Xorazm.uz
11.1K subscribers
11.7K photos
687 videos
12 files
3.99K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч туманидаги “TILLO DOMOR” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилаётган сутни қайта ишлаш лойиҳаси билан танишди.

Ушбу лойиҳа қиймати 32,4 млрд. сўм бўлиб, йилига 12 минг тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 25 та янги иш ўрни яратилади, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонларида етиштирилган сут қайта ишланиб, ички бозорга қаймоқ, пишлоқ, кефир каби сифатли сут маҳсулотларини етказиб берилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Урганч туманидаги Оёқбоғ маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган навбатдаги учрашувда ҳам ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди. Жумладан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида муайян фаолият тури билан шуғулланишлари учун субсидия ажратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун контракт тўловларига кўмаклашиш, саломатлигида муаммоси бўлган йигит-қизларни даволанишлари учун моддий ёрдам бериш юзасидан қилинган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Ҳазорасп туманидаги Зиёлилар маҳалласи ҳудудида жойлашган ёшлар кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Ушбу ҳудудга умумий қиймати 210 млрд сўм бўлган 27 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб, улар ишга туширилиши натижасида 380 та янги иш ўрни яратилади. Ёшлар кичик саноат зонаси ҳудуди 4 гектар майдонни ташкил қилиб, 27 та лотда қурилиш ишлари якунига етмоқда. Текстил, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати, озиқ –овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кичик саноат зонасининг драйвер соҳалари ҳисобланади. Барча лойиҳалар ишга тушгач йилига 2,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга йўналтириш ва бюджетга қўшимча 15,2 млдр сўм маблағ тушишига эришилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Ҳазорасп туманидаги Карвак маҳалласида аҳоли хонадонларида бўлиб, «Сайхунобод тажрибаси” асосида шахсий томорқа хўжаликларида ердан самарали фойдаланиш, қўшимча тармоқларни ташкил қилиш орқали оила даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Маҳаллада кўпчилик хонадонларда мўъжазгина иссиқхоналар ташкил қилиниб, помидор, бодринг етиштирилмоқда. Деярли ҳар бир хонадонда қорамол, қўй-эчки, парранда боқилади. Яқинда аксарият хонадонлар интенсив усулда балиқ етиштиришни ҳам йўлга қўйишди. Имтиёзли банк кредитларидан фойдаланган ҳолда асаларичилик, қўзиқорин етиштириш каби сердаромад ишлар  маҳалла аҳлининг кундалик юмушига айланган.Умуман маҳалладаги 1120 та хонадонда қўшимча даромад манбалари яратилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube