Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
482 subscribers
6.61K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқотда уни юбилей билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади.
Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этишдаги тарихий роли ва халқаро ҳамжамиятнинг кенг эътирофига сазовор бўлган ташаббуслари алоҳида қайд этилди.
Мулоқот чоғида етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в телефонном разговоре с Первым Президентом Казахстана Нурсултаном Назарбаевым тепло поздравил его с юбилеем, искренне пожелав доброго здоровья, благополучия и новых успехов.
Особо подчеркнуты историческая роль Елбасы в становлении современного Казахстана и его инициативы, получившие международное признание.
Лидеры также обсудили ряд актуальных вопросов двусторонней повестки и международной политики.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Янги рекорд — бугун Ўзбекистонда 342 кишида коронавирус аниқланди

▪️Кун давомида Тошкент шаҳрида 3 та бемор вафот этди.

💉 Даволанаётган 3635 нафар бемордан 25 нафари — оғир, 13 нафари — ўта оғир аҳволда.

Янги касалланишлар: 116 нафари — аҳоли орасида, 204 нафари — карантин муассасаларида, 22 нафари — халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.
8 июль куни “Тошкент” автовокзалидан қуйидаги йўналишларда автобус қатновлари амалга оширилади.

7:40 Тошкент - Жўш 51 000
9:30 Тошкент - Навоий 52 000
10:20 Тошкент - Қоракўл 73 000
10:30 Тошкент - Қарши 54 000
11:00 Тошкент – Каттақўрғон 45 000
12:30 Тошкент – Бухоро 66 000
14:00 Тошкент - Ўсмат 32 000
15:30 Тошкент – Хива 115 000
16:00 Тошкент - Зомин 24 000
18:00 Тошкент – Хива 115 000
18:00 Тошкент – Термиз 78 000
20:00 Тошкент - Бухоро 66 000
Ҳурматли йўловчилар! Бугунги кундаги вазият сабабли автобус қатновларининг вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00
#Биласизми

🚕 Йўналишсиз таксилар “Тўхташ тақиқланади” белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи ҳамда йўналишли транспорт воситалари учун махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Ер усти метроси

Обновляющийся Узбекистан: Надземное метро


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси кўмагида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Испаниянинг «IBERTEST» компанияси ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Онлайн учрашув давомида ўзаро ҳамкорликдаги янги лойиҳалар муҳокама қилинди ва келишувга эришилди. “Ўзбекистон темир йўллари” ва Испаниянинг «IBERTEST» ҳамда «SERCOBE» ускуналарни ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ўртасида локоматив ва вагонларни таъмирлаш корхоналари учун ускуналарни сотиб олиш лойиҳаси доирасида шартнома имзоланди.

Мазкур лойиҳа қурилмалар таъмирлаш базаларини синов лабораториялар ва стандартларга жавоб берадиган технологиялар билан таъминлашни мақсад қилган.
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Койкалар тўлган» – ССВ вакили тўлиқ карантинга қайтиш зарурати ҳақида гапирди

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 киши коронавирусдан даволанмоқда.
Чартер рейслари жадвалига ўзгартириш киритилди:

8 июль. Тошкент – Сеул – Тошкент (Uzbekistan Airways)

8 июль. Минск – Тошкент – Минск (Belavia)

10 июль. Сеул – Тошкент – Сеул (Korean airlines)

12 июль. Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)

13 июль. Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)

13 июль. Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

15 июль. Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)

16 июль. Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish airlines)

16-17 июль. Тошкент – Нью-Йорк - Тошкент (Uzbekistan Airways)

19 июль. Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Совершенно недопустимо пренебрежительное отношение к этой опасной болезни

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятини бошлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизими яратилади

Будет создана совершенно новая система поддержки предпринимателей, начинающих деятельность

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
✈️ Чартер рейслари жадвалига ўзгартириш киритилди

Амалга оширилаётган чартер рейслари бажарилиши мунтазамлигини таъминлаш, ушбу жараёнда учувчилар ва борт кузатувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, экипаж аъзоларини ҳар бир рейсдан сўнг кучайтирилган тартибда тиббий кўрикдан ўтказиш, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда навбатдаги рейсга қадар ўз-ўзини изоляциялаш, шунингдек, хорижий давлатлар томонидан парвозларни амалга оширишга қўйилаётган вақтинчалик чеклов чораларидан келиб чиққан ҳолда сўнгги икки ҳафтага режалаштирилган чартер рейслари жадвали Республика махсус комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди.

6 – 19 июль кунларига белгиланган парвозлар қуйидаги тартиба амалга оширилади.

🛫6 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
🛫6 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
🛫7 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
🛫8 июль Тошкент – Сеул – Тошкент (Uzbekistan Airways)
🛫8 июль Минск – Тошкент – Минск (Belavia)
🛫10 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Korean airlines)
🛫12 июль Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)
🛫13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)
🛫13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
🛫15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)
🛫16 июль Истанбул – Тошкент – Истанбул (Turkish airlines)
🛫16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
🛫19 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент (Uzbekistan Airways)

Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги мамлакатимиз фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтриш чоралари кўрилади.
⚡️Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди.

❗️Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситалари бозорлар, ярмаркалар ва савдо нуқталарига киритишдан олдин дезинфекция қилинади.

✔️Қолаверса, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

👉 фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.

❗️Карантин талабларига зид равишда кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш, шунингдек, ниқобсиз юриш ҳолатлари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
10 iyuldan – 1 avgustga qadar davom etadigan karantin cheklovlari haqida brifing

To'g'ridan-to'g'ri tamosha qiling!

Batafsil: 👉🏻https://www.youtube.com/watch?v=77RtkRcvSO8
Жорий йил 7 июлдан 8 июлга ўтар кечаси Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг гранти асосида таҳсил олаётган талабалар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ташкил этилган махсус Минводи – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Мазкур рейсда жами 118 киши олиб келинди, шу жумладан Н.Э. Бауман номидаги Москва Давлат техника университети, Москва Давлат пўлат ва қотишмалар институти ҳамда Санкт-Петербург давлат алоқа йўллари университетида таҳсил олаётган талабалар ҳам қайтарилди.

Барча талабалар Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалар турар жойида карантинга олинди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан карантин даврида талабалар учун барча зарур маиший шароитлар яратиб берилди. Белгиланган карантин даври тугагандан сўнг барча талабалар уйларига юборилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 июлдан юртимизда автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича тартиблар жорий этилади. Бу тартиблар нималардан иборат?

Мазкур саволга ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов жавоб берди

https://t.iss.one/xorazmtransport_uz