✅Айни кунларда Республика ишчи гуруҳи иштирокида вилоят секторлари, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.✅Фуқароларни ташвишлантираётган ижтимоий-маиший муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этаётган бу каби сайёр қабуллар Урганч, Хива шаҳарлари, Ҳазорасп, Шовот туманларида ўтказилди.
✅Қабулларда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
✅Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ўз ечимини топди. Айрим ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан жойига чиқиб ўрганиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
🔽Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиXorazm.uz | Facebook |
Telegram |
Instagram| Youtube