Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
466 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
⚡️ Енгил автомобиль экспорти қарийб 1,7 бараварга ошган

Мамлакатимиздан 2020 йилнинг 10 ойида чет элга 127,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 13 310 дона енгил автомобиль экспорт қилинган.

📌 Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн. АҚШ долларига яъни 66,8 % га ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (11 048 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 109,8 млн. АҚШ доллари
- Украина – 6,4 млн. АҚШ доллари
- Озарбайжон – 6,2 млн. АҚШ доллари
- Россия – 2,2 млн. АҚШ доллари
- Тожикистон – 1,2 млн. АҚШ доллари
- Бошқа давлатлар – 1,4 млн. АҚШ доллари

❗️Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 10 ойида мамлакатимизга 392,8 млн. АҚШ доллари қийматидаги 22 228 дона енгил автомобиль импорт қилинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент: янги объектлар, учрашувлар, долзарб вазифалар

Ташкент: новые объекты, встречи, актуальные задачи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Xorazm24/7official
Вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули Урганч шаҳрида бўлиб ўтди. Унда халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб-ҳунар таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Муаммолар юзма-юз, ошкора кўтарилган учрашувда уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ билан боғлиқ масалалар юзасидан 44 киши мурожаат қилди.
Уларнинг барчаси бевосита вилоят раҳбари томонидан қабул қилинди. Ўтказилаётган сайёр қабулнинг ҳудудий чегараси чекланмаган. Унда вилоятнинг яқин ва олис ҳудудлари фуқаролари ҳам мурожаат қилишди.
Умуман, сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, сув, электр энергияси, газ таъминоти, моддий ёрдам каби ўнлаб масалаларда мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолганларининг ижросини ҳоким ўз назоратига олди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“4Р161 “Урганч-Чолиш -Беруний” автомобиль йўлининг 0-11 км қисмидаги кўприклар қурилиши давом этмоқ

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

Каналга уланиш @xorazmtransport_uz
Forwarded from Xorazm24/7official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси ташкил этилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда учар такси синовдан ўтказилди

Жанубий Корея пойтахти Сеулда шаҳар ҳаво транспортини тижоратлаштириш давлат дастури доирасида учар такси синовдан ўтказилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» маълум қилди.

Учар такси Сеулнинг юқори марказий қисмида парвозни амалга оширган. Парвоз етти дақиқа давом этиб, қурилма 50 метр баландликда 1,8 километр тезликда учган.

Синов йўловчиларсиз ўтказилган бўлиб, унинг ичига 70 килограмм гуруч юкланган. Шунингдек, Hyundai ва Hanwha Systemс компаниялари ҳам ўз прототипларини намойиш этган.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари йўловчи ташиш хизматларидан аҳоли мутлақо норози эканини таъкидлаб, жамоат транспорти ҳаракатининг тезлиги ва қулайлигини таъминлаш вазифасини қўйди.
Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с концепцией развития дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента.
Глава государства отметил, что население абсолютно не довольно услугами по перевозке пассажиров и поставил задачу обеспечить скорость и удобство общественного транспорта.
Указано на важность выделения для общественного транспорта отдельных полос на многополосных дорогах, увеличения количества пешеходных и велосипедных дорожек.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Ermanov Farhod - Эрманов Фарход (Karriev Shonazar)
Ҳурматли хоразмликлар!
Эндиликда Сиз телеграм орқали ҳам Хоразм вилояти ҳокимига (@hokim_ermanov) ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу профил шахсан вилоят ҳокимининг назоратида.

Эслатма: Азиз элдошлар, мурожаат йўллаганингизда сиз билан боғланишимиз учун тўлиқ исм шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг!
Ҳурматли йўловчилар!
“Урганч” буюм бозори бош бекатидан автобус қатновлари йўлга қўйилганини маълум қиламиз!

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
14:00 - Урганч - Тошкент -115 000 сўм
16:00 - Урганч - Тошкент -115 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 80 000 сўм

Чипталарни “Урганч” буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Ўзбекистон миллий метрология институтида Германиянинг “Atlas International” компанияси билан ҳамкорликда фото-видео фиксация тизими техникаси ва ускуналарини ўлчаш бўйича республикада ягона махсус лаборатория ташкил этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/189275

Каналга уланиш: @xorazmtransport_uz