Xorazm.uz
11.1K subscribers
11.7K photos
688 videos
12 files
4.01K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди ва мажмуадаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Президент посетил мавзолей Имама Бухари и ознакомился с созидательной работой в комплексе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️"Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди

Қарорга мувофиқ, ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш ҳамда Париж шаҳридаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш белгиланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди

Тўлиқ рўйхат ⬇️

https://uza.uz/posts/514488

Каналга уланиш:
@uzauz
Сайёр қабул

Вилоят ҳокимининг ҳар ҳафтанинг шанба кунлари жойларда ўтказаётган сайёр қабуллари аҳоли билан доимий мулоқотда бўлиш, фуқароларни ташвишлантираётган муаммоларга ўз вақтида амалий ечим топиш имконини бермоқда.Инсон қадрини улуғлаш, фуқаролар манфаатларини таъминлаш борасида кўрилаётган чора- тадбирлар халқимизни рози қилиб, ислоҳотларга ишончини мустаҳкамламоқда.
Бугун Шовот туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, масъулларни жалб қилган ҳолда ўрганилди ва ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с тридцать второй годовщиной государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!

Янгиариқ туманидаги Ширшоли маҳалласида энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам шодиёналари бўлиб ўтди. Бу йилги Истиқлол байрами маҳалла аҳлига ҳар йилгига қараганда янада кўтаринки руҳ, байрамона жўшқин кайфият олиб келди. Чунки, Президентимизнинг ташаббуси билан ”Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар маҳалла аҳлининг турмуш шароитларини яхшилашда муҳим омил бўлди. Амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари натижасида қисқа муддат ичида маҳалла қиёфаси бутунлай янгича кўриниш касб этиб, обод ва кўркам гўшага айланди.
Байрам тадбири "Саломатлик учун 5000 қадам" шиори остида юриш марафони билан бошланди. Маҳалла тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ҳунармандчилик буюмлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил қилинди, миллий урф одатларимиз акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Хожиматов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари Раъно Турдибоева тадбир иштирокчиларини Мустақиллик байрами билан муборакбод этдилар. " Энг обод хонадон"," Энг обод кўча" номинациялари ғолибларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар топширилди.Пойтахтдан ташриф буюрган санъат усталари ижросидаги концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube