Xorazm.uz
11.3K subscribers
11.6K photos
685 videos
12 files
3.98K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин

“Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўштимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (183-сон, 05.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 10 апрелдан:

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

☑️ Қарорга мувофиқ:

● жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимлари жорий этилади;

● меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида аутсорсинг шартларида психологик мутахассислар жалб этилади.

📝 Ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

🏢 2021 йил 1 майга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва abkm.mehnat.uz тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказ ташкил этилади.

📋 Қарор билан шунингдек, “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

“Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6199-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

➡️ Фармонга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги;

➡️ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди.

📌 Вазирлик туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

☑️ Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

👉 Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилди;

👉 Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилди;

🏢 Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Вазирлик ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилди.

♻️ Шунга кўра, Маданият вазирлиги тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва “Мозийдан садо” журнали мазкур Агентликка ўтказилди.

🧾 2021 йил якунига қадар
барча моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказилади ҳамда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастри тўлиқ шакллантирилади.

💼 Шунингдек, транспорт вазирнинг туризм соҳасида транспорт логистикасини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

🔎 Бош прокуратура ташкилий-штат тузилмасида маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш бўйича тегишли бўлим ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари бекор қилинади:

👉 ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

👉 туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

👉 суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

👉 жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

👉 хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.

🏢 Фармон билан прокуратура органлари ишчи органлигида Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

📝 Кадастр органлари ердан мақсадсиз фойдаланишни аниқлаганда ушбу ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиши мумкин.

🚫 Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти баҳоланади

📋 Ҳукумат қарори (536-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🗓 Низомга кўра, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан секторлар фаолиятини баҳолаш бир йилда бир маротаба – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилади.

🧾 Натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашларига киритилади.

🏆 Баҳолаш натижасига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида – “энг намунали сектор” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида – “энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади.

Баҳолаш қуйидаги устувор йўналишларда амалга оширилади:

👉 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш натижадорлиги;
👉 “маҳаллабай” ишлаш тизимининг юритилиши ҳолати;
👉 иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси;
👉 тадбиркорликни ривожлантириш;
👉 жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
👉 мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги.

Шунга кўра, ғолиб бўлган секторлар қуйидагича рағбатлантирилади:

“Энг намунали сектор” номинациясида:
▪️ 1-ўрин – БҲМнинг 500 баравари;
▪️ 2-ўрин – БҲМнинг 400 баравари;
▪️ 3-ўрин – БҲМнинг 300 баравари миқдорида пул маблағи.

“Энг ташаббускор сектор” номинациясида:
▪️ 1-ўрин – БҲМнинг 200 баравари;
▪️ 2-ўрин – БҲМнинг 150 баравари;
▪️ 3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул маблағи.

Қарорга кўра, секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича sektor.reyting.uz автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пахта йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизими такомиллаштирилади

"Пахта хомашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–2-сон, 10.11.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 2022 йил ҳосилидан пахта етиштиришни ва йиғим-теримини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

👉 пахта етиштириш ва йиғим-теримни имтиёзли молиялаштириш кластерлар ва Уруғчиликни ривожлантириш марказидаги элита уруғчилик хўжаликлари орқали амалга оширилади;

👉 банклар томонидан Жамғарма ресурсларидан қуйидагилар учун имтиёзли кредитлар ажратилади:

▪️ пахта-тўқимачилик кластерларига пахта етиштириш учун – пахта қийматининг 60 фоизигача миқдорда йиллик 10 фоиз 24 ойга, 18 ойлик имтиёзли давр ва 19-ойдан бошлаб сўнгги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

▪️элита уруғчилик хўжаликларига пахта етиштириш учун – пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада 14 ойга;

▪️пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун – пахта қийматининг 20 фоизигача миқдорда йиллик 10 фоиз 12 ойга, 3 ойлик имтиёзли давр билан.

💰 Пахта-тўқимачилик кластерларига пахта хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун 12 ойгача миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан компенсация тўланади.

❗️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш, техникага оид масалалар, уларни импорт қилишни мустақил ҳал қилади, бунга ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-25-сон, 23.11.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан:

2031 йил 1 январгача
Мўйноқдаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар учун:

фойда ва даромад солиғи, айланмадан олинадиган ва ижтимоий солиқлар 1 фоиз;

мол-мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ 1 фоиз этиб белгиланди;

👉 2025 йил 1 январгача Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ, Янгибозор туманларида тадбиркорлар учун:

● фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи 50 фоизга камайтирилади;
● Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хомашё, материаллар божхона божидан озод қилинади;
● Хоразмда янги қурилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга ер солиғи бўйича имтиёзли давр беш йил этиб белгиланди.

💰 Қорақалпоғистон учун Давлат бюджетидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари камида 50 миллиард сўм этиб белгиланди.

Хоразмдаги паст ривожланаётган ва ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳалла учун 2022–2026 йиллар давомида: ⬇️

👉 оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 250 млрд сўм кредит ажратилади;
👉 давлат бюджетидан инфратузилмани ривожлантириш учун 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.

☑️ 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача Оролбўйи минтақасидаги:

▪️кичик тадбиркорликларга корхона учун зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ваулар ишлаб чиқарган маҳсулотларни бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ ташиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

▪️маҳаллий экспортчилар ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишда, уларнинг Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб берилади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим вилоятларда Одам ДНКси экспертизаси йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (11-сон, 10.01.2022 й.) қабул қилинди.

🔬 Қарорга мувофиқ Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ҳудудий бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Самарқандда Одам ДНКсига қўшимча равишда Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади.

🔘 Адлия вазирлиги:

2022 йил 1 июлгача Самарқанддаги, 2022 йил 1 декабргача Фарғонадаги, 2024 йил 1 сентябргача экспертиза бўлимларини халқаро стандартларга мос биноларга жойлаштиради;

2022 йил 1 ноябргача Хоразмдаги экспертиза бўлимини зарур техникалар билан таъминлайди;

2023 йил 1 январгача суд экспертиза хулосаларини халқаро тан олинишини таъминлаш учун Суд-фонография ва Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

“Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (472-сон, 25.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилган.

➡️ Қарор билан юқоридаги ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.

📝 Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган.

Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.

📁Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.

📲 Кундалик таомноманинг рўйхати kundalik.com” платформаси орқали юритилади.

⚠️ Кейтерингҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–791-сон, 19.09.2022 й.) билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

🔘 Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

🗓 Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш қўллаб-қувватланади

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–387-сон, 06.10.2022 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга маблағлар ажратилади.

Бунда:
▫️қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 миллион сўмгача гаровсиз берилади;
▫️кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз миқдорида белгиланиб, 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади;
▫️ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади;
▫️ажратиладиган кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

📁 Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

🗓 2022–2023 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган майдонлар камида 300 минг гектарга етказилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади

“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

🔰Фармонга кўра:

🔸2023 йил 1 апрелдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

🔸2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон ҳудудида:

▫️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;

▫️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;

▫️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм;

▫️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 747 000 сўм;

▫️1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;

▫️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;

▫️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;

▫️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 000 сўм;

▫️ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;

▫️боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўмдан қўшилади;

▫️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

🔸Шунингдек, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

🔸 2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ҳудудида:

▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

▫️базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

🔹Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

🔘 Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

▫️Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

▫️жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

▫️худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.

“Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–82-сон, 01.06.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳудудларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди.

▶️ Қуйидагилар Агентлик тузилмасига ўтказилади:

🔹2024 йил 1 январдан:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан болалар уйлари;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари.

🔹 2024 йил 1 августдан:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар
ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари.

🗓 2023 йил 1 июлдан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ходимлар гуруҳлари ташкил этилади.

📌 2023 йил 15 августгача аҳолини ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурлари бўйича, шу жумладан уларнинг мобил алоқа воситаларига маълумот юбориш орқали хабардор қилиш амалиёти жорий этилади.

➡️ 2024 йил 1 январгача:

🔸давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш мезонлари;

🔸ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парваришлаш билан банд бўлган оила аъзоларига кўмаклашиш бўйича ижтимоий ҳимоя механизмлари ишлаб чиқилади.

▶️ 2023 йил 1 октябргача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.

🔢 2023 йил 1 октябрдан:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Агентлик тасарруфига ўтказилади;

аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

2024 йил 1 январдан “Меҳр дафтари”, “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва кўмаклар қамраб олинади.

Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирлари ўтказилади.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади

“Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (240-сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, Халқаро этноспорт фестивали 2023 йил 7–10 сентябрь кунлари Хивада ўтказилади.

📝 Қарор билан фестивални ўтказиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, фестиваль ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади.

🔰 Фестиваль доирасида, жумладан, қуйидагилар ташкил этилади:

▫️спортчилар иштирокида халқаро мусобақалар;
▫️икки босқичли миллий ош пишириш чемпионати;
▫️наққошлик ва каштадўзлик санъати кўргазмаси;
▫️кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси;
▫️ўзбек, форс, араб, рус тилларида нашр этилган адабиётлар намойиши.

Фестиваль доирасида халқаро мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль ва дипломлар билан тақдирланади.

📋 Шунингдек, спорт тадбирлари иштирокчилари орасидан “Энг ёш иштирокчи”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши спортчи”, “Фахрий спортчи” каби номинациялар бўйича совриндорлар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган енгил автотранспортларни олиб киришда божхона божлари камайтирилади

"Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2026 йил 1 январгача, Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган янги енгил автотранспортларни (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:

🔹 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспортлар учун - ноль ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);

🔹 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспортлар учун - 5 фоизли ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).

Шунга кўра, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди

Ҳукумат қарори билан (279-сон, 07.07.2023й.) “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

🔰 Низомга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:

🔹51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга;
🔹101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;
🔹200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.

▶️ Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

🔸51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
🔸101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой муддатда;
🔸200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой муддатда.

🚫 Қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Дастурга киритилган тадбиркорлар томонидан божхона тартиб-таомилларига риоя этилган ҳолатларда уларга нисбатан “яшил йўлак” тартиби қўлланилади.

📁 Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

▫️51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
▫️101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой;
▫️200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра (407–сон, 21.08.2023 й.) Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

🔰 Шунга кўра:

▫️давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди (илгари фақат ишлаб чиқарувчи томонидан эди);

▫️юридик маслаҳатчилар ташкилоти юридик маслаҳатчиси халқаро ҳуқуқ бўйича маслаҳат бериши мумкин.

➡️ Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Виждонан ёндошиш амалиёти Кодекс талабларини бажарилишини таъминлайди.

Мазкур қарор 2024 йил 1 январдан кучга киради.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

“Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-166, 28.09.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра:

🔹электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади;

🔹“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгиланади;

🔹Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (энергетика бозори регулятори) ташкил этилади.

🗓 2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.

📆 2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.

🗒 2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади.

▶️ 2024 йил 1 февралгача халқаро молия институтларининг техник кўмагида Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиёти ишлаб чиқилади.

📝 2024 йил 1 майгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергиясини магистраль электр тармоқлари орқали узатиш, “Ўзэнергосотиш” АЖ учун электр энергиясини сотиш ва харид қилиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартиби тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM