Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
535 subscribers
6.68K photos
665 videos
1.93K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турции во главе с министром иностранных дел Мевлютом Чавушоглу.
На встрече рассмотрены актуальные вопросы развития узбекско-турецких отношений.
В ходе беседы особое внимание уделено вопросам практической реализации договоренностей первого заседания Совета стратегического сотрудничества на уровне глав государств, состоявшегося в Анкаре в феврале прошлого года.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📗Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, 👮🏻‍♀️тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда, чап ёнидан рельссиз 🚘транспорт воситаларига барча йўналишларда, олди томонидан барча 🚙транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади. Орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча 🚖транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ваисов Улуғбек иштирокидаги брифинг.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни онлайн-учрашув ўтказадилар.
Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали Ўзбекистон-Германия шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

12 марта состоится онлайн-саммит Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Федерального канцлера Германии Ангелы Меркель.
Лидеры двух стран рассмотрят актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-германского многопланового партнерства.
Особое внимание будет уделено вопросам выполнения договоренностей встреч на высшем уровне, развития конструктивного политического диалога, продвижения совместных проектов и программ сотрудничества.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

“Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (125-сон, 09.03.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

➡️ 2021 йил 1 сентябрдан жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги автотранспортларни тадбиркорлар – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланилади.

➡️ 2021 йил 1 июлга қадар автотранспортларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорларга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Техник кўрик” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти яратилади.

❗️2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

📋 Қарорга билан шунингдек, Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, транспортлар қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;
тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;
навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

‼️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан "Чоршанба - темир йўлларда хавфсиз кун" доирасида амалга оширилган профилактик тадбирлар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати
#live

Обод манзиллар сари

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига ёрқин кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир.

Урганч шаҳар хокимлиги ва "Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан Урганч шаҳрининг "Олимпия" ва “Байналминалчи” маҳаллаларининг ички йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
"Uzbekistan Airways" чипталарини 3% чегирма билан сотиб олинг

"Uzbekistan Airways" АЖ компаниянинг расмий веб - сайти www.uzairways.com орқали чипталарни онлайн тарзда сотиб олган йўловчиларга барча тарифлар бўйича 3 % чегирмалар тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу чегирма авиакомпаниянинг барча йўналишларидаги рейсларига нисбатан тадбиқ этилади.

Мазкур чегирма жорий йилнинг 10 февраль кунидан бошлаб амал қилмоқда.

👉 www.uzairways.com

☎️ Қўшимча маълумотлар учун телефон: +998 78 140
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўксарой қароргоҳида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

В резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 11 март куни Урганч шаҳар ҳокими О.Холбаев ва Хива шаҳар ҳокими Т.Давлетов ва вилоят Транспорт бошкармаси бошлиғи Р.Бабаев жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш моделини ишлаб чиқиш бўйича Транспорт университетининг вакили У.Абдураззоқов билан учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида 2021 йил якунигача Урганч ва Хива шаҳар жамоат транспорти бош режасини ишлаб чиқилишига келишиб олишдилар.
Музокаралар якунлангач, имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар. Шунингдек, икки мамлакат вазирликлари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашдилар.
Умуман, ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

По завершении переговоров состоялась церемония обмена подписанными документами.
Президенты Узбекистана и Кыргызстана приняли Совместное заявление. Состоялся также обмен подписанными документами между главами министерств и регионов двух стран.
Всего в рамках визита было подписано 22 документа, охватывающих практически все направления многогранного узбекско-кыргызского партнерства.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter