Xorazm viloyati Transport boshqarmasi rasmiy kanali
477 subscribers
6.6K photos
653 videos
1.91K links
Telegram:https: //t.iss.one/xorazmtransport_uz

Facebook: https://fb.com/xorazmtrans

You tube: https://youtube.com/channel/UCbzeNa6hpJtQ6jbeXMIgblA

Murojaat uchun ishonch telefon raqam: (62) 229 3037
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу йил Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа, Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с инвестиционными проектами для Андижанской и Ташкентской областей.
В нынешнем году в Андижане намечено реализовать 616 проектов на 1 миллиард 433 миллиона долларов, в Ташкентской области – 355 проектов на 1 миллиард 624 миллиона долларов.
Даны указания по размещению новых проектов в махаллях с высокой потребностью в рабочих местах, активному привлечению научных достижений и инноваций в промышленность.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Урганч шаҳрининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари билан ташқи савдо алоқалари кўрсаткичлари
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Урганч шаҳрининг ташқи савдо айланмаси 107,7 млн. АҚШ долларини ташкил қилган. Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 32,6 млн. долларга, импорт ҳажми - 75,1 млн.долларга тенг бўлган. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари билан доимий савдо муносабатларининг ўрнатилганлиги туфайли ҳамда ташқи савдонинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши натижасида шаҳар ташқи савдо айланмасининг салмоқли қисми яъни 51,8 фоизи МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келган. Хусусан , ҳисобот даврида ушбу давлатларга 20,6 млн.долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилган бўлиб, шундан саноат товарлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари юқори улушга эга бўлган. Ўз навбатида МДҲ давлатларидан машина ва транспорт асбоб-ускуналари ва озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ошган.
Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Iran Aseman Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

🇺🇿🇮🇷 Музокараларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида чартер ва мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

✈️ Дастлабки босқичда Эрон авиакомпанияси Теҳрон – Тошкент, Теҳрон – Бухоро йўналишларида чартер қатновларини йўлга қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.

👉 Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz|Telegram|Facebook |Instagram|
Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади

«Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.

👉 Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қуйидаги авиарейслар йўлга қўйилади:

Фарғона–Урганч–Фарғона;
Термиз–Урганч–Термиз;
Қарши–Урганч–Қарши.

👉 Андижон–Хива–Андижон темир йўл қатнови сони оширилади.

👉 2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича доимий темир йўл қатнови йўлга қўйилади:

Термиз–Қарши–Хива;
Хива–Урганч–Нукус;
Термиз–Қарши–Самарқанд.
Хоразм вилоятида юк ташиш кўрсаткичлари

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоятда барча транспорт турлари томонидан 39,7 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 млн. тонна кўпдир. Ўсиш кўрсаткичи 2,9 фоизни ташкил қилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент фармонига шарҳ
Forwarded from Xorazm24/7official (Karriev Shonazar)
⚡️Бугун Урганч шаҳрида Дрон шоу ўтказилади

Бугун Урганч шаҳридаги “Марказий стадион”да 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида “Дрон-шоу” тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабдан, “Байналминалчи” ва “П.Махмуд” кўчалари кесишган чорраҳадан “Ватанпарвар” биноси олдигача, “Байналмилалчи” ва “Фаязов” кўчалари туташган чорраҳадан “П.Махмуд” ва “Байналминалчи” кўчалари кесишган чорраҳагача транспорт қатнови соат 18:00дан 21:00га қадар вақтинчалик тўхтатилади.

Ҳурматли элдошлар Ушбу “Дрон-шоу” тадбири бўлиб ўтадиган ҳудудда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз!
#Live

Урганч тумани "Орзу" маҳалласининг 3,415 км автомобиль йўллари қайтадан таъмирланмоқда.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Махсус комиссия: Германия билан авиарейсларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, сўнгги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашди. Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, БАА, Хитойда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиевнинг Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясининг “Sputnik V” коронавирус вакцинасини ўрганиш юзасидан ушбу мамлакатга ташрифи натижалари бўйича ҳисоботи эшитилди.

Унда “Sputnik V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилганлиги ҳамда Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушганлиги таъкидланди.

Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

Шу билан бирга Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши “ZN2001” вакцинасининг Ўзбекистонда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб 7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмаганлиги бўйича ахбороти тингланди.

Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
📌65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
📌сурункали касалликлари бор шахслар;
📌тиббиёт ходимлари;
📌мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
📌аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий хордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.

Шу билан бирга Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Xorazm | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️ «Урганч — Фарғона – Урганч» йўналишида дастлабки парвозлар амалга оширилди

«Uzbekistan airways» авиакомпанияси «Урганч – Фарғона – Урганч» йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйди.

11 февраль куни эрталаб хоразмлик йўловчилар Фарғонага жўнаб кетишган бўлса, тушдан кейинги рейсда водийлик меҳмонлар Урганчга учиб келишди.

Компания хабарига кўра, рейслар ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Чипта нархи 320 минг сўмдан бошланади.

👉 Хоразм хабарлари
Энди аҳоли пунктлари устида ҳам парвозлар мумкин бўлади – ҳаво кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Xalqaro press klub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Хоразм вилоятига сафари давом этади!

🔸Энг қиммат техникалар билан жиҳозланган текстиль корхонаси нега энг арзон мато ишлаб чиқармоқда?
🔸Хоразмда маҳаллабай тизим қандай ишламоқда ва бу тизимни маҳалла раислари тўғри тушуна олганми?
🔸1963-йилдан буён ишлаб келаётган қурилиш техникалари заводи қанчалик рақобатбардош?

📌 Агар шу каби саволларга жавоб топишни истасангиз, ХПКнинг "Масофада" кўрсатувини 12 февраль соат 11:15 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилинг.

Ўтказиб юборманг!

___

Поездка команды Международного пресс-клуба в Хорезмскую область продолжается!

🔸Почему текстильная фабрика, оснащённая самыми передовыми технологиями, производит самый дешёвый материал?
🔸Как в Хорезме осуществляется работа в разрезе махалли?
🔸 Насколько конкурентоспособен завод строительных материалов, осуществляющий свою деятельность с 1963 года?

📌 На эти вопросы Вы сможете получить ответы 12 февраля в 11:15 на телеканале "Узбекистан 24".

Не пропустите!

@IPCUzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан “Урганч – Фарғона – Урганч” йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйилди.

Урганч ҳалқаро аеропорти хабарига беришича, рейслар ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Чипталарни қуйдаги ҳавола орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.
https://tickets.uz/avia/direction/urgench/fergana