Xorazm.uz
12.4K subscribers
13K photos
743 videos
15 files
4.57K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Юз билан юзлашиш саодати

Хонқа туманида бугунги дориламон кунлар гаштини суриб яшаётган Шукуржон она Матяқубова бир асрлик тарихнинг жонли гувоҳи. Болалик ва ёшлик йиллари урушнинг оғир синовлари, очарчилик ҳамда қатағон даврига тўғри келган онахон бугунги тинч ва осуда ҳаёт, юртимиздаги тўкин –сочинлик қадрига етиш ҳақида тўлқинланиб сўзлайди, тўй-маракаларга бош бўлиб маҳалладошларига йўл-йўриқ кўрсатади.  Невара, чеваралар ардоғида умргузаронлик қилаётган пиру-бадавлат момо ҳали бардам бақувват.  Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами онахон учун қўшалоқ шодиёнага айланди. Президентимиз Фармонига асосан мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати,  ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги муносиб хизматлари учун   Шукуржон она  “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга   онахоннинг хонадонида бўлиб, унга давлатимизнинг юксак мукофотини топширди.  Шукуржон она дуога қўл очиб, юксак эътибор учун Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини  тилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Саховат маҳалласи кундан кунга чирой очмоқда

Боғот туманидаги Саховат маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари  асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳаллада 2,7 километр узунликдаги йўллар  асфальт қилинди, айни кунда  8 километр ички йўлларига қум-шағал аралашмаси ётқизиляпти. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида битта трансформатор таянч устуни ўрнатилиб ва 3,2  километр масофага сим тортиш ишлари бажарилди. Уй-жойлар, ижтимоий-маданий объектларни таъмирлаш давом этмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга маҳаллада қурилиш-ободонлаштириш ҳамда йўлларни таъмирлаш  бўйича ташкил қилинган семинарда иштирок этдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Каналга уланиш:
@uzauz