Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
⚡️ТЕЗКОР ХАБАР
Аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби бекор қилинади
Жорий йилнинг 13 март санасида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, хорижий ва қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз бўлсада барқарорлашганлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларга енгилликлар яратиш ҳамда туризм салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.
Эндиликда, янги тартиб бўйича:
❗️ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистон Республикасига келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;
❗️автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги
72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.
Бунда коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.
Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан
2021 йилнинг 25 мартидан бошлаб хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилардан фақат сифат кўрсаткичи талаб даражасида бўлган лабораторияларнинг коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари маълумотномалари билан ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтказилади ёхуд автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви ўтказмасдан киритилади.
Шу билан бирга мутасадди ташкилотларга чет элда сифатли ҳамда ишончли коронавирус инфекциясига ПЗР текширувларини ўтказувчи лабораториялар – яъни Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган лабораториялар рўйхатини (ҳар бир мамлакат кесимида камида 10 тадан) шакллантириш ва эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.
Масъул вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан боғлиқ мамлакатга кириш бўйича чекловлар бекор қилингани, янги авиа ва темир йўл қатновлари ташкил этилаётгани тўғрисида ўз расмий веб-саҳифаларида ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий ҳамкорлар, инвесторлар ва туроператорларга маълум қилиш бўйича топшириқ берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Ижтимиоий тармоқларда тарқалган "Урганч деҳқон бозорида қорлар эриб сувлар тўпланиб қолмоқда, автотураргоҳда сув, чиқиб кетиш жойи йўқми?" мақола юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Вилоятимизда ноқулай об-хаво шароити кузатилганлиги сабабли Урганч шаҳрида жойлашган "Бунёд авто Урганч" МЧЖга қарашли автотураргоҳида бугунги кунда ҳудудни қордан тозалаш ишлари олиб борилётганлигини ва тўпланиб қолган сувлар чиқиб кетиши учун қуврлар мавжуд эканлигини маълум қиламиз.
Ҳурматли йўловчилар, Сизлардан келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
🦠 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:
👉 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;
👉 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;
👉 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.
👮♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.
📌 Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.
😷 Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.
❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz |Telegram |Facebook |Instagram |

Урганч темир йўл вокзалида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилган йигитлар кутиб олинди.
“Волжский – Тошкент” ва "Москва – Тошкент" йўналишида навбатдаги махсус поездлар қатнови амалга оширилади!
COVID-19 коронавирус пандемияси даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан навбатдаги махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда.
Жумладан, “Волжский – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 483/484- сонли поезд 19 март куни Москва вақти билан соат 20:50 да “Волжский станциясидан, шунингдек, 22 март куни "Москва – Тошкент" йўналишида ҳаракатланадиган 476-сонли махсус поезд 22 март куни Москва вақти билан соат 22:28 да “Казанская” темир йўл вокзалидан жўнайди.
Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида электрон чипталарни сотиш йўлга қўйилган деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Аҳолини узоғини яқин, оғирини енгил қилишда транспорт воситаларининг ўрни алоҳида. Олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси вилоятимизда ҳам жамоат транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда.
Бугун вилоят Транспорт бошқармаси ва Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамкорлигида Ҳазорасп туманида сайёр учрашув бўлиб ўтди. Унда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.
Бундай сайёр учрашувларни ўтказиш соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, жамоат транспортида йўловчиларни ташишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўлкира ҳақини йиғишда шаффофликни таъминлаш, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш тизимини янада такомиллаштирга улкан замин яратади.

Транспорт вазири ўринбосари Р.Усмонов ҳамда “Туркмен автоулаглары” агентлиги раисининг ўринбосари В.Ходжанепесов ўртасида видеокоференция шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси транспорт, божхона ва чегара идоралари вакиллари иштирок этган учрашувда икки мамлакат ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, коронавирус пандемияси сабаб Олот/Фарап чегара ўтказиш пунктида ўрнатилган қатъий чеклов чораларини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон томони Туркманистон томонига Олот назорат-ўтказиш пунктида вақтинчалик чекловларни бекор қилиш ва одатий ишлаш режимига ўтиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Шунингдек, барча санитар эпидимиологик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Дашогуз-Шават ва Газачак-Дўстлик назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта тиклаш юзасидан ҳам таклиф билдирилди.

#Билган_яхши
☝️Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олади
✅ 20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
✅ 21 март – якшанба (Наврўз байрами);
✅ 22 март – душанба (барча ходимлар учун дам олиш куни - 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).
✅ 27 март – шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни бўлади.
@yangiuzbekiston_uz

19 март куни “Тошкент” автовокзалидан "Тошкент-Хоразм" йўналиши бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.
15:00 Тошкент - Урганч
125 000 сўм
18:30 Тошкент - Хива
125 000 сўм
(М. Олмазор ёнидан)
18:45 Тошкент - Хива
125 000 сўм
Ҳурматли йўловчилар!
“Тошкент” автовокзалидан барча йўналишлар қайта тикланганлигини маълум қиламз.
Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан ҳамда Uztrans.uz ва avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олишингиз мумкин.
Бугунги кундаги вазият сабабли автобус қатновларининг вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Telegram I Facebook I Instagram I You tube

Транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида Хоразм вилоятида қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини қонунийлаштириш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙҲХБ билан хамкорликда вилоятнинг барча ҳудудларида қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Қўшма рейд тадбирлари давомида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган ҳайдовчиларга қонуний тартибда фаолият олиб бориш лозимлиги тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, қонуний тартибда йўловчи ташиш фаолиятига бўйсунмаслик ҳолатлари аниқланиб, вилоят Транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан тегишли тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176-модда 3-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.