Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
469 subscribers
6.6K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Forwarded from Xalqaro press klub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Хоразм вилоятига сафари давом этади!

🔸Энг қиммат техникалар билан жиҳозланган текстиль корхонаси нега энг арзон мато ишлаб чиқармоқда?
🔸Хоразмда маҳаллабай тизим қандай ишламоқда ва бу тизимни маҳалла раислари тўғри тушуна олганми?
🔸1963-йилдан буён ишлаб келаётган қурилиш техникалари заводи қанчалик рақобатбардош?

📌 Агар шу каби саволларга жавоб топишни истасангиз, ХПКнинг "Масофада" кўрсатувини 12 февраль соат 11:15 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилинг.

Ўтказиб юборманг!

___

Поездка команды Международного пресс-клуба в Хорезмскую область продолжается!

🔸Почему текстильная фабрика, оснащённая самыми передовыми технологиями, производит самый дешёвый материал?
🔸Как в Хорезме осуществляется работа в разрезе махалли?
🔸 Насколько конкурентоспособен завод строительных материалов, осуществляющий свою деятельность с 1963 года?

📌 На эти вопросы Вы сможете получить ответы 12 февраля в 11:15 на телеканале "Узбекистан 24".

Не пропустите!

@IPCUzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан “Урганч – Фарғона – Урганч” йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйилди.

Урганч ҳалқаро аеропорти хабарига беришича, рейслар ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Чипталарни қуйдаги ҳавола орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.
https://tickets.uz/avia/direction/urgench/fergana
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди, бошқарма тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситалар кўздан кечирилди.
Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил главное управление внутренних дел города Ташкента.
Глава государства ознакомился с деятельностью информационного мультимедийного центра главного управления, осмотрел имеющуюся на его вооружении специальную технику и спецсредства.
В ходе посещения состоялось открытие музея славы главного управления внутренних дел столицы, с экспозицией которого ознакомился Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #ichkiishlar #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Хоразм вилоят "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан Боғот туман "Найман" МФЙда маҳаллабай кесимида аҳоли муаммоларини ўрганиш давомида маҳалла болаларини мактабга боришларида ва аҳолини оилавий поликлиникага борадиган йўлнинг бир қисми аянчли ахволда эканлиги аҳоли ёғингарчилик кунларида қийналаётганликлари аниқланди,

🚜 Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида Боғот туман "Найман" МФЙ нинг "Якдил" кўчасининг 500 метр жойига Хоразм вилоят "Тоза худуд" ДУК маблағлари хисобидан шағал ётқизилиб берилди

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
ҚАРШИДАН УРГАНЧГА АВИАҚАТНОВ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

2021 йил 9 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Мазкур фармон билан ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида бир ой муддатда яқинда очилган Фарғона-Урганч-Фарғона рейсига қўшимча тарзда Термиз-Урганч-Термиз ҳамда Қарши-Урганч-Қарши авиарейсларини йўлга қўйиш назарда тутилган.
🚆Янги йўналишларда поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижросини таъминлаш ҳамда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ янги йўналишларда поездлар қатновини йўлга қўймоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг 15 февраль кунидан бошлаб, “Андижон – Нукус – Андижон” йўналишида 658/657-сонли;

18 февралдан бошлаб эса “Термиз – Хива – Термиз” йўналишида 684/683-сонли йўловчи поездлари қатнови бошланади.

Шу муносабат билан жорий йилда бир қатор йўналишларда ҳаракатланадиган поездларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади:

14 февралдан, 93-сонли “Андижон – Тошкент”;
17 февралдан, 84/83-сонли “Тошкент – Термиз – Тошкент”;
19 февралдан, 656-сонли “Андижон – Хива”;
20 февралдан, 6434-сонли “Урганч – Питнак”;
21 февралдан, 398-сонли “Андижон – Хива”.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати