Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
485 subscribers
6.61K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
✈️ Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларини амалга оширишга ариза топшириш учун онлайн тизим ишга туширилди


“Ўзавиация” Агентлиги томонидан хорижий давлатларнинг фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиация аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун сўровларни расмийлаштириш ва рухсат беришнинг электрон тизими ишлаб чиқилди.


Ушбу электрон платформанинг яратилиши ариза берувчига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар олишга онлайн сўровларни бериш, “Ўзавиация” Агентлигининг “Uzbekistan airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК билан сўровларни қайта ишлашда тезкор ҳамкорлик қилиш, сўровларни кўриб чиқиш муддатларини эса 24 соатгача қисқартириш имконини беради.


2021 йил 15 февралдан бошлаб платформа онлайн, синов режимида ишга туширилди. Хорижий давлатларнинг фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантлари, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун аризаларини қуйидаги ҳавола орқали бериш имкониятига эга.


👉 https://uzcaa.uz/ru/permission


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Transport_Prokuraturasi
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари

Telegram:
https://t.iss.one/Transport_Prokuraturasi

Facebook: https://www.facebook.com/TransportProkuraturasi/

Инстограм: https://instagram.com/transport_prokuraturasi?igshid=1ka35m8l85e0s-

========

Официальные страницы Транспортной прокуратуры Республики Узбекистан в социальных сетях

Telegram:
https://t.iss.one/Transport_Prokuraturasi

Facebook: https://www.facebook.com/TransportProkuraturasi/

Инстограм: https://instagram.com/transport_prokuraturasi?igshid=1ka35m8l85e0s
Транспорт вазири ўринбосари Хоразм вилоятининг чекка ҳудудларидаги транспорт қатнови билан боғлиқ муаммоларни ўрганмоқда

Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Хоразм вилоятининг Боғот, Янгиариқ, Хива туманлари чекка ҳудудларида жойлашган МФЙда бўлиб, мазкур ҳудудларда жамоат транспорти қатновларини йўлга қўйиш бўйича ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Жумладан, Янгиариқ туманининг “Чиқирчи” МФЙда аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда, ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган транспорт қатнови, таъмирталаб автомобиль йўлларининг ҳолати билан боғлиқ муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Вилоят транспорт бошқармаси масъулларига ташув фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни жалб этган ҳолда транспорт қатновини ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Хоразм вилояти Хазорасп тумани жиноят ишлари бўйича суд раиси М.У.Рузметов томонидан лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган ҳайдовчилар нисбатан сайёр суди бўлиб ўтди.

Сайёр суд жараёнида 13 та лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган ҳайдовчиларга нисбатан,Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176/3 моддасига асосан иш кўрилди.

Ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271 моддасининг 11 қисмига асосан тўпланган маъмурий ишлар лицензия варақасини ўз вақтида олганлиги сабабли маъмурий ишлар тугатилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
“Uzbekistan Airports”: ҳамкорлик халқаро талабларга таянади

Акциядорлик жамияти Ахборот хизмати
хабарига кўра, 2020 йилнинг октябрь ойида “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Qanot Sharq” МЧЖ хусусий авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланганди.

“Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси вакиллари “Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизматига АҚШнинг “Air Lease Corporation” ташкилотидан узоқ муддатли лизинг асосида Airbus A320−200 русумли 2 та самолётни фойдаланиш учун олганини маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿🇹🇯🇰🇬Транспорт вазирлигида Тожикистон Республикаси транспорт вазирлиги делегацияси ҳамда Қирғиз Республикаси транспорт ва йўл вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда мамлкатимиз транспорт соҳасига замоанавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, рақамли технологиялардан фойдаланишнинг умумий даражасини ошириш бўйича амалга ошрилаётган лойиҳалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.


👉 Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz|Telegram|Facebook|Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбиркорлар_диққатига!

Йўловчи ва юк ташиш фаолиятида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчимисиз?

Энди сиз ўз тадбиркорлигизни ўзингиз муаммосиз осон ва тез очишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Aвтомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли қарорига кўра ҳудудий давлат хизматлар марказлари ёки интерактив хизматлари орқали расмийлаштиришингиз мумкин.

Электрон расмийлаштириш учун
компютер ёки телефонингиздан fo.birdarcha.uz сайтига кириб ҳужжатларни онлине тўлдиринг.

Ҳурматли элдошлар ўз манфаати йўлида фойдаланмоқчи бўлган фирибгарлардан еҳтиёт бўлинг!

Муаммо ва таклифлар учун Хоразм вилояти Транспорт бошқармасининг +998 62 223 60 37 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.@xorazmtransport_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область.
Главная цель поездки – ознакомление с исполнением поставленных ранее задач, изучение условий в махаллях, определение дальнейших планов исходя из волнующих население проблем.
Запланировано посещение промышленных предприятий, ознакомление с сельскохозяйственными проектами и проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter