Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
489 subscribers
6.62K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Очиқ осмон» режими ва унинг афзалликлари
Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ишлаб чиқариш кўрсаткичи

Статистика қўмитаси ахборот хизмати
#Тезкор

⚡️Тез ёрдам ва Ўт ўчирувчи машиналарга йўл бераман деб қоидани бузсангиз ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ

Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритишни маъқуллашди.

Унга кўра, агар ҳайдовчилар тезкор ва махсус транспорт воситалари (“Тез ёрдам”, Ўт ўчириш машиналари)га тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл бериши сабабли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилса, улар бунинг учун жавобгарликка тортилмайди. Бунда ҳайдовчининг ҳуқуқбузарликлари ўта зарур ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.
Батафсил👇
@xorazmtransport_uz
Хоразм вилоятидаги “Яшил” ҳудудларда 24 та автобус йўналишлари қайта тикланди

Республика маҳсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “Сариқ” ва “Яшил” ҳудудларда белгиланган карантин талабларига риоя қилган холда йўналишсиз таксиларга ва автобусларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган бўлиб, ҳозирда Хоразм вилоятидаги “Яшил” ҳудудларда 24 та автобус йўналишлари фаолияти амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси хамда Хоразм вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда “Яшил” ҳудудларда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автобусларни коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида автобус салонига фақатгина тиббий ниқобларга эга йўловчиларни киритиш, ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан доимий таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштирилиб борилиши, йўналишларининг якуний нуқтасида дезинфекция қилиниши назорат қилинмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Тошкентда таксичилар орасида ҳам коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Юнусобод туманида такси ҳайдовчисида коронавирус топилган. Таъкидланишича, унинг ўзи бориб таҳлил топширган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2020 йил 1 августдан бошлаб рейслар сони ва йўналишлар бўйича чекловлар бекор қилиниб, хорижий авиакомпанияларга бешинчи даражадаги ҳаво эркинлигини тақдим этишни назарда тутувчи “очиқ осмон” режими “Андижон”, “Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жорий этилади.
Туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая Uzbekistan Airways бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.

✍🏻 Мазкур тайинлов қарори компания акциядорларининг 18 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида бир овоздан тасдиқланган.

🇺🇿🇹🇷 Орхан Сиврикая Босфор университетини тамомлаган. Туркия, Европа ва Шимолий Америкада турли лавозимда фаолият юритган. Жумладан, Turkish Airlines вице-президенти бўлган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Республикамиздаги қайта йўлга қўйилган поездлар харакати жадвали
“Turkish Airlines” Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди

Маълум қилинишича, 2020 йил 1 июлдан бошлаб “Turkish Airlines” Истанбул–Тошкент–Истанбул рейсларини амалга оширади. Самолётлар ҳафтасига тўрт марта: Истанбулдан Тошкентга сешанба, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари, Тошкентдан Истанбулга эса душанба, сешанба, жума ва шанба кунлари қатновларни амалга оширади.

Мазкур рейсларнинг авиачипталари аллақачон сотувга чиқарилган. Расмий сайтдаги ахборот бўйича чипта нархи 588 АҚШ долларидан бошланади.
Чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш, билет олиш мумкин?

Давлатимиз томонидан ташкил этилаётган чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш ёки билет олиш мумкин?

АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Хожиметов жавоб берди.

- Ватанга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз чет элдаги дипломатик ваколатхоналарга телефон орқали ёки онлайн мурожаат қилишлари талаб этилади.

Бунда паспорт нусхаси, боғланиш маълумотлари, агар мавжуд бўлса “Uzbekistan Airways” АЖ рейсларига амалдаги авиачипта нусхасини юбориш cўралади.

Амалга оширилаётган чартер рейслар орқали ватанга биринчи галда кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва ёш болали аёллар қайтарилади.

Рўйхатга киритилган фуқароларга “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан билет сотилади.
Хоразм вилояти: "қизил" ва "сариқ" ҳудудлар қўпайди

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар (2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Урганч шаҳар
🟥Хонқа тумани
🟨Урганч тумани
🟨Хазорасп тумани
🟩Тупроққалъа тумани
🟩Хива шаҳар
🟩Боғот тумани
🟩 Қўшкўпир тумани
🟩Янгиариқ тумани
🟩Хива тумани
🟩 Шовот тумани
🟩Янгибозор тумани
🟩Гурлан тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.
Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси Ўзбекистон билан парвозларни қайта тиклайди. У томонидан Нур-Султондан Тошкентга биринчи авиарейс шу йил 30 июнда амалга оширилади. Ўртада Олмаотада ҳам қўниб ўтилади. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Шундан сўнг парвозлар ҳар куни бажарилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги рейслар қайта йўлга қўйилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейслариинг жадвали тасдиқланди.

Унга кўра жорий йилнинг 22 июндан 5 июль кунлари давомида 21 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

Батафсил: https://bit.ly/3dquAMQ
22 июнь - 5 июль кунлари давомида 21 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади

Бу хақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

22 - 28 июнь кунларига белгиланган рейслар жадвали:

22 июнь. Санкт-Петербург – Тошкент - Санкт-Петербург
23 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
24 июнь. Тель-авив – Тошкент – Тель-авив
24 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
26 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
26 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
27 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
28 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

29 июндан 5 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

29 июнь. Сеул – Ташкент – Сеул
29 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
30 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
1 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
2 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
2 июль. Тошкент – Рига – Тошкент
3 июль. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
3 июль. Тошкент – Қозон – Тошкент
4 июль. Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
4 июль. Тошкент – Москва – Ташкент
5 июль. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

Каналга уланиш: 👇
@xorazmtransport_uz