Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
528 subscribers
6.67K photos
663 videos
1.93K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Ҳурматли йўловчилар!

1 март “Урганч” буюм бозори бош бекатидан қуйидаги йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

09:00 Урганч - Нукус 20 000 сўм
09:00 Урганч - Шахрисабз 82 000 сўм
14:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
16:00 - Урганч - Тошкент -125 000 сўм
18:00 Урганч - Самарқанд 80 000 сўм

Чипталарни “Урганч” буюм бозори бош бекати кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон:
(+998 99) 451 73 93
(+99899) 506 67 72

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/xorazmtransport_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Онлайн рўйхатдан ўтиш!


✈️ "Uzbekistan Airways" АЖ йўловчилари 1 март санасидан бошлаб авиакомпания қатновларига онлайн-рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Авиакомпания хабарида айтилишича йўловчилар энди уйда, офисда ва интернетга эга бўлган ҳар қандай қулай жойдан рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ҳозирда мазкур хизмат " Uzbekistan Airways " АЖнинг фақат маҳаллий қатновларига тақдим этилмоқда.

🌐 Онлайн рўйхатдан ўтиш учун авиакомпаниянинг www.uzairways.com веб-сайтида "рўйхатдан ўтиш" тугмасини босинг.


Онлайн рўйхатдан ўтиш парвоздан 24 соат олдин очилади ва 120 дақиқа олдин ёпилади.
✈️ "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналишида янги мунтазам қатнов йўлга қўйилишини эълон қилди.

📆 Жорий йилнинг 3 апрелидан қатновлар ҳафтасига икки маротаба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Фарғона – Истанбул учиш вақти 08:50, қўниш - 12:30
Истанбул – Фарғона учиш вақти 14:00, қўниш - 20:50
✈️ 28 мартдан " Uzbekistan Airways " авиакомпанияси Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида янги мунтазам қатновни йўлга қўяди

📆 Қатнов ҳафтада бир маротаба якшанба кунлари, қуйидаги жадвал бўйича бажарилади:

Урганч - Истанбул учиш вақти 09:30, қўниш - 11:50

Истанбул - Урганч учиш вақти 13:20, қўниш - 19:05
Транспорт ташкилотлари масъулиятдан холи бўлмайди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ишчи гуруҳлари бир қатор қонун лойиҳаларини такомиллаштириш устида фаол иш олиб боришмоқда. Хусусан, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи аъзолари “Транспорт тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маромига етказишда қўмиталар, фракциялар таклифларини ўрганишмоқда. Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Фарҳод Зайниевнинг қайд этишича, бугунги кунда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан билдирилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар асосида пишиқ-пухта ҳолатга келтирилмоқда. Айрим ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритиляпти. Хусусан, қонун лойиҳасига умумий ўнга яқин тўлдиришлар киритилди. Лойиҳанинг асосий тушунчаларга оид моддаси қайтадан кўриб чиқилди ҳамда аралаш ташиш тушунчаси Фуқаролик кодексига мувофиқлаштирилди.

Батафсил:👇https://parliament.gov.uz/uz/events/committee/33829/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
#Live

“Обод маҳалла” давлат дастури доирасида Ягибозор тумани "Дўстлик" маҳалласида жами 5 км. узунликдаги ички йўллар, 700 метр газ қувури таъмирланади. 3 км. қисмини синовдан ўтказиш ва текшириш, 1,2 км. қисмини бўёқлаш, 48 та газ тақсимлаш мосламаларини техник тафтишдан ўтказиш, 505 та хонадонларга замонавий электрон газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш ишлари бажарилади.
Бугуннинг ўзида ички кўчаларга тош (ШПС)ташлаш ишлари бошлаб юборилди.
#live

Айни дамда Янгибозор туман ҳокими ҳудудларлаги ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда. Уйғур қишлоғида бўлиб турган ҳоким Ўктам Қурбанов баҳорги тайёргарлик, ободончилик ишларини танқид қилиб, ҳудуд масъуллари, фермерлар ва фаоллар билан учрашиб, қилинадиган ишлар бўйича топшириқлар берди.

Ҳозирги дамда ҳоким автобусда масъуллар билан биргаликда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида маҳаллаларни кўрмоқда. Уйғур қишлоғидан йўлга чиққан автобус Қаландардўрман қишлоғи томон ҳаракатланяпти.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Ижро интизоми муваффақият гарови

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб негизида ётган энг муҳим ва долзарб масалалардан бири ижро интизомидир.

Батафсил: 👇🏻 https://xorazm.uz/uz/faoliyat/media/yangiliklar/1433-izhro-intizomi-muvaffaijat-garovi.html
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари ” АЖ тасарруфидаги туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги қарорига асосан бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Боғот туманининг "Қумбодоқ" маҳалласида қуввати 10 кВ бўлган янги трансформатор ўрнатилиб, 1.3км электр тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари эски устунлар янгиларига алмаштирилмоқда.

Мақсад - истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари”АЖ матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия билан мунтазам авиақатнов март ойидан бошланиши мумкин

Россия ҳукумати махсус комиссияси талаблари асосида, Ўзбекистон барча зарур маълумотни тақдим этган ва Россия томони жавоби кутилмоқда.
Наврўз арафасида ички қатновларга байрам чегирмалари

Ҳурматли йўловчилар!

“Uzbekistan Airways” AЖ 2021-йил 20-22 март кунлари Наврўз байрамини нишонлаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун республиканинг барча ичики қатновларига чегирмалар эълон қилади:

- индивидуал йўловчилар учун - 30%;

- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, ОЎЮ талабалари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар тизими махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;

- оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бўган ота ёки 18 ёшгача фарзандлари бўлган она) учун -50%;

- нафақахўрлар учун - 50%;

- ногиронлиги бўлган шахслар учун - 50%;

-1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;

- 1941-1945-йиллардаги уруш даврида
"Ўзбекистон темир йўллари" аксиядорлик жамияти жорий йилнинг 21-23 март ва 1-4 сентябр кунларида қуйидаги байрам чегирмаларини амалга оширади:

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган – 50%;

- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ маҳсус таълим муассасалари талабалари – 15%;

- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;

- "Aфросиёб" тезюрар электропойездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.

ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.