Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
478 subscribers
6.6K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Транспорт соҳадаги камчиликларни бартараф этилиши бўйича келишилди

2021 йил 3 февраль куни Хоразм вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев бошчилигида вилоятдаги транспорт ва йўл ҳўжалиги соҳаси, “Урганч Ҳалқаро аэропорти” МЧЖ, "Кунғирот минтакий темир йўл узели" УК Хоразм ҳудуди, вилоят автомабиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси, ташкилот рахбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда транспорт ва йўл соҳалари бўйича оммавий ахборот воситалари орқали танқидий мақолаларнинг ёритилаётган холатларни келиб чиқиш сабаблари бўйича, аҳоли томонидан билдирилаётган камчиликларни бартараф қилиш ва транспорт соҳасида олиб борилаётган ишларни мақсадли ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида келишиб олинди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги янги корхоналар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари “Vodiy Shoes” пойабзал ишлаб чиқариш ва «Баҳодир Лоғон» пахта-тўқимачилик кластерига қарашли ип-калава ва мато ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечириб, хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми предприятиями в Ферганском районе.
Посетив обувное предприятие “Vodiy Shoes” и текстильное производство при хлопково-текстильном кластере "Баходир Логон", глава государства указал на необходимость углубления переработки сырья, расширения ассортимента продукции.
Здесь же прошла презентация инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Ферганской области в 2021-2022 годах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҲАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАС

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган.
Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Ф.Бабаев Гурлан тумани ҳокимлик биносида ташувчилар билан сайёр қабулини ўтказди.
Қабулда Гурлан туманида транспорт тизими фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда бу борада аҳолига кўрсатилаётган хизматларни янада ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида, Гурлан тумани тадбиркорлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда вилоятда жамоат транспортини ривожлантириш истиқболлари, транспорт корхоналарнинг муаммоларини ҳамда соҳадаги тадбиркорлик субъектларига халақит бераётган омилларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар томонидан йўлланилган муаммоли мурожаатлар ҳамда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳал қилиш чоралари кўрилди. Сайёр қабулда вилоят ЙХҲБ ва ДСБ маъсул ходимлари хам иштирок этдилар.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Ички кўчаларга асфальт ётқизиш бошланди.

Ҳозирда Тупроққалъа туманининг"Пастом" ва "Саёпир" маҳаллаларидан ўтувчи Мустақиллик ва Эски қалъа кўчаларига 1.6 км узунликдаги асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Ферганскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter