Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
466 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Хоразм вилояти Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан махаллий аҳамиятдаги 4н1925 "Хайват қ.- Қаландардўрман қ." автомобиль йўлининг 0-6 км қисмини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Қандай тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқи берилади?

– 2021 йил 1 июндан лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилади, – дейилади, Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Бу автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун белгиланган.

Каналга уланиш 👉🏻https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
​​Uzbekistan Airways Москванинг Домодедово аэропортидан парвозларни қайта тикламоқда


2021 йил 15 июндан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ Москванинг Домодедово аэропортидан парвозларни қайта бошлайди.

“Uzbekistan Airways” ва Домодедово ўртасидаги ҳамкорлик аэропортнинг шерик авиакомпаниялари парвозлари ва трансфер рейслари кенг географияси туфайли Ўзбекистонда туризмни жадал ривожлантириш учун қулай шароит яратади.

"Ҳамкорлигимиз йўловчиларга парвозлар вақтини ва харажатларини сезиларли даражада тежаш учун янги имкониятларни очади", - деди “Uzbekistan Airways” АЖнинг Россия Федерациясидаги минтақавий вакили Акмал Жўраев.

“Биз ҳамкорликнинг янги саҳифасини очмоқдамиз ва аэропортнинг технологиялари ва ваколатларидан фойдаланиб, “Uzbekistan Airways”нинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга интиламиз. Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти сайёҳларнинг эътиборини тортади ва авиакомпаниянинг парвозларидаги қулайлик ва хизмат Домодедоводан жўнаб кетиш фойдасига танловни белгилайди”, – деди Москванинг Домодедово аэропорти директори Андрей Павлов.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Оилавий ва хусусий боғчаларни кўпайтириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар орқали уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
2021-2022 йилларда 23 та туманнинг чекка ҳудудларида 50 та боғча қурилиши таъкидланди. Президент уларни илғор хорижий тажриба асосида қуриш ва жиҳозлаш юзасидан топшириқлар берди.

Состоялось совещание по вопросам расширения охвата детей дошкольными образовательными учреждениями в регионах.
Даны указания по увеличению числа семейных и частных детских садов, их поддержке льготными кредитами и субсидиями.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах намечено построить 50 детских садов в отдаленных населенных пунктах 23 районов. Президент поручил организовать и оснастить эти детские сады на основе передового зарубежного опыта.

#Mirziyoyev #yigilish #ijtimoiysoha #maktabgachatalim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Транспорт вазирлигига истеъмолчилар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таклифлар тақдим этилди

📍 https://uza.uz/posts/269821

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
“Йўлсозлик бўйича Германия тажрибасидан фойдаланилади” – Тошкент давлат транспорт университетида онлайн мулоқотлар олиб борилмоқда

👉 https://kun.uz/21198345

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Live

Хоразм вилоятида давлат аҳамиятидаги 4р 157 автомобиль йўли таъмирланмоқда

Жорий йилнинг 25 май куни Янгиариқ туманининг "Янгиариқ туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан давлат аҳамиятидаги 4р 157 "Урганч - Янгиариқ" автомобиль йўлининг 8-12 км қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
«Ўзаэронавигация» Маркази ДУК янги тарифларни эълон қилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сонли «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг 12-банди билан «Ўзаэронавигация» Маркази Давлат Унитар Корхонасига чет эл авиакомпанияларга хизматларни кўрсатиш (экспорт) учун нархларни хорижий валютада белгилашга рухсат берилган.


БАТАФСИЛ: 👉🏽www.mintrans.uz

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Дрезден техника университети билан ҳамкорликда йўл хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент давлат транспорт университети проректор Баходир Тураев Германиянинг Дрезден техника университети Халқаро муносабатлар ва технологиялар алмашинуви раҳбари Роналд Тетзлaф (Dr.Ronald Tetzlaff) бошчилигидаги ҳамкорлар билан онлайн музокара ўтказди.

Онлайн учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожи учун зарур бўлган замонавий мутахассисликларда кадрлар тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Музокара давомида Тошкент давлат транспорт университетида йўл хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича Германия тажрибасидан кенг фойдаланиш, касбий стандартлар, таълим дастурларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |