Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.
Ушбу марказда иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, хорижий тилларни ва IT-технологияларни ўргатиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Мономарказда 24 та турдаги касбларга ўқитилади. Тингловчиларни асосий қисми “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқаролардир. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида мономарказда касб-ҳунар эгаллаб тегишли сертификатга бўлган тингловчиларнинг 700 нафарга яқини ўзлари эгаллаган касблар бўйича ишга жойлашдилар. Ҳозирги кунда 600 нафарга яқин тингловчилар ўқишни давом қилдирмоқдалар.
Вилоят ҳокими марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, ишсиз аёлларни ўқув курсларига кенгроқ жалб қилиб касб-ҳунар ўргатиш, имтиёзли кредитлаш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги базальт толали плиталар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.
Лойиҳа қиймати 41млн евро бўлган ушбу корхонада йилига 30 минг тонна базальт минерал плиталари ишлаб чиқарилади. Корхонада 300 нафар ходим иш билан таъминланиб, йилига 10 млн АҚШ доллари ҳажмидаги маҳсулот экспортга йўналтирилади. Базальт толали плиталар бино ичида мўътадил ҳароратни ҳосил қилиши, ташқи таъсирларга ва ёнғинга чидамлилиги, экологик тозалиги каби қатор афзалликларга эга. Муҳими маҳсулотга ички ва ташқи бозорда талаб катта. Вилоят ҳокими, шунингдек, Урганч касб-ҳунар таълими маркази ва газабетон ишлаб чиқариш лойиҳаси қурилишини бориб кўрди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Лойиҳа қиймати 41млн евро бўлган ушбу корхонада йилига 30 минг тонна базальт минерал плиталари ишлаб чиқарилади. Корхонада 300 нафар ходим иш билан таъминланиб, йилига 10 млн АҚШ доллари ҳажмидаги маҳсулот экспортга йўналтирилади. Базальт толали плиталар бино ичида мўътадил ҳароратни ҳосил қилиши, ташқи таъсирларга ва ёнғинга чидамлилиги, экологик тозалиги каби қатор афзалликларга эга. Муҳими маҳсулотга ички ва ташқи бозорда талаб катта. Вилоят ҳокими, шунингдек, Урганч касб-ҳунар таълими маркази ва газабетон ишлаб чиқариш лойиҳаси қурилишини бориб кўрди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгибозор туманидаги "Келажак эгалари", "Паҳлавон" номли болалар оромгоҳлари, 5-сон мактабгача таълим ташкилоти, туман истироҳат боғи ва деҳқон бозорини бориб кўрди. Бўзқалъа қишлоғининг сўлим масканида жойлашган "Келажак эгалари" оромгоҳи вилоят ҳокимлигининг бевосита ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган иқтидорли ўқувчилар дам олиб, ҳордиқ чиқарадилар. "Паҳлавон" оромгоҳида эса 105 нафар ўғил-қизлар, жумладан, Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманидан келган 26 нафар ўқувчилар соғломлаштирилиб, ёзги таътилни мароқли ўтказмоқдалар. Вилоят ҳокими оромгоҳда дам олувчилар учун китобхонлик кечалари, турли танловлар, маданий тадбирлар ва спорт мусобақаларини уюштириш, кунлик таомномани янада бойитиш юзасидан топшириқлар берди. Аҳолининг мароқли дам олиб, ҳордиқ чиқариши учун етарли шароит яратиш мақсадида туман марказидаги истироҳат боғида кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа бўйича 65 нафар тадбиркорлар томонидан янги хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил қилинади, қўшимча аттракционлар ўрнатилади. Туман бозори бугунги кун талабларига жавоб бера олмаслиги натижасида аҳоли қўшни Гурлан, Шовот туманлари ва Урганч шаҳри бозорларига бориб савдо-сотиқ қилади. Шу боис туманда замонавий лойиҳа асосида янги бозор қуриш бўйича таклифлар билдирилди.Вилоят ҳокими бу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, аҳоли учун қулайликлар яратиш бўйича бир қатор топшириқлар берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Бугун Янгибозор туманида вилоятда ғалла ўрим-йиғими бошланиши муносабати билан сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш масалалари хусусида тўхталди. Маълумот учун, жорий йилда вилоят бўйича 33 минг 200 гектар майдонда ғалла етиштирилган бўлиб, ҳосилни ўриб-йиғиб олишда 251 та юқори унумли комбайнлар ишлатилади.