Xorazm.uz
11.1K subscribers
11.7K photos
688 videos
12 files
4.01K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда нуронийлар, маданият ва санъат намояндалари, ёшлар иштирок этишди.

Маросимда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, серқирра истеъдод эгалари жамланган мазкур ижодий жамоанинг Хоразм қўшиқчилик ва рақс санъати ривожидаги улкан хизматлари ҳақида тўхталди. Таъкидлаш жоиз, бу даргоҳда кўп йиллар давомида миллий санъатимиз дарғалари фаолият кўрсатган, халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, нуфузли кўрик-танловлар ғолиблари етишиб чиққан. Филармония жамоаси дунё бўйлаб гастроль сафарларида, халқаро фестивалларда миллий санъатимизни зўр маҳорат билан намойиш этиб келишмоқда.

Шаҳримиз кўркига кўрк бўлиб қўшилган ушбу янги санъат кошонасида машғулот заллари, репетиция хоналари, умуман санъаткорларнинг эркин ижод қилиши учун барча шароитлар яратилган. Янги бино Конституция куни байрами арафасида воҳа санъат аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳри ва Урганч тумани тадбиркорлари билан учрашди.

Учрашувда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун қулай шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари вакилларининг муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди, таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Шунингдек, янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Боғот ва Хонқа тумани тадбиркорлари билан учрашди.

Учрашувда тадбиркорлар фаолиятларини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича ўзларининг қатор таклифларини билдирдиб, айрим муаммолари ечимида амалий ёрдам сўрадилар.

Мулоқот давомида янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилиб, муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бизнес лойиҳаларни молиявий қўллаб- қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюциясига мувофиқ, ҳар йил 3 декабрь санаси бутун дунёда “Халқаро ногиронлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Шу муносабат билан вилоятимизда ўтказилган тадбирга барча шаҳар ва туманлардан ногиронлиги бўлган фуқаролар таклиф қилинди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов жисмоний имкониятлари чекланган юртдошларимизнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки, уларнинг Ватанимиз тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳақида тўхталди. Дилдан суҳбатлар бир пиёла чой устида давом этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram