Xorazm.uz
11.4K subscribers
11.6K photos
684 videos
12 files
3.98K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Йиғилишда тадбиркорлар хизматлар соҳасида асосан 3 та масала – ер, бино ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Сўнгги икки ойда 23 мингдан зиёд ер майдонлари савдога чиқарилди, шундан 12 мингтаси ёки 60 фоизи хизмат кўрсатиш жойларини ташкил этиш учун қўйилган.

Бунда, 63 та туман ва шаҳарда аукционга қўйилган ер участкаларининг сони 100 тадан кўп бўлса, 27 та туманда 10 тага ҳам етмайди.

Мисол учун, Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон, Хива, Урганч шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманларида савдога қўйилган ерлар сони 10 тадан ошмайди.

Шу боис, фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига нисбатан охирги маротаба ҳайфсан бериш, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарларини лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.
Аукционга таклиф этилган 45 мингта ернинг 3 мингтаси келишиладиган идоралар томонидан қайтарилгани кўрсатиб ўтилди.

Бунга асосий сабаб ҳудудларнинг бош режаси ёки архитектура режалаштириш лойиҳаларининг йўқлигидир.

Шаҳарларнинг бор-йўғи 30 фоизида
бош режа, қишлоқларнинг 1 фоизида архитектура режалаштириш лойиҳалари мавжудлиги танқид қилинди.

“Очиқ айтиш керак, шаҳарларнинг бош режасини ишлаб чиқишни давлат лойиҳа институтлари “монополия” қилиб олган.

Инвестиция дастурлари доирасида давлат лойиҳа институтларига ҳар йили катта маблағлар ажратилаяпти, лекин биронта туман ёки шаҳарнинг бош режаси охирига етказилмаган. Нархлар ҳам чет эллик ёки хусусий лойиҳа ташкилотлари нархларига нисбатан бир неча баробар қиммат.

Шу боис, қурилиш соҳасини трансформация қилиш бўйича ҳам алоҳида муҳокама ўтказаман”, - деди давлат раҳбари.
Йиғилишда вилоят ҳокимлари олдига тегишли идора ва ташкилотлар билан бирга сервис ва хизмат кўрсатиш объектларида яратилган доимий янги иш ўринларини ярим йил якуни билан 300 мингтага, йил якунига қадар эса
яна 800 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Бу кўрсаткичларни уддалаш мумкинлиги Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди.

Мисол учун, Бухоро шаҳридаги тадбиркорлар эски шаҳардаги меҳмонхона, ошхона, савдо дўконларининг том қисмида ресторан ва кафетерийлар ташкил этган.

Шу каби шаҳарнинг 8 та марказий кўчасида жойлашган давлат ташкилотларининг 50 га яқин биноларининг 1-қаватида
100 дан зиёд ресторан ва кафетерийлар, сервис жойларини ташкил этиш имкони мавжуд.

Вилоят ҳокимларига Бухоро тажрибасини 28 та шаҳар, барча туман марказлари ҳамда пойтахт туманларида жорий қилиш топширилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига республика бўйича давлат идораларининг балансидаги, йўл бўйларида жойлашган
4 мингга яқин маъмурий биноларидан сервис соҳасида самарали фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берилди.
Йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Олтиариқ тумани сўнгги икки ойда 1,6 мингта ер участкасини аукционга чиқарди.

Бунинг учун туман ишчи гуруҳи тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун мақбул бўш ер участкаларини ажратиб олган, хусусий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, топографик хариталарни ишлаб чиққан, аукционга чиқариш учун 15 та идора билан 7-10 кунда келишилган.

Президент бу тажрибани барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш кераклигини таъкидлади.

Эндиликда:

- ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида74 кундан 20 кунга қисқартирилади;

- ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;

- 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.

Бунда, жавобгарлик кадастрга маълумот тақдим этмаган идора раҳбарига юкланади.
Йиғилишда Кадастр агентлигига йил якунигача 20 та вазирликнинг кадастр маълумотларини Миллий геоахборот тизимига тўлиқ киритиш топширилди.

1 сентябрга қадар 205 та туман ва шаҳарда 253 та махсус савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил этиш режа қилинган.

Ушбу мақсадлар учун ўтган йили республика бюджетидан
1,4 триллион сўм, жорий йилда эса 900 миллиард сўм ажратилди.

Масалан, Жиззах шаҳри “Жиззахлик” маҳалласидаги боши берк кўча Шароф Рашидов марказий кўчасига боғланиб, 1,4 километр автомобиль йўли, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари барпо этилган. Савдо ва сервис объектларига туну-кун ишлашга рухсат берилган.

Натижада, илгари ушбу ҳудуддаги 1 квадрат метр жой
2-3 млн сўмга ҳам сотилмаган бўлса, ҳозир нархи
8-9 млн сўмга етган. Энг муҳими, савдодан тушган маблағларни бошқа кўчаларнинг инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш ишлари бошланган.

Вилоят ҳокимларига Жиззах тажрибаси асосида 1 тадан кўчани танлаб, уларни серқатнов кўчаларга улаш орқали сервисни ривожлантириш лойиҳасини бошлаш топширилди.
Йиғилишда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Мисол учун, Бойсундаги Омонхона қишлоғида 1 та сиҳатгоҳ, 3 та меҳмонхона бўлиб, меҳмонларни 190 та хонадон қабул қилади (йилига ўртача 22-25 минг меҳмон келади).

Ушбу қишлоқдаги ҳоким ёрдамчиси меҳмонлар оқимини 100 мингга етказиш бўйича иш бошлаган.

Агар йўл инфратузилмаси яхшиланса, йўл бўйида 200 дан зиёд сервис объектлари ва камида 1 мингта иш ўринлари пайдо бўлади.

Умуман, 28 та йирик шаҳар, хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори 10 та туманда ишлар янги ёндашувлар асосида ташкил этилади. Бу ҳудудларнинг мастер-режаси ишлаб чиқишга 200 миллиард сўм ажратилади.

Бунда:

- бир ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда лойиҳа офислари тузилиб, хорижий консалтинг компаниялари ва экспертлар жалб қилинади;

- лойиҳа офислари бир ой муддатда ушбу туман ва шаҳарлар аҳолиси таклифлари асосида мастер-режани ишлаб чиқади.

Ушбу туман ва шаҳарларга тижорат банклари бириктирилиб, сервис лойиҳаларини молиялаштиришга масъул бўлади.
Президент кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйди.

Жумладан, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига ўз ер майдонларида мавсумий кафе ва савдо нуқталарини ташкил этишга рухсат берилади.

Бунда, кўчма савдо объектларини иш куни якунлангач, кўчириш бўйича мажбурий талаб бекор қилиниб, тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

2017 йилда бозорларни реконструкция қилиш ва замонавий савдо комплексларини қуриш дастури қабул қилинган эди.

Лекин Зангиота, Қибрай, Оҳангарон, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Чортоқ, Хатирчи ва Нуротада бозорлардаги аҳвол, уларнинг санитарияси ва архитектурасидан одамлар норози экани қайд этилди.

Беш йиллик тажрибадан келиб чиқиб, бозорларни ривожлантириш дастурини, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида сервисни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, транспорт вазири И.Маҳкамовга:

- аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;

- Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тез юрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;

- ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилди.

Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:

- 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;

- 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.

Темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
“Хабарингиз бор, ўтган икки ҳафта давомида республиканинг барча маҳаллаларида сайлов ўтказилиб, 9 минг 349 нафар маҳалла раислари сайланди.

Ушбу оқсоқолларни халқимиз, биринчи галда, маҳалла аҳолиси ўзига муносиб кўриб, ишонч билдиргани билан табриклайман.

Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Маҳалла раиси бўлиш бу – жуда катта масъулият.

Маҳалла раислари халқимизни рози қилишда, ислоҳотларни ҳар бир хонадонга кириб боришида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари бошини қовуштириб, хонадонбай муаммоларни ўрганиб, ҳокимлар олдига аниқ масалалар қўйиб, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул ва жавобгар бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.

Бугун хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қўйилган аниқ масалалар ҳам энг аввало маҳалладан бошланиши, бир сўз билан айтганда, маҳалла хизматлар ва сервис марказига айланиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар раҳбарлари ва мутасаддилар ахборот берди.
Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Россия Федерацияси ва Беларус Республикасидаги йирик фармацевтика компаниялари вакилларини қабул қилди

Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов “ИнтерЛек” компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича маслаҳатчиси Виктор Степанович Шеин бошчилигидаги Россия ва Беларус Республикасининг фармацевтика компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзоларини қабул қилди.

Делегация таркибида “Белфармпром” холдинги, “Минскинтеркапс”, “Экзон” компаниялари, “Белгоспроект институти” ОАЖ ва бошқа фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар вакиллари бор.

Батафсил: xorazm.uz

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
“e-auksion.uz” Электрон савдо платформасида Xоразм вилоятидан савдога чиқарилган ер участкалари

👉Ер участкалари
(
тадбиркорлик учун) 2148 та

🔷Боғот туманида 169 та - (кўриш)
🔷Гурлан туманида 77 та - (кўриш)
🔷Қўшкўпир туманида 293 та -(кўриш)
🔷Урганч туманида 240 та -(кўриш)
🔷Хазорасп туманида 218 та -(кўриш)
🔷Тупроққалъа туманида 331 та -(кўриш)
🔷Хонқа туманида 62 та -(кўриш)
🔷Хива туманида 266 та -(кўриш)
🔷Шовот туманида 242 та -(кўриш)
🔷Янгиарик туманида 134 та -(кўриш)
🔷Янгибозор туманида 116 та -(кўриш)


👉Ер участкалари (кўп қаватли уй-жой қуриш учун) 29 та

🔷Қўшкўпир туманида 2 та -(кўриш)
🔷Урганч туманида 10 та -(кўриш)
🔷Шовот туманида 13 та -(кўриш)
🔷Янгибозор туманида 4 та -(кўриш)

e-auksion.uz савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг!

Видео кўлланма

Саволларга жавоб олиш

Телеграмдаги расмий канали

👇Xабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
“e-auksion.uz” Электрон савдо платформасида Xоразм вилоятида савдога чикарилган ер участкалари, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар билан танишинг.
e-auksion.uz оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг!

🔷Давлат активлари 74 та - (кўриш)
🔷Давлат мулкини ижарага бериш 127 та -(кўриш)
🔷Деҳқон xўжалиги ерлар ижараси 236 та -(кўриш)
🔷Кўчмас мулк 184 та -(кўриш)
🔷Автомототранспт 238 та -(кўриш)
🔷Ер участкалари 2177 та -(кўриш)
🔷Ер кари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 2 та -(кўриш)
🔷Махсус техникалар 238 та -(кўриш)
🔷Банкротлик бўйича 4 та -(кўриш)
🔷"Ўзпахтасаноат" АЖ мол-мулклари 27 та -(кўриш)
🔷Ташқи реклама объектларини 1 та -(кўриш)
🔷Бошқа мулклар 39 та -(кўриш)
🔷Кўчма савдо жойлари 130 та -(кўриш)

Видео кўлланма

Саволларга жавоб олиш

Телеграмдаги расмий канали

☎️: 71 202 21 11

👇Xабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
“e-auksion.uz” Электрон савдо платформасида Xоразм вилоятидан савдога чикарилган 74 та
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ билан танишинг.

🔷Урганч шаҳрида 9 та -(кўриш)
🔷Хива шаҳрида 1 та -(кўриш)
🔷Боғот туманида 6 та - (кўриш)
🔷Гурлан туманида 1 та -(кўриш)
🔷Қўшкўпир туманида 11 та -(кўриш)
🔷Урганч туманида 10 та -(кўриш)
🔷Хазорасп туманида 2 та -(кўриш)
🔷Тупроққалъа туманида 4 та -(кўриш)
🔷Хонқа туманида 6 та -(кўриш)
🔷Хива туманида 4 та -(кўриш)
🔷Шовот туманида 8 та -(кўриш)
🔷Янгиариқ туманида 7 та -(кўриш)
🔷Янгибозор туманида 5 та -(кўриш)

e-auksion.uz электрон савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг ва мулк эгасига айланинг!

Видео кўлланма

Саволларга жавоб олиш

Телеграмдаги расмий канали

☎️: 71 202 21 11

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube