Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
480 subscribers
6.61K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ШАҲАР ВА ШАҲАРЛАРАРО ЙЎЛОВЧИ ТАШИИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ҲАРАКАТИ ҚАЙТА ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Вилоят транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларини тўлиқ дезинфекция қилиниши, ҳайдовчилар зарур воситалар билан таъминланиши алоҳида назоратга олиниб, автотранспорт салонига ниқобсиз йўловчиларни чиқармаслик, салонда махсус химоя воситаси мавжудлиги бўйича ҳайдовчиларга тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“СЕН-ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!”

Мустақил Ўзбекистонимиз қудрат манбаи, саодат масканига айланиб бораётганлиги фидокор халқимизнинг орзу-умидлари натижасидир.
Ушбу байрам ҳар биримизнинг руҳиятимизга таскинлик, эркинлик,буюк келажакка ишонч туйғусини бериши билан ҳам ажралиб туради.
Шу боисдан, мустақиллигимизнинг 29 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида шаҳримизда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Байрам кайфиятини улашиш мақсадида турли афишалар шаҳримиз кўчаларига қўйилмоқда.

Ушбу лавҳамиз қаҳрамонларидан байрам тилакларини қабул қилинг!

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#ЭЪЛОН

“Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича Хоразм вилоят комиссияси”нинг 2020 йил 19 августдаги қарорига асосан, “Jayhun avto trans” масъулияти чекланган жамияти, “Sabur avto” масъулияти чекланган жамияти ва “Autoline xizmat” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан автотранспортларни ишга шайлашда қонун хужжатларига амал қилинмаганлигини яъни лицензия талаблари ва шартларининг А-кичик банди бажарилмаганлиги учун, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 майдаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги” 71-II-сонли қонунининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги
22-моддасига мувофиқ, 2020 йил 19 август кунидан бошлаб “Jayhun avto trans” масъулияти чекланган жамиятига 2016 йил 26 февралда берилган АТ серияли 0037955 “йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” ҳуқуқини берувчи, “Sabur avto” масъулияти чекланган жамиятига берилган
2019 йил 12 июлда берилган АТ серияли 0052323 “йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” ҳуқуқини берувчи ва “Autoline xizmat” масъулияти чекланган жамиятига 2018 йил 15 сентябрда АТ серияли 0048003 “йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш” ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилиниши муддатини ўн иш куни муддатгача тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УрДУ ректори Баҳром Абдуллаев янги ўқув йилига қабул ва тайёргарлик жараёнлари ҳақида

https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Карантин нормаларига эътибор қилиб, ишимизни давом эттиришимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо продолжать работу, не ослабляя внимания нормам карантина

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Давлатимиз раҳбари дастлаб “Бектемир металл конструкциялари” масъулияти чекланган жамият заводига борди. Ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берди.
Европа мамлакатлари, хусусан, Германия тажрибаси асосида корхонани саноат кластерига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посещает Бектемирский район города Ташкента и знакомится с деятельностью промышленных предприятий.
Сперва глава государства посетил завод общества с ограниченной ответственностью "Бектемир металл конструкциялари". Ознакомился с производственным процессом, дал дополнительные указания ответственным лицам.
Отмечена необходимость превращения предприятия в промышленный кластер по опыту европейских стран, в частности Германии.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Темир йўл соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ энг яхши хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда мамлакатимиз темир йўл тизимини чуқур ислоҳ қилиш устида ишламоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг 20 август куни “Boston Consulting Group” (BCG) компанияси вакиллари билан видеоконференц алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари в.б И.Махкамов, вазир ўринбосари Д.Деҳқонов ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси Х.Хосилов иштирок этди.

Учрашувда томонлар консалтинг хизматларини тақдим этиш бўйича шартнома тузиш масаласини муҳокама қилди. Унга кўра BCG компанияси мавжуд тузилма, иш тизими ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖдаги муаммоли масалаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда мамлакатимиз темир йўл соҳасини такомиллаштириш, шу жумладан темир йўл компаниясининг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган алоҳида объектларни ҳусусийлаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
UzRepot telekanali orqali "O'zimiz haqimizda" ko'rsatuvini to'g'ridan to'g'ri tamosha qilishingiz mumkin.

Batafsil:👉https://www.youtube.com/watch?v=ZIqe-HSj8W0&feature=share

Kanalga ulanish:👉@xorazmtransport_uz
#ТАЪЗИЯ

Бухоро вилояти ҳокими Карим Жамалович Камалов вафот этганлиги муносабати билан Хоразм вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

🚫 Фармонга мувофиқ, ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқланади:

🔻 лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

🔻 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

🔻 лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.

2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

🖥 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилади.

🔰 Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

🔹 лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

🔹 лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

🔹 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.