Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
464 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚖 Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

🔘 Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми?

2021 ЙИЛ 15 МАЙДАН 2022 ЙИЛ ОХИРИГАЧА АВТОМОБИЛЬДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИ СОДДАЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЭКСПЕРИМЕНТ ЎТКАЗИЛАДИ
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Марказий сайлов комиссияси (МСК) аъзоси аэропортлар ва аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларидаги хизмат кўрсатиш залларидан текин фойдаланади.

МСКнинг аъзоси ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезд вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой бериши шарт.

МСК аъзоси МСКнинг мажлисига бораётганда унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса камида бир сутка олдин берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🅿️ Автомобиль тўхташ жойлари ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:

🔹 автомототранспортни таъмирлаш, ювиш, унга ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш, бунинг учун махсус ажратилган жойдан ташқари;

🔹 двигатель ва агрегатлар учун очиқ ҳолдаги оловдан фойдаланиш;

🔹 автомототранспортни соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш;

🔹 тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш;

🔹 ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун жойлар барпо этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Йўловчи ҳаво кемасининг юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиши, жумладан ҳаво кемаси бортида туриб фотосуратга ва видео тасвирга олиши тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚖 Йўналишсиз такси бир неча йўловчилар (навбатда турган биринчи йўловчининг розилиги билан) томонидан тўхташ жойида ёллаган ёки таксини ёллаган йўловчи розилиги билан йўли бир бўлган йўловчи чиқарилган тақдирда, йўл ҳақига тўловнинг умумий суммаси йўловчилар ўртасида ҳар бир йўловчининг босиб ўтган масофасига мутаносиб равишда тақсимланади.

❗️Йўналишсиз таксига йўловчиларни чиқаришда ҳайдовчи багажни жойлаштиришда ёрдам кўрсатиши, сафар тугаганда эса йўловчига унинг буюмларини ва багажини тушириши тўғрисида эслатиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
#Биласизми 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан аҳолига қулайлик яратиш ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Хоразм вилояти ва Қорақолпоғистон Республикасида истиқомат қиладиган нафақадаги фуқаролар, олий таълим муассасаси талабалари, I, II ва III - гуруҳ ногиронларга ҳамда кам таъминланган оилаларга Хоразм - Тошкент - Хоразм ва Нукус – Тошкент - Нукус йўналишларида 50 % чегирмалар белгиланган.

Шунингдек, гуруҳ бўлиб сафарга чиққан фуқаролар учун чегирмалар мавжуд бўлиб, бунда гуруҳдагилар сони 10 ва ундан ортиқ бўлиши ёки 20-25% ли гуруҳли чегирмада гуруҳдагилар сони 20 ва ундан ортиқ бўлиши белгиланган.

Бундан ташқари, Республикамиз аҳолисини байрам (навруз, янги йил, ҳайит, мустақиллик) кунлари сайёҳат қилишлари учун имкониятларини ошириш ва мазмунли хордиқ чиқаришлар учун 50% чегирма бутун республика аҳолиси учун имтиёзлар мавжуд.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Поездда ҳар бир йўловчи (тўлиқ ёки болалар чиптасига) ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади.

Йўловчига қўл юки белгиланган меъёрдан (36 кг) ортиқча қуйидагиларни ташишга рухсат этилади: портфель, аёллар сумкачаси, дурбин, чанғи ва унга таёқчалар, қармоқлар, фотоаппарат, соябон, шунингдек уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot