Урганч туманидаги Оёқбоғ маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган навбатдаги учрашувда ҳам ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди. Жумладан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида муайян фаолият тури билан шуғулланишлари учун субсидия ажратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун контракт тўловларига кўмаклашиш, саломатлигида муаммоси бўлган йигит-қизларни даволанишлари учун моддий ёрдам бериш юзасидан қилинган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Ҳазорасп туманидаги Зиёлилар маҳалласи ҳудудида жойлашган ёшлар кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Ушбу ҳудудга умумий қиймати 210 млрд сўм бўлган 27 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб, улар ишга туширилиши натижасида 380 та янги иш ўрни яратилади. Ёшлар кичик саноат зонаси ҳудуди 4 гектар майдонни ташкил қилиб, 27 та лотда қурилиш ишлари якунига етмоқда. Текстил, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати, озиқ –овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кичик саноат зонасининг драйвер соҳалари ҳисобланади. Барча лойиҳалар ишга тушгач йилига 2,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга йўналтириш ва бюджетга қўшимча 15,2 млдр сўм маблағ тушишига эришилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Ҳазорасп туманидаги Карвак маҳалласида аҳоли хонадонларида бўлиб, «Сайхунобод тажрибаси” асосида шахсий томорқа хўжаликларида ердан самарали фойдаланиш, қўшимча тармоқларни ташкил қилиш орқали оила даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Маҳаллада кўпчилик хонадонларда мўъжазгина иссиқхоналар ташкил қилиниб, помидор, бодринг етиштирилмоқда. Деярли ҳар бир хонадонда қорамол, қўй-эчки, парранда боқилади. Яқинда аксарият хонадонлар интенсив усулда балиқ етиштиришни ҳам йўлга қўйишди. Имтиёзли банк кредитларидан фойдаланган ҳолда асаларичилик, қўзиқорин етиштириш каби сердаромад ишлар маҳалла аҳлининг кундалик юмушига айланган.Умуман маҳалладаги 1120 та хонадонда қўшимча даромад манбалари яратилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Маҳаллада кўпчилик хонадонларда мўъжазгина иссиқхоналар ташкил қилиниб, помидор, бодринг етиштирилмоқда. Деярли ҳар бир хонадонда қорамол, қўй-эчки, парранда боқилади. Яқинда аксарият хонадонлар интенсив усулда балиқ етиштиришни ҳам йўлга қўйишди. Имтиёзли банк кредитларидан фойдаланган ҳолда асаларичилик, қўзиқорин етиштириш каби сердаромад ишлар маҳалла аҳлининг кундалик юмушига айланган.Умуман маҳалладаги 1120 та хонадонда қўшимча даромад манбалари яратилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Бу йил Ҳазорасп туманида 550 хонадонга мўлжалланган 23 та кўп қаватли уйлар қурилади. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов туманда барпо этилаётган янги турар жой бинолари қурилиши билан танишди. Вилоят раҳбари бажарилаётган ишлар сифатини кўздан кечириб, қурилиш-монтаж жараёнларини жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Бугун Ҳазорасп туманидаги Карвак ва Хива туманидаги Ал-Хоразмий маҳаллаларида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашувлари ўтказилди.
Учрашувларда ёшлар субсидия, имтиёзли кредит ажратиш, бандлигини таъминлаш, даволанишлари учун моддий ёрдам, олий таълим олиш ва муддатли ҳарбий хизмат учун тўловлар юзасидан мурожаат қилдилар. Мурожатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Айрим ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига топшириқ берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.