Xorazm.uz
9.81K subscribers
12.6K photos
728 videos
13 files
4.4K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Урганч шаҳридаги Шовот канали устидан ўтувчи кўприк фойдаланишга топширилди

Бугун Урганч шаҳридаги Шовот канали устидан ўтувчи 104 пм узунликдаги кўприк қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган очилиш маросимида нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Батафсил: xorazm.uz

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дзюн Такахасини қабул қилди.

Учрашувда вилоят ҳокими меҳмонга ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, инвестициявий жозибадорлиги, чет эллик инвесторлар учун яратилган қулайликлар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапириб берди. Мулоқот жараёнида ишлаб чиқариш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Eʼtirof

O‘zbekiston Respublikasi adliya organlari tashkil etilganligining 30 yilligi munosabati bilan Xorazm viloyat hokimi Ermanov Farxod Urazbayevich jamiyatda qonun ustuvorligini ta’minlash, aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishda, shuningdek norma ijodkorligi sohasini rivojlantirishda qo‘shayotgan hissasi uchun “O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga 30 yil” esdalik nishoni bilan taqdirlandi.
Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий қилинди, мактабларда эса бу лавозим тугатилди

Президентнинг тегишли қарорига биноан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

👉 Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 110 минг сўм);

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 521 минг сўм);

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 6 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 932 минг сўм).

👉 Ёшлар ишлари агентлигига Eтакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.

👉 Ҳар чоракда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар 1 ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

👉 Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

👉 Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга уй-жой олиш учун субсидия берилади.

👉 Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади.

👉 Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.

👉 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.

ℹ️ Қарорнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишишингиз мумкин:
https://uza.uz/posts/338919


👉 @xushnudbek 👈
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам на 2022 год в сфере приватизации объектов государственной собственности.
"Жойларда ерларни аукционга чиқариш орқали, жорий йилда бор-йўғи 400 миллиард сўм тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз.

Биргина мисол: Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 миллион долларга ноқонуний йўллар билан сотилгани ҳамма раҳбарларни ўйлантириши керак. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?

Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нега шуни ҳокимлар ўйламайди?

Ваҳоланки, ушбу вилоятда ўтган йил давомида ер участкаларини сотишдан атиги 18 миллиард сўм маблағ тушган. Бу бозор нархида нари борса 5-10 гектар ернинг нархи", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Томорқадан фойдаланиш самарадорлиги

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram