Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
466 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда жами 14534 та кўприк ва йўл ўтказгич бор. Уларнинг деярли 6 мингтаси таъмирталаб ва яна 914 таси яроқсиз ҳолатда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзйўлинспекция” ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов маълум қилди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш бўйича ташкилий, молиявий вазифалар белгиланди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения населения жильем и расширения зеленых зон.
Определены организационные и финансовые меры по строительству массивов «Янги Узбекистон».
Обсуждены также вопросы реализации общенационального проекта «Яшил макон», в рамках которого планируется высаживать 200 миллионов саженцев деревьев и кустарников ежегодно.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (667-сон, 02.11.2021 й.) билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.

➡️ Низомга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

📝 Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилади.

Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.

☑️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.

📂 Шунга кўра, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.

⚠️ Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра уни рад этади.

🔰 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;
20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🚌 9 ойда 696 дона автобус ишлаб чиқарилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 696 дона автобус ишлаб чиқарилган.

📈Автобус ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,1 % га ошган.

📊Ишлаб чиқарилган автобуслар сони (январь-сентябрь ойларида):

🚌 2019 йил – 1 339 та
🚌 2020 йил – 519 та
🚌2021 йил – 696 та

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати
“Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар жорий қилинди

Мамлакатимизда ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан қуйидаги ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

✈️ “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 1 - 30 ноябрь кунлари Республика ичидаги авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун эконом ва бизнес тоифаларининг (LPR3M, UPR3M, SPR3M, OPR3M ташқари) жорий нархларга 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.

🚆“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан мамлакат ичидаги амалдаги тарифларга 10 фоиз миқдорда.

🚌 “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига 10 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар амал қилади.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмат
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 январгача қуйидагилар:

● локомотивлар, темир йўл вагонлари ва бутловчилар – ТИФ ТН коди 8601–8607;
● барча типдаги юк контейнерлари – ТИФ ТН коди 8609;
● учиш аппаратлари – ТИФ ТН коди 8802 божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
● ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспортлар – ТИФ ТН коди 8704 21 (рефрижераторлар), 8704 23 (самосваллардан ташқари);
● авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди ва қасамёд қилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари маъруза қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев вступил в должность Президента Республики Узбекистан и принес присягу. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.