Xorazm.uz
11.4K subscribers
11.6K photos
685 videos
12 files
3.98K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
ЭЪТИРОФ ВA ЭЪЗОЗ

Шовот туманида маҳалла тизимида самарали меҳнат қилган собиқ маҳалла раислари ва бугунги кунда нафақага чиқиб кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ нуронийлар туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирландилар.

Тадбирда Шовот тумани ҳокими Одилбек Aртиқов барча маҳалла фаолларининг ёшларимизга намуна бўлиб, юртимиз равнағи, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлаш йўлидаги меҳнатларини алоҳида эътироф этиб, уларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Шовот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Президент паррандачилик хўжаликларини ем билан таъминлаш масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифасини қўйди.

Бунинг учун:

- паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 миллиард сўм револьвер кредит ажратилади;

- паррандачилик корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун олинадиган тижорат кредитларга Тадбиркорлик жамғармасидан гаров таъминотининг 50 фоизига кафиллик бериш ва 17 фоиздан ошган қисмини компенсация қилиш тизими жорий қилинади;

- пандемия даврида паррандачилик корхоналарининг жами 834 миллиард сўм, шундан 2022 йилда 400 миллиард сўм олган кредитлари муддати узайтирилади.

Бу шароитлардан фойдаланиб, мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга, парранда гўшти ишлаб чиқаришни йил якунига қадар камида 35 фоизга ошириб, 600 минг тоннага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Парранда маҳсулотлари бозорини таҳлил қилиш ва лойиҳаларни тўғри жойлаштириш мақсадида маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш топширилди.
Йиғилишда хонаки товуқларни кооперация асосида боқишни кенгайтириш вазифаси қўйилди. Давлатимиз раҳбари Нуробод тумани тажрибасини мисол қилиб келтирди.

Бир йил олдин ушбу туман ўзини тухум билан 50 фоизга, парранда гўшти билан 40 фоизга таъминлар эди.

Жорий йилда туманнинг барча маҳалласига лидер тадбиркорлар инкубатор тарқатиб, аҳоли билан бирга парранда гўшти ва тухум етиштиришни йўлга қўйдилар.

Натижада, бугунги кунда ушбу туман ўзини тухум ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш билан бирга, Самарқанд шаҳри, Пастдарғом ва Каттақўрғон туманларига ойига 140 мингта тухум етказиб бермоқда.

Мазкур тажрибани ўзининг тухум ва парранда гўштига эҳтиёжини қопламайдиган 50 та туманнинг 200 та маҳалласида йўлга қўйига топшириқ берилди. “Ушбу туман ҳокимлари йил якунигача ўзгариш қилмаса, хулоса жиддий бўлади”, деди Президент.

Ушбу маҳаллалар учун оилавий тадбиркорлик дастурлари асосида 200 миллион сўмдан имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳоли жўжалар ва озуқа билан таъминланиши белгиланди.
Жорий йилда 170 та йирик чорвачилик лойиҳалари ва хонадонларда кооперация орқали 249 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Бунинг учун, февраль ойида қабул қилинган қарор билан чорвачилик хўжаликларига:

- гўштнинг ҳар бир килограмми учун тўланадиган субсидия 2 минг сўмдан 4 минг сўмга, сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилди;

- олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси барча тўловлардан озод этилди;

- соҳага 170 миллион доллар имтиёзли кредит линиялари очилди;

- 200 минг гектардан зиёд пахта ва ғалла майдонларига озуқабоп экинларни алмашлаб экиш белгилаб олинди.

Андижон, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан амалий ишлар бошланиб, 18 минг бошли 35 та чорвачилик хўжаликлари ишга туширилди.

Лекин, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 35 минг бошли 70 та лойиҳа бўйича чорва комплексларини ишга тушириш кечикмоқда.

Президент ушбу вилоятлар ҳокимларини қатъий огоҳлантирди.
Президент аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар:

- 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;

- озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;

- давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.

Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари мавжуд ҳоллат ва белгилаб берилган вазифалар ижросини қандай таъминлашлари юзасидан ҳисобот берди.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Қурбанов бошчилигида масъул идора ва ташкилотлар раҳбарлари “Меҳр дафтари”да рўйхатда турган болалар ҳолидан хабар олдилар. Жумладан, Боғолон ва Жайҳун маҳаллаларида хонадон вакиллари билан суҳбатлашиб, болалар учун яратилган шароитлар билан танишдилар ҳамда байрам совғаларини топширдилар.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
“e-auksion.uz” Электрон савдо платформасида Xоразм вилоятидан савдога чиқарилган ер участкалари

👉Ер участкалари
(
тадбиркорлик учун) 2083 та

🔷Боғот туманида 169 та - (кўриш)
🔷Гурлан туманида 82 та - (кўриш)
🔷Қўшкўпир туманида 294 та -(кўриш)
🔷Урганч туманида 239 та -(кўриш)
🔷Хазорасп туманида 154 та -(кўриш)
🔷Тупроққалъа туманида 331 та -(кўриш)
🔷Хонқа туманида 62 та -(кўриш)
🔷Хива туманида 266 та -(кўриш)
🔷Шовот туманида 235 та -(кўриш)
🔷Янгиарик туманида 135 та -(кўриш)
🔷Янгибозор туманида 116 та -(кўриш)


👉Ер участкалари (кўп қаватли уй-жой қуриш учун) 30 та

🔷Гурлан туманида 2 та - (кўриш)
🔷Қўшкўпир туманида 1 та -(кўриш)
🔷Урганч туманида 10 та -(кўриш)
🔷Шовот туманида 13 та -(кўриш)
🔷Янгибозор туманида 4 та -(кўриш)

e-auksion.uz савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг!

Видео кўлланма

Саволларга жавоб олиш

Телеграмдаги расмий канали

👇Xабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
“e-auksion.uz” Электрон савдо платформасида Xоразм вилоятида савдога чикарилган ер участкалари, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар билан танишинг.
e-auksion.uz оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг!

🔷Давлат активлари 58 та - (кўриш)
🔷Давлат мулкини ижарага бериш 166 та -(кўриш)
🔷Деҳқон xўжалиги ерлар ижараси 282 та -(кўриш)
🔷Кўчмас мулк 195 та -(кўриш)
🔷Автомототранспорт 253 та -(кўриш)
🔷Ер участкалари 2113 та -(кўриш)
🔷Ер кари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 2 та -(кўриш)
🔷Махсус техникалар 245 та -(кўриш)
🔷Банкротлик бўйича 5 та -(кўриш)
🔷"Ўзпахтасаноат" АЖ мол-мулклари 26 та -(кўриш)
🔷Бошқа мулклар 60 та -(кўриш)
🔷Кўчма савдо жойлари 185 та -(кўриш)

Видео кўлланма

Саволларга жавоб олиш

Телеграмдаги расмий канали

☎️: 71 202 21 11

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
“e-auksion.uz” Электрон савдо платформасида Xоразм вилоятидан савдога чикарилган 58 та
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ билан танишинг.

🔷Урганч шаҳрида 7 та -(кўриш)
🔷Боғот туманида 5 та - (кўриш)
🔷Гурлан туманида 1 та -(кўриш)
🔷Қўшкўпир туманида 12 та -(кўриш)
🔷Урганч туманида 7 та -(кўриш)
🔷Хазорасп туманида 1 та -(кўриш)
🔷Тупроққалъа туманида 2 та -(кўриш)
🔷Хонқа туманида 3 та -(кўриш)
🔷Хива туманида 4 та -(кўриш)
🔷Шовот туманида 8 та -(кўриш)
🔷Янгиариқ туманида 5 та -(кўриш)
🔷Янгибозор туманида 3 та -(кўриш)

e-auksion.uz электрон савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг ва мулк эгасига айланинг!

Видео кўлланма

Саволларга жавоб олиш

Телеграмдаги расмий канали

☎️: 71 202 21 11

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
НАРХ-НАВО БОЗОРИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

❇️Бугунги кунда дунёнинг кўпгина давлатларида асосий турдаги истеъмол товарлар нархларининг ўсиши кузатилмоқда.

👉Ушбу вазиятда қатор мамлакатлар зарурий товарлар экспортини чеклаш билан бир қаторда ўша турдаги товарларни импортини рағбатлантириш билан ички бозордаги нарҳларнинг барқарорлигини ушлаб туриш чораларини кўрмоқда.

📌Шу муносабат билан республика аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олиш, инфляция даражаси кескин ошиб кетишини олдини олиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

✍️Шунга асосан, “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

👉Батафсил

Kanalga
ulanish 👉 https://t.iss.one/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ҳимоягa муҳтож хотин-қизлaр дaвлaт грaнти aсосидa ўқишгa сaрaлaнaди