Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 25 май куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси Гулчеҳра Исроилова билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимиз ички ва халқаро туризм соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Батафсил

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Жорий йил Хоразм вилоятида 61 та йўналиш бўйича автобус қатновлари йўлга қўйилади

Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли йўловчилар!

Жамоат транспортларида ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ!
Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.

Тажрибадан келиб чиққан ҳолда, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Forwarded from Xorazm | Kun.uz
🚌 Хоразмда 61 та янги йўналиш бўйича автобус қатновлари йўлга қўйилади

Бу ҳақда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 27-сессиясида хабар берилди.

Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Раҳматулло Бабаев берган маълумотга кўра:
▪️Таъмирталаб 152 та оралиқ бекатлар янгиланади
▪️447 та янги оралиқ бекатлар қурилади
▪️231,7 км автомобиль ва ички хўжалик йўллари таъмирланади
▪️116 дона Isuzu русумли автобус сотиб олинади
▪️61 та автобус йўналишлари босқичма-босқич очилади.

➡️ Хоразм хабарлари
Ўзбекистонда автобус харид нархининг бир қисми тўлаб берилади

Юртимизда аҳолининг кўп қисми жамоат транспортидан фойдаланади. Бироқ ривожланган мамлакатлар билан солиштирганда кўрсаткичларимиз нисбатан паст. Мутахассисларнинг айтишича, бу ҳолат барча ҳудудларда автобусларнинг етарли эмаслиги билан изоҳланади. Биргина мисол, республикамизда 5 мингга яқин йўловчи ташиш йўналиши бўлса, шундан 15 фоизи автобус, қолган 85 фоизи микроавтобус ёки “Дамас”лар ҳиссасига тўғри келмоқда. Натижада Тошкент шаҳри аҳолисининг 30, вилоятларда 22 фоизи жамоат транспортидан фойдаланяпти. Ваҳоланки, бу кўрсаткич бошқа давлатларда юқорироқ, хусусан, Қозоғистонда 76 фоиз, Россияда 30 фоизни ташкил этади. Мутахассислар ушбу муаммонинг сабаби ва ечимлари ҳақида гапирди.

Руслан РЎЗМЕТОВ,

Батафсил танишинг

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
#Йўловчилар_диққатига!

Ҳурматли йўловчилар!
Жорий йилнинг 28 май куни “Ёшлар фестивали - 2021” якуний гала-концерт дастури бўлиб ўтиши муносабат билан вилоятимизнинг барча ҳудудларидан ёшларни Хива шаҳрига бориб келишлари учун жамоат транспортлари ажратилиши кўзда тутилган. Шу сабабли 28 май соат 15:00 дан шаҳар ва туманлараро йўналишлардаги автобуслар харакати 50 % га қисқартирилишини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайлик учун олдиндан узр сўраймиз.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
#Yoshlar_siyosati

Yoshlarga oid davlat siyosatini samarali amalga oshirish, yoshlarning muammolari bilan yaqindan tanishib, ularning taklif va tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash maqsadida O‘zbekiston Respublikasi Transport vaziri Ilhom Mahkamovning Qoraqalpog‘iston Respublikasi Mo‘ynoq tumanida yoshlar bilan uchrashuvi o‘tkaziladi.

📆 Uchrashuv vaqti: 29 - may 2021-yil, soat 12:00.

📍Manzil: Qoraqalpog‘iston Respublikasi Mo‘ynoq tumani "Yoshlar markazi".


O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi Axborot xizmati


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида «Маҳаллабай» ишлаш тизими
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.

Ялпи мажлис 28-29 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Транспорт тўғрисида”ги;
● “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from ~
Temiryo‘lchilar uchun Xiva shahriga sayohat tashkil etildi
“O‘zbekiston temir yo‘llari” aksiyadorlik jamiyati va Kasaba uyushmasi qo‘mitasi boshqaruvi tomonidan 2021 yil – Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili munosabati bilan sohada faoliyat ko‘rsatayotgan 108 nafar temir yo‘l xodimi uchun Xiva shahriga sayohat tashkil etildi... BATAFSIL O'QISH BU YERDA

| Telegram | Facebook | YouTube | Instagram |
#Yoshlar_siyosati

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг муаммолари билан яқиндан танишиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб – қувватлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ёшлари билан учрашув ўтказмоқда.

Бугунги кунда Мўйноқ тумани бўйича аҳолининг 5343 нафарини ёшлар ташкил этади. Шундан 1470 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг 1396 нафарини бандлигини таъминлаш ва 74 нафарини муаммоларини ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда.

Учрашув давомида Илҳом Маҳкамов мамлакатимиз транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва режаларга тўхталиб, ушбу жараёнда ёшларнинг ўрни ва иштироки беқиёс эканлигини қайд этиб ўтди.

Ҳозирги кунда юртимизнинг транспорт ва йўл хўжалиги тизими корхоналарида 41 минг нафардан ортиқ ёшлар фаолият юритаётгани ҳам бунинг ёрқин исботи бўла олади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе второго Международного саммита «Партнерство ради зеленого роста и глобальных целей – 2030», проходящего в Сеуле в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства обозначил ключевые направления проводимых в Узбекистане преобразований и поделился видением перспектив международного взаимодействия в области «зеленого» восстановления.

#Mirziyoyev #sammit #P4G #yashiltiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Транспорт тўғрисида”ги қонун маъқулланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида “Транспорт тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Бугун мамлакатимиз транспорт тизимининг ҳар бир тармоғи ўз фаолиятига доир “Автомобиль транспорти тўғрисида”, “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонунлар ва Ҳаво кодекси каби қонун ҳужжатларига эга.

Натижада транспорт тизимининг автомобиль, темир йўл, авиация, сув транспорти тармоқлари бир-биридан алоҳида, ўз йўналишида ривожланиб, улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи алоҳида қонун мавжуд эмас эди.

Кўриб чиқилаётган қонун эса соҳадаги бу каби камчиликларни бартараф этишда тармоқдаги қонун ҳужжатлари билан тенг юридик кучга эга бўлган, бир вақтнинг ўзида ишлайдиган, бир-бирини тўлдирадиган нормаларни белгилайди.

Ташиш шартномаси ва мажбуриятлари бўйича юзага келадиган жавобгарликни таъминлаш каби иқтисодий масалаларнинг ҳал этилиши орқали тижорат транспорти фаолиятини ривожлантириш ҳам қонуннинг асосий мақсадларидан биридир.

Батафсил танишинг
Янгибозор туманининг ички йўллари таъмирланмоқда

“Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан Янгибозор njvjyblfy маҳаллий аҳамиятдаги 4 н 1925 "Хайват - Қаландардўрман " автомобиль йўлининг 1 -2 км оралиғида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz