Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
481 subscribers
6.61K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Куни кеча XORAZMBUGUN телеграм каналида "Урганч шаҳрининг марказий деҳқон бозори олдида чуқурча пайдо бўлибди" номли мақола эълон қилинган эди.

Бугун ушбу мақолада кўрсатилган Урганч шаҳар "И.Каримов" кўчасининг "Жиззах" кўчаcи билан кесишган қисмида (чорраҳасида) пайдо бўлган камчилик “Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш” Унитар корхонаси томонидан бартараф этилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 25 январдаги 60-сонли йиғилиш баёни қарорига асосан, комиссия томонидан белгиланган санитария-эпидемиология тартибларига қатъий риоя қилган ҳолда Дамас русумли автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга рухсат берилди.
Жиноят ишларини назорат тартибида кўриш инстанцияси бекор қилинди
#Биласизми?

Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2020 йилда саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига 2299,0 минг тонна ифлослантирувчи моддалар ташланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев маълум қилди.

〰️〰️〰️

🚮 Жумладан, қаттиқ моддалар 220,5 минг тонна, олтингугурт диоксиди 357,9 минг тонна, углерод оксиди 1166,0 минг тонна, азот оксидлари 243,3 минг тонна, углеводородлар 487,3 минг тонна ва бошқа моддалар 58,9 минг тонна.

〽️ 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2020 йилга келиб жами атмосфера ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори 11 фоизга ёки 255,8 минг тоннага камайган.

🌀 Бугунги кунда Саноат корхоналари томонидан атмосфера ҳавосига жами 800 мингдан ортиқ ифлослантирувчи моддалар чиқарилмоқда. Бу эса жами чиқарилаётган ифлослантирувчи моддаларининг 37 фоизини ташкил этади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аҳоли қандай ҳаёт кечираётгани, уларни қийнаётган муаммолар ва камчиликлар ҳудудларга ташриф буюрган ҳолда “маҳаллабай” ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳи томонидан аниқланаётган камчиликлар ва муаммолар жойида ҳал этилаётир.

Чунончи, Янгибозор тумани “Ҳайват” маҳалласи, “Ярмичкўпир” кўчасида яшовчи фуқаролар кўчанинг мавжуд аҳволидан, намгарчилик пайтида лой ва балчиқ бўлишидан қийналишаётган эди. Эндиликда, 300 м узунликдаги ушбу кўчада иш бошланган. Кўчага тош ташлаш учун, тупроқ тўкиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу каби ишлар туманимиздаги бошқа маҳаллаларда ҳам давом қилмоқда.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати