилар ҳар ойда 150 минг сўм миқдорида ижтимоий солиқни тўлайди. Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича 1 йилга 270 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади.

🟡 ЯТТ сифатида таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи машинасини сариқ рангга бўяши ва таксопаркларга аъзо бўлиши шарт эмас. Фақатгина «TAXI» белгисини ўрнатиш талаб этилади.

➡️ Хоразм хабарлари
19 октябрь куни Урганч буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
13:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
14:00 - Ҳазорасп - Тошкент -120 000 сўм (Ҳазорасп буюм бозори автобекатидан)
15:00 Хива-Чирчиқ 132 000 сўм (Хива вокзали бекатидан)
16:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 85 000 сўм

Чипталарни Урганч буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам замонга мослашяпти. Бировга ёқадими, йўқми, менга улар ёқади” — Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида сайловчилар билан учрашувда журналистлар ҳақида фикр билдирди
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TV Anons | TELEDEBAT | Prezidentlikka nomzodlarning vakillari ishtirokidagi qizg`in bahs-munozaralar | 2021-yil 19-oktabr soat 17:00 da
#18sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv