Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
471 subscribers
6.6K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо-Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини бориб кўрди.
Бу ерда жами 17 та иморат барпо этилади. Президентимизга ушбу объектларда бўладиган шароитлар, соҳадаги натижалар ҳақида маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари шу ерда IT соҳаси вакиллари ҳамда маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Технологический парк программных продуктов и информационных технологий в Мирзо-Улугбекском районе.
На территории комплекса будет возведено 17 зданий. Президенту доложили о создаваемых в них условиях и достигнутых в последние годы результатах в сфере.
Здесь же глава государства пообщался с представителями IT, а также побеседовал с председателями махаллей и помощниками хокима.

#Mirziyoyev #tanishuv #IT #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик

Поздравление работникам сельского хозяйства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қирғизистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликдаги лойиҳалар ривожлантирилади

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Маҳкамов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикаси Транспорт, архитектура, қурилиш ва комуникация вазири Э.Осоев бошчилигидаги делегация билан икки томонлама транспорт ва йўл соҳасидаги масалаларни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди.

Дастлаб томонлар Қирғизистон Республикаси ҳудудидан ўтган “Риштон - Сўх” йўналишидаги умумий узунлиги 29 км бўлган автомобиль йўлининг 8 км қисмида Қирғизистон томонидан амалга оширилган таъмирлаш ишлари билан танишди.

Шундан сўнг, Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлигида ҳар икки мамлакат ўртасида транспорт соҳаси ва транзит йўлакларини ривожлантириш масалалари юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хонқа туманининг "Хонқа" кўчасининг йўлида мукаммал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
“Urganch xalqaro aeroporti” МЧЖнинг бугунги кундаги мавжуд бўлган авиарейслар бўйича жадвали билан танишишингиз мумкин.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Хоразм вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига асосан:

Урганч шаҳрининг транспорт тизимини ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш ва Урганч шаҳрида BRT(Bus rapid transit) тизимини яратиш учун 1 221 000 000 (бир миллиард икки юз йигирма бир миллион) сўм вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Урганч шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилади.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы по развитию сферы услуг и приоритетным задачам на перспективу.
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил режалари муҳокама қилинади.

"Жорий йилда қабул қилинган Президент фармони ва қарори билан хизматлар соҳаси учун, барча ташкилий ва молиявий масалалар ҳал қилиб берилди.

Пандемия даврида умумий овқатланиш, савдо, туризм, транспорт соҳалари учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди.

Тадбиркорлар билан учрашувларда кўтарилган муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими бўйича алоҳида дастур қабул қилинди.

Жорий йилда 18 триллион сўмлик 29 мингта лойиҳа амалга оширилиб, хизматлар соҳаси 20 фоизга ўсган. Лекин, 5 та туман ва шаҳарда 10 фоиздан ҳам кам ўсиш кузатилган. (Қувада 5 фоиз, Марғилон, Бешариқ, Тахиатошда 6 фоиз, Данғарада 7 фоиз.)

Умуман олганда, масъуллар масаланинг ичига кириб, “маҳаллабай” ишламагани оқибатида, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси пастлигича қолмоқда", - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим - хизматлар соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарур" - Президент.

Бунда аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб ҳудудларда хизматларни 3 та йўналишда ривожлантирилиши таъкидланди.

Биринчи йўналишда:

- хизматлар 158 та қишлоқ туманларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилади;

- йирик туристик объектлари мавжуд 45 та ҳамда 40 та тоғли ва тоғолди туманда “тайёр лойиҳа” асосида туризм хизматлари йўлга қўйилади;

- янги меҳмонхона, дам олиш масканлари уч йил давомида мол-мулк ва ер солиғини 2 баробар паст ставкада тўлайди;

- туризм соҳаси учун махсус солиқ режими жорий этилиб, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада, мол-мулк ва ер солиқлари эса ҳисобланган суммадан 1 фоизи миқдорида белгиланади;

- оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида меҳмон уйларини ташкил этиш ва таъмирлаш учун ҳам имтиёзли кредит ажратилади;

- қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади. Базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Йиғилишда магистрал йўл бўйи ва чегара олди ҳудудларида логистика хизматларини кенг йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳозирда Тошкент шаҳрига кунига 130 минг тонна юк катта ҳажмли машиналарда кириб чиқади. Бу пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ ва Тошкент туманларида юк тақсимловчи йирик улгуржи савдо логистика марказларини қуриш орқали бу масалани ҳал қилиш мумкин.

Ёки, Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” божхона постини кенгайтириш, 11 километр йўл бўйини замонавий қиёфага келтириш, 400 гектар майдонда савдо ва логистика марказини ташкил этиш ҳисобига, кунига 5 мингта юк транспорти, 35 минг кишига хизмат қиладиган инфратузилма яратса бўлади", деди давлатимиз раҳбари ва мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берди.
Иккинчи йўналишда 29 та ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан юқори 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади.

Шаҳарлар ва йирик туманларда хизматларни кўпайтириш учун таълим, тиббиёт, санъат, туризм, уй-жой ва транспорт имкониятларини ошириш кераклиги қайд этилди.

"Шаҳарлардаги аксарият давлат мактаблари 2 баробар кўп юклама билан ишлаётгани, боғча ўринлари етишмаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу боис, шаҳарларда хусусий таълим хизматлари қамровини кенгайтирамиз. Бунинг учун ҳам соҳага, ҳам аҳолига катта имконият ва енгилликлар яратаяпмиз", деди Президент.

Бир ой муддатда аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжини ўрганиб, 100 та қулай ер майдонларини белгилаб, мактаб ва боғча қуриш шарти билан аукцион орқали тадбиркорларга бериш топширилди.

Умуман, 29 та шаҳар ва 6 та йирик туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг иш ўрни яратилади.
Йиғилишда йирик, замонавий савдо ва кўнгилочар масканлар ушбу шаҳарларнинг “ташриф қоғози”га айланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Лекин, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида майдони 10 минг квадрат метрдан ошадиган атиги 4 та замонавий гипермаркет мавжуд бўлса, Наманган шаҳрида энди қурилмоқда.

Наманганда келгуси йилда майдони 200 минг квадрат метр бўлган 3 та, Самарқандда 400 минг квадрат метр бўлган 7 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш топшириғи берилди.

Яна бир масала – Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда “Такс фри” тизимини жорий этиш, шаҳар ичида “Дюти фри” дўконларини ташкил этиш орқали чакана савдо ҳажмини 2-3 баробарга ошириш мумкин.

"Умуман, хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш лозим.

Ушбу 3 та шаҳар мисолида кўрсатиб берилган имкониятлар барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар учун тегишли", деди Президент.
Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Соҳани кенг ривожлантириш, фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу борада ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарурлигини таъкидлади. Туман ва шаҳарларнинг аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, 3 та йўналиш белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы по развитию сферы услуг и дальнейшим приоритетным задачам.
Обсуждены вопросы широкомасштабного развития сектора услуг и использования незадействованных возможностей.
Глава государства подчеркнул необходимость особого подхода к каждому региону. Исходя из численности населения, географии и экономического потенциала районов и городов выделены 3 направления развития сферы.

#Mirziyoyev #videoselektor #xizmatlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter