Xorazm.uz
11.2K subscribers
11.6K photos
685 videos
12 files
3.98K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Бугун халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари 82-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Янгибозор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ўктам Кучкарович Курбонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Вилоят раҳбари Янгибозор тумани ҳокими лавозимига Урганч тумани прокурори вазифасида ишлаб келган Р.Жуманиязов номзодини тавсия этди. Депутатлар, нуронийлар сўзга чиқиб номзодни якдиллик билан қўллаб қувватладилар. Овоз бериш натижаларига кўра Жуманиязов Руслан Рустамович Янгибозор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Бугун халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари 107-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг тавсиясига кўра илгари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида ишлаб келган Абдримов Зафар Атаназарович Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Вилоят раҳбари сўзга чиқиб, туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Сессияда депутатлар, фаоллар ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришларини таъкидладилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Қўшкўпир туманида “WBM Qo'shko'pir klaster” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 49 млн. еврога тенг бўлиб, ишлаб чиқариш қуввати йилига 24 минг тоннани ташкил қилади. Корхона жорий йилнинг II-чорак якунигача ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 600 та янги иш ўрни яратилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram