Xorazm.uz
11K subscribers
11.8K photos
689 videos
12 files
4.03K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Бугун халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари 107-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг тавсиясига кўра илгари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида ишлаб келган Абдримов Зафар Атаназарович Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Вилоят раҳбари сўзга чиқиб, туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Сессияда депутатлар, фаоллар ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришларини таъкидладилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Қўшкўпир туманида “WBM Qo'shko'pir klaster” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 49 млн. еврога тенг бўлиб, ишлаб чиқариш қуввати йилига 24 минг тоннани ташкил қилади. Корхона жорий йилнинг II-чорак якунигача ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 600 та янги иш ўрни яратилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Қўшкўпир туманининг "Ёвғир" маҳалласида кўп қаватли уйлар барпо этилаётган массивда бўлди.

Маълумки, мамлакатимизда аҳолини бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жой билан таъминлаш дастурлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ўтган 2022 йилда Қўшкўпир туманида 7 та кўп қаватли уйлар қуриб фойдаланишга топширилиб, 170 та оила уй-жой билан таъминланди. Айни кунда туманда ҳар бири 20 хонадонга мўлжалланган 11 та кўп қаватли уйлар қурилиши давом этмоқда. Вилоят раҳбари қурилиш ташкилотлари мутасаддилари билан мулоқотда иш жараёнларини жадаллаштириш бўйича аниқ вазифалар қўйди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Шовот тумани тиббиёт бирлашмасида амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.

Айни кунда давлат Инвестиция дастури асосида Шовот тумани тиббиёт бирлашмасида қурилиш ишларининг 2-босқичи давом этмоқда. Лойиҳа бўйича қурилиш ва реконструкция ишлари учун 30,2 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, янги қурилаётган бинода марказий поликлиника, терапия, жарроҳлик, болалар, тез тиббий ёрдам бўлимлари ҳамда туғруқхона мажмуаси жойлашади. Вилоят раҳбари қурилиш ишлари сифатини кўздан кечириб, иш жараёнларини қатъий жадвал асосида ташкил этиш ва техник назоратни кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram