Xorazm.uz
11.4K subscribers
11.6K photos
679 videos
12 files
3.97K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Қозоғистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди. Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз кузатиб қўйди. Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Визит Президента Республики Казахстан в нашу страну завершился. В международном аэропорту Ургенча высокого гостя проводил глава нашего государства. Затем Президент нашей страны отбыл в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #Xiva

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг Хивадаги учрашуви: мустаҳкам дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг яна бир ифодаси

Хивинская встреча Президентов Узбекистана и Казахстана: очередное воплощение крепкой дружбы, стратегического партнерства и союзничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида Янгибозор ва Гурлан туманларида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши, аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча фаолият турларини йўлга қўйиш орқали юқори даромад олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Маълумот учун, жорий йилда Янгибозор туманида 304 та хонадонга мўлжалланган 13 та кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда. Туманда 2024-2025 йилларда умумий қиймати 916 млрд сўмлик 41 та лойиҳа ишга туширилиб, 1354 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Паҳлавон Маҳмуд номли маҳаллада ҳар бир хонадонда иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, қўзиқорин етиштириш каби фаолият турлари ташкил қилиниб, оилалар учун қўшимча даромад манбаи яратилган.
Гурлан туманида 2024 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 719 млрд сўмлик 43 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 856 та янги иш ўринлари яратилиши мўлжалланган. Тақдимотда ушбу лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, тумандаги “Олға” маҳалласининг уй хўжаликларида томорқадан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги тажрибалар, кўп қаватли уй-жойлар қурилиши, қабристонларни ободонлаштириш бўйича қилинган ишлар билан танишиб, тегишли топшириқлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Жанубий Кореянинг “Hwa Seong B&Tec” компанияси раҳбари Ким Бюнг Хвани қабул қилди.

Мазкур компания томонидан Урганч туманида умумий қиймати 80 млн АҚШ долларига тенг бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, мулоқот жараёнида ҳамкорликда бажариладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
ЭЪЛОН!
ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур

Бугун соат 15:00да вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси  билан ҳамкорликда Юсуф Ҳамадоний мажмуасига пресс-тур ташкил этилади.

Барча хоҳловчи журналист ва блогерларни пресс-турга таклиф қиламиз.