Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди.
Давлатимиз раҳбари саммитдаги нутқида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича кўплаб таклифларни илгари сурди.
Анжуман якунида Ҳаракатлар учун Ашхобод консенсуси имзоланди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик 2022 йилда Ўзбекистонга ўтгани саммитнинг муҳим натижаларидан бири бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе саммита Организации экономического сотрудничества, прошедшего в городе Ашхабаде, и вернулся в Ташкент.
В своем выступлении на саммите глава государства выдвинул ряд предложений по приоритетным направлениям сотрудничества.
По итогам мероприятия подписан Ашхабадский консенсус для действий.
Председательство в Организации экономического сотрудничества в 2022 году перешло к Узбекистану.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
29 ноябрь куни Урганч буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
13:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
14:00 - Ҳазорасп - Тошкент -120 000 сўм (Ҳазорасп буюм бозори автобекатидан)
15:00 Хива-Чирчиқ 132 000 сўм (Хива вокзали бекатидан)
16:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 85 000 сўм

Чипталарни Урганч буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
" Uzbekistan Airways" АЖ Тошкент–Урганч–Тошкент йўналишида парвоз вақти ўзгариш бўлганлигини маълум қилади.

Бугун, 29-ноябр куни Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича амалга ошириладиган ҲЙ57 ҳамда ҲЙ58 қатнови йўловчилари ва йўловчиларни кутиб олувчилар диққатига!

Сизга шуни маълум қиламизки, ушбу рейсларнинг бориш ва қайтиш вақти техник сабабларга кўра ўзгартирилди.

🛫Тошкентдан учиш: 18:10 (19:30ни ўрнига)
🛬Уранчга етиб бориш: 19:30
🛫Уранчдан учиш: 20:40 (22:00ни ўрнига)
🛬Тошкентга етиб бориш: 22:00

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтади.

Шунингдек, давлат раҳбари Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда янги онкология шифохонаси қурилиши юзасидан тақдимот билан танишади.
Онкология ва эндокринология тиббиёт марказлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни маъқуллаб, энди иш тизимини тўғри йўлга қўйиш ва тиббий хизмат сифатига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Марказларга хориждан мутахассислар жалб этиш, шифокорларни жаҳон тиббиёти ютуқлари асосида қайта ўқитиш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялась презентация проектов по строительству медицинских центров онкологии и эндокринологии.
Одобрив проекты, Президент Шавкат Мирзиёев подчеркнул необходимость правильно организовать работу и сделать упор на качество медицинских услуг. Даны указания по привлечению в центры зарубежных специалистов, переобучению врачей на основе современных достижений мировой медицины, стимулированию научных исследований.

#Mirziyoyev #taqdimot #onkologiya #endokrinologiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Йўловчилар диққатига!

“АСУ экспресс 3” марказлашган чипталарни расмийлаштириш тизимининг марказий сервер тизимида профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан 2021 йил 29 ноябрь куни соат 22:30 дан 30 ноябрь соат 03:00 гача чипталарни расмийлаштириш фаолияти вақтинча тўхтатилади.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
🚛 10 ойда 3257 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 3 257 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 % га камайган.

Ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони:

🚛 2019 йил январь-октябрь – 4 440 та
🚛 2020 йил январь-октябрь – 3 306 та
🚛 2021 йил январь-октябрь – 3 257 та

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Транспорт бошқармаси ходимлари аттестациядан ўтказилмоқда

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ходимларининг касбий малакаси ва ижтимоий-иқтисодий билимларини аниқлаш ҳамда тегишли бахолаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг тегишли низомига асосан махсус комиссия томонидан аттестациядан ўтказилмоқда.


Мазкур аттестация давомида ходимларнинг касбий билимлари, дунёқараши шаффоф бахоланиб, соҳа бўйича билимлари баҳоланмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Тошкент шаҳридаги Инха университетида “6th Belt and Road Initiative Conference” халқаро конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ocean College, Хитойнинг Чжэцзян университети, Jungseok халқаро логистика ва тижорат илмий-тадқиқот институти (Жанубий Корея) билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 30 дан ортиқ давлат ҳокимияти органлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов қатнашди. Вазир ўз нутқида коронавирус пандемиясининг мамлакатимиз ва халқаро транспорт тизимига кўрсатган таъсири ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш борасида ҳукуматимиз томонидан кўрилган тизимли чоралар ҳақида сўзлади.

Батафсил: https://bit.ly/3rkBD4i


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
⚡️ Тезкор хабар

ССВ: Айрим хориж давлатларидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар белгиланди.

Жумладан, эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар:

📌 мамлакатимизга ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозимлиги;

📌 коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумоти мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шартлиги белгиланди.

Шунингдек:

📌Республика махсус комиссиясининг қарори билан Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакатимиз ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi