Xorazm.uz
11.1K subscribers
11.7K photos
688 videos
12 files
4.01K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Улуғ шоирга эҳтиром

Хонқа туманидаги Алишер Навоий музейида шоир таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбир аввалида Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйиб, буюк алломага ҳурмат эҳтиром кўрсатилди. Сўзга чиққанлар буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари, илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ҳамда тарғиб этиш хусусида тўхталдилар. Вилоятимиз таълим муассасаларида навоийхонлик тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.

Қатор иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш, аҳоли билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Джизакскую область.

Предусматривается ознакомление с деятельностью ряда экономических и социальных объектов, проведение диалога с народом, обсуждение актуальных вопросов развития региона.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 60-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига киритилган биринчи масала - халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган 22-Ўртаёп сайлов округида ўтказилган сайлов натижалари юзасидан халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раиси Р.Матрасуловнинг ахбороти эшитилди. Комиссия раиси сайлов якунларига кўра Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рахимов Жўрабек Рахимович сайловчиларнинг 93,1 фоиз овозини тўплаб вилоят Кенгаши депутати этиб сайланганини эълон қилди ҳамда депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топширди.
Сессияда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзовнинг вилоятда 2022 йилда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, вилоят прокурори вазифасини бажарувчи Т.Нурметовнинг прокуратура органларининг 2022 йилда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти юзасидан ахборотлари тингланди. Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Тез тиббий ёрдам машиналари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоятимизга 8 та “Wolkswagen Caddy” русумли замонавий тез тиббий ёрдам машиналари келтирилди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов янги тез тиббий ёрдам машиналарини Урганч шаҳри, Хонқа, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Шовот ва Гурлан туманлари тез тиббий ёрдам бўлимларига топширди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган бундай тез тиббий ёрдам машиналаридан вилоятимизга жорий йилда яна 12 таси, келгуси йил 22 таси келтирилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифини Пахтакор туманидаги «Пахтакор элита уруғчилиги» фермер хўжалиги фаолияти билан танишишдан бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев начал свою поездку в Джизакскую область с ознакомления с деятельностью фермерского хозяйства "Пахтакор элита уругчилиги" в Пахтакорском районе.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #fermerxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter