Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
465 subscribers
6.59K photos
652 videos
1.9K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ва вилоят санитария - эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда аэропорт, темир йўл вокзаллари, автостанцияларда ишчи ходимлар ва йўловчиларнинг белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилишни таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

❗️Ҳурматли йўловчилар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилинг.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️Урганч халқаро аэропортидан навбатдаги чартер рейс амалга оширилди

Бугун Урганч халқаро аэропортидан Россиянинг "Fly Airlines" авиакомпаниясига тегишли Airbus А330 ҳаво кемасида 339 нафар юртдошларимиз Москва шаҳрига жўнаб кетди деб хабар бермоқда Урганч халқаро аэропорти матбуот хизмати.

Маълумот ўрнида: Airbus А330-икки турбофан двигательлари билан жиҳозланган ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган кенг фюзеляжли йўловчи самолётидир. Airbus А330 нинг биринчи парвози 1992-йил 1-ноябрьда амалга оширилган.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
🇺🇿 🇹🇯 Тожикистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди


Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда Тожикистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Саидмуродзода Шоиста ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди. Ҳусусан, автомобиль транспортида халқаро ташувлар ва темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув доирасида икки мамлакат темир йўл маъмурияти раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тегишли баённомани имзолашди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Хоразм вилоятида Транспорт соҳаси бўйича кўрсатилган хизматларнинг умумий кўрсаткичлари

Хоразм вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-март ойларида вилоятда жами 425,0 млрд сўмлик транспорт хизматлари кўрсатилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда мазкур хизмат турининг ўсиш суръати 101,1 фоизни, умумий хизматлар ҳажмидаги улуши 22,5 фоизни ташкил қилган.

Транспорт хизматлари таркибида автотранспорт хизматларининг ҳажми 408,4 млрд сўмга ёки 96,1 фоизга тенг бўлган.
Ҳисобот даврида вилоятда ташиш ва сақлаш соҳасида фаолият кўрсатаётган 737 та корхона ва ташкилот томонидан 91 506,4 минг йўловчи ташиш ( ўсиш суръати 102,4 %га тенг) ва 5 797,8 минг тонна юк ташиш (103,0% га тенг) хизматлари кўрсатилган.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати

https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

Бугун мамлакатимизга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди. Вакцинани юртимизга етказиб беришда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берди.

Таъкидлаш жоизки, февраль ойининг ўрталарида Ўзбекистон Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасидан юртимизда оммавий фойдаланиш учун сертификатлади ва тасдиқлади. Ушбу вакцинани сертификатлаш жараёни ишлаб чиқувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланди.
Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган «Спутник V» вакцинасининг ярмини ватандошимиз тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди.

https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
#Биласизми 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан аҳолига қулайлик яратиш ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Хоразм вилояти ва Қорақолпоғистон Республикасида истиқомат қиладиган нафақадаги фуқаролар, олий таълим муассасаси талабалари, I, II ва III - гуруҳ ногиронларга ҳамда кам таъминланган оилаларга Хоразм - Тошкент - Хоразм ва Нукус – Тошкент - Нукус йўналишларида 50 % чегирмалар белгиланган.

Шунингдек, гуруҳ бўлиб сафарга чиққан фуқаролар учун чегирмалар мавжуд бўлиб, бунда гуруҳдагилар сони 10 ва ундан ортиқ бўлиши ёки 20-25% ли гуруҳли чегирмада гуруҳдагилар сони 20 ва ундан ортиқ бўлиши белгиланган.

Бундан ташқари, Республикамиз аҳолисини байрам (навруз, янги йил, ҳайит, мустақиллик) кунлари сайёҳат қилишлари учун имкониятларини ошириш ва мазмунли хордиқ чиқаришлар учун 50% чегирма бутун республика аҳолиси учун имтиёзлар мавжуд.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фаолияти билан танишди.
Мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг “KT Corporation” компанияси билан ҳамкорликда қурилган ва 2020 йил августда ишга туширилган. Марказга катта сиғимли серверлар ўрнатилган, улар 8 миллион истеъмолчига хизмат кўрсатиш қувватига эга, бу кўрсаткични 20 миллионгача етказиш имконияти бор.
Давлатимиз раҳбари марказдаги ситуацион хонани ҳам кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Центра автоматизации учета электроэнергии АО "Региональные электрические сети".
Проект реализован в партнерстве с южнокорейской "KT Corporation" и запущен в августе 2020 года. Центр оборудован серверами большой емкости, которые способны обслуживать 8 млн абонентов с возможностью расширения до 20 млн.
Глава государства также посетил ситуационную комнату в центре.

#Mirziyoyev #tanishuv #energetika #elektrtarmoqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter