Xorazm.uz
9.85K subscribers
12.5K photos
726 videos
13 files
4.37K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Туркиянинг “TUTV” телеканали журналисти Хоразмда

Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Туркиянинг “TUTV” телеканали мухбири Нигар Ибрахимовани қабул қилди. Вилоят ҳокими туркиялик журналистга Хоразмнинг сайёҳлик салоҳияти, чет эл сармояси асосида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида гапириб берди.

Туркиялик тележурналист вилоятимиздаги янги ишлаб чиқариш корхоналари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, тарихий масканларида бўлиб махсус теледастур тайёрлашни режалаштирган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Хоразмда футбол байрами

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўзбек спортининг 110 йиллик юбилейига бағишлаб футбол фестивали ўтказилди. Унда футбол фахрийлари, шунингдек 10-12 ёшли болалар ўртасида мусобақалар уюштирилди. Coca-Cola кубоги 2- туридан ўрин олган “Хоразм” – “АГМК” баҳси футбол ихлосмандларига байрамона кайфият бахш этди. Тадбир давомида футбол фахрийларига кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Урганч шаҳрида Марказий банк томонидан Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Тадбирда юқори малакали мутахассислар томонидан банк омонатлари ёрдамида жамғармаларни шакллантириш, молиявий мақсадларни белгилаш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли банк хизматларидан самарали фойдаланиш, молиявий хавфсизликни таъминлаш каби молия оламидаги долзарб йўналишлар бўйича батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Хоразм вилояти ҳокимлиги “Очиқлик индекси” рейтингида 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши 2021 йил учун 85 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида “Очиқлик индекси” юзасидан ўтказилган мониторинг якуни бўйича рейтинг натижаларини эълон қилди.

Якуний натижаларга кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида Самарқанд, Наманган ва Хоразм вилояти ҳокимликлари рейтинг жадвалининг энг юқори поғоналаридан жой олди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан “Очиқлик индекси” бўйича вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти ва очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилган маълумотлар тўлиқлиги эътироф этилиб, рейтинг жадвалида кучли учликдан жой олди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram