Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
2022 йил 12 май куни Хива шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ саммитига раислиги доирасида ташкил этилтган мазкур тадбирда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилмоқда.

Тадбир очилишида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов нутқ сўзламоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида транспорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш борасида катта салоҳият мавжудлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Шу нуқтаи назардан умумий стратегик манфаатлардан келиб чиқиб, минтақанинг транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, мавжуд транспорт йўлаклари ва инфратузилмалари, жумладан, ШҲТга аъзо мамлакатларнинг йирик трансчегаравий логистика марказлари ва денгиз портлари имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишига, кўп томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Давлатимиз раҳбари Фарғона вилояти Бувайда туманида қурилган мебелсозлик мажмуасини бориб кўрди, янги бинода иш бошлаган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.
Бувайдада кўпчилик уста дурадгор. Уларнинг маҳсулотлари Фарғона водийсидан ташқари Тошкент шаҳри, узоқ вилоятларгача етказиб берилади.
Қорақалпоғистон ва вилоятларда мебелбоп дарахтлар етиштириш, қайта ишланган ёғоч маҳсулотлар тайёрлашни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства ознакомился с деятельностью комплекса по производству мебели в Бувайдинском районе Ферганской области, поговорил с ремесленниками, приступившими к работе в новом здании.
Мебельное дело - семейное занятие многих жителей Бувайды. Их продукция поставляется не только в Ферганскую долину, но и в город Ташкент и далекие регионы.
Даны поручения по расширению выращивания деревьев в качестве сырья для мебельной промышленности в Каракалпакстане и регионах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mebelsozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Urganch shahrida avtobus va yengil avtomashina ishtirokida sodir etilgan yo‘l-transport hodisasi yuzasidan Xorazm viloyati IIB Axborot xizmati rasmiy bayonoti:

2022 yil 12 may kuni soat 14:30 larda Urganch shahrining Al-Xorazmiy, Sheroziy va G‘.G‘ulom ko‘chalari tutashgan chorraxada “Isuzu” rusumli avtobus va “LADA2194” rusumli yengil avtomashina ishtirokida og‘ir oqibatli yo‘l-transport hodisasi sodir bo‘lgan.

Svetofor orqali tartibga solinuvchi ushbu chorrahada sodir bo‘lgan yo‘l-transport hodisasi natijasida “Isuzu” rusumli avtobus yon tomonga ag‘darilishi oqibatida undagi ikki nafar yo‘lovchi olgan og‘ir tan jarohatlari tufayli hodisa joyida vafot etgan.

Shuningdek, yo‘l-transport hodisasi natijasida avtobusning turli darajada tan jarohati olgan yo‘lovchilariga tibbiy yordam ko‘rsatilgan.

Xolat yuzasidan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.

Urganch shahar hokimligi Axborot xizmati

Kanalga ulanish uchun:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
Хива шаҳрида 11-12 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ саммитига раислиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.


Тадбирда томонлар Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва самарали транспорт коридорларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик Концепцияси лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Йиғилиш давомида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида транспорт ташувларининг интеграциялашган бошқарув тизимини шакллантириш бўйича Ҳадли битим имзоланди.

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жуалин районида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли топшириғига асосан, Қозоғистон Республикаси Жамбул области Жулаин тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш, уларни Ўзбекистонга қайтариш ҳамда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари раҳбарлигида Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Қозоғистон Республикасига юборилди.

Ҳамкорликда амалга оширилаётган зарур ишлар юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жуалин районида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 12 май куни соат 15:46 да Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жуалин тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.

Аниқланишича ушбу автобус салонида 51 киши (2 нафар ҳайдовчи), шулардан 48 нафари Ўзбекистон Республикаси ва 3 нафар Қозоғистон Республикаси фуқаролари бўлган.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган, 13 нафар Ўзбекистон фуқаролари турли даражада тан жароҳатлари билан Жуалин тумани марказий шифохонасининг жарроҳлик (9 нафар) ва жонлантириш (4 нафари) бўлимларига ётқизилган.

Қолган 33 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Жуалин тумани Маданият уйига жойлаштирилди ва уларга барча зарурий шароитлар яратилди.

Содир бўлган йўл – транспорт ходисаси оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш, уларни Ўзбекистонга қайтариш ҳамда ходисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш мақсадида республика ишчи гуруҳи Қозоғистон Республикасига юборилди.

Воқеа жойидан ахборот алмашинуви олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жуалин туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тезкор топшириқларига асосан Ҳукумат қарори билан
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 13 май куни соат 18:05 да Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб бориб, Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашди ва ҳамкорлик асосида ташкилий ва амалий ҳаракатлар олиб борилди. Соат 23:40 да Жуалин туман марказий шифохонасидан йўлга чиқиб, 14 май куни соат 04:55 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси “Ғишткўприк” божхона масканига етиб келди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дўст Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришди.

Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 2 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун, 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.

Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |