Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
489 subscribers
6.62K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Наврўз махалласининг ички йўллари таъмирланмоқда

Хоразм вилояти Хонка туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Обод қишлоқ ва Обод маҳалла дастури доирасида Наврўз махалласи Янгиланиш кўчасида асфальт ёткизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
🚙 Май ойида 58 дона автобус ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автобус ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг май ойида 58 дона автобус ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг январь-май ойларида жами 323 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,9 % га камайган.

Ишлаб чиқарилган автобуслар сони:
🚌2019 йил январь-май – 762 та
🚌2020 йил январь-май – 448 та
🚌2021 йил январь-май – 323 та

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Урганч-Ҳазорасп-Урганч йўналишидаги микроавтобусга нечта одам миниши зарур?” номли фотолавҳа юзасидан расмий муносабат.

Ушбу мурожаат юзасидан жорий йилнинг 21 июнь куни Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ва Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан “Урганч-Ҳазорасп” йўналишли такси йўналиши бўйича қўшма рейд тадбирлари ўтказилди.

Қўшма рейд тадбирларида 2 та микроавтобус ҳайдовчисига меъёридан ортиқ йўловчи чиқаргани аниқланди. Аниқланган қоидабузрлик учун Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасига асосан жарима чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 636-сонли қарорининг 11-бандида кўрсатилган қоидабузрлик учун Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилганлиги учун белгиланган тартибда талаб шарти расмийлаштирилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Юсупов Азамат Собиржанович иштирокидаги брифинг.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида 2016-2021 йилларда Ўзбекистон автомобил саноатини ривожлантириш натижалари таҳлил қилинди.

#CERR эксперти Мушарраф Мир Аҳмадова Ўзбекистон автомобилсозлик саноатидаги муҳим ўзгаришларни таҳлил қилди.

Ўтган 5 йил мобайнида автомобилсозлик соҳасида сезиларли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан:

▫️автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга ўсиб, 280 мингтага етказилди;
▫️автомобиллар харид қилинишида узундан узун навбатда туришлар йўқотилди;
▫️соҳага “ҳалоллик вакцинаси” татбиқ этилиб, чуқур илдиз отган коррупция амалларига барҳам берилди;
▫️соҳада рақобатни кучайтириш мақсадида мамлакатимизга энг йирик жаҳон брендларидан Германиянинг Volkswagen автомобиллари Жиззах вилоятида ишлаб чиқарила бошланди.

▫️Шарҳни ўқиш👈
Урганч – Истанбул – Урганч мунтазам қатнови тикланди!

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2021 йил 4 июлдан бошлаб Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тикламоқда.

Мазкур йўналишдаги парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.

💵 Урганч – Истанбул йўналишида авиачипта 2 935 000 сўмдан бошланади.
💵 Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланади.

Батафсил 👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

Мурожаатлар соат 8:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
😷 Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди.
Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан шериклигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Бош котиб Мартин Чунгонг мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантиришдаги сезиларли ютуқларни алоҳида қайд этди ҳамда Ўзбекистоннинг бу борадаги глобал ташаббусларини юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял генерального секретаря Межпарламентского союза Мартина Чунгонга.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения партнерства нашей страны с этой авторитетной международной организацией.
Генеральный секретарь Мартин
Чунгонг особо отметил заметный прогресс в развитии парламентаризма в нашей стране, высоко оценил и поддержал глобальные инициативы Узбекистана в этой сфере.

#Mirziyoyev #qabul #ParlamentlararoIttifoq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли йўловчилар!

23 июнь Урганч буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
15:00 Хива-Чирчиқ 132 000 сўм (Хива вокзали бекатидан)
16:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 85 000 сўм

Чипталарни Урганч буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Россия давлатидаги юртдошларимиз учун яна бир қулайлик!
Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди!
Батафсил

Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
Telegram I Facebook I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети бўйича тақдимот билан танишди.
Бу университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Унда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.
Давлатимиз раҳбари қабул ва таълим жараёнини сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией об университете «Новый Узбекистан».
Образовательный процесс в новом университете будет организован совместно с ведущими вузами мира. В нем будут пять факультетов – по инженерному делу, естественным наукам, менеджменту, агротехнологиям и информационным технологиям.
Глава государства дал указания по качественной организации процессов приема и обучения.

#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter