Xorazm.uz
9.8K subscribers
12.6K photos
728 videos
13 files
4.4K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
e-auksion.uz электрон савдо платформаси Xоразм вилоятида 14859 га яқин ер участкаларини таклиф этади.

⭕️ 3817 та тадбиркорлик учун ерлар (кўриш)
⭕️ 12 та кўп қаватли турар жой учун ерлар (кўриш)
⭕️ 10604 та деҳқон xўжалиги учун ерлар (кўриш)
⭕️ 61 та қишлоқ xўжалиги учун ерлар (кўриш)
⭕️ 226 та ёшлар саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
⭕️ 81 та кичик саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
⭕️ 34 та эркин иқтисодий зоналардаги ерлар (кўриш)
⭕️ 2 та Янги Ўзбекистон массивларида хизмат кўрсатиш жойлари (кўриш)
⭕️ 3 та Нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари учун (кўриш)
⭕️ 19 та Микромарказлар учун (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергия таъминоти соҳасидаги назоратнинг вертикал тизимини жорий этиш, жумладан, электр энергияси ва табиий газни етказиб бериш ва тармоқларга уланишда ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтириш ва тартиб-интизомни таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.

В эти минуты при Президенте Шавкате Мирзиёеве проходит совещание по вопросам внедрения вертикальной системы контроля в сфере энергоснабжения, в частности усиления борьбы с правонарушениями и обеспечения дисциплины при транспортировке электроэнергии и природного газа, подключении к сетям.

Facebook|Instagram|Twitter
2023 йилги Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

🔰Давлат дастури лойиҳаси жами 309 та банддан иборат:

1️⃣ йўналиш — 22 та банд;

2️⃣ йўналиш — 18 та банд;

3️⃣ йўналиш — 113 та банд;

4️⃣ йўналиш — 82 та банд;

5️⃣ йўналиш — 21 та банд;

6️⃣ йўналиш — 30 та банд;

7️⃣ йўналиш — 23 та банд.

📃 Фармон лойиҳаси муҳокамаси 2023 йил 17 февраль кунига қадар давом этади.

Ҳурматли юртдошлар! Унутманг, сиз томонингиздан билдирилган таклиф ва ташаббуслар 2023 йилги Давлат дастурида белгиланадиган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этади.

https://t.iss.one/rezonans24
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила вақтида нима қилиш керак?

Видео-йўриқномани кўринг ҳамда яқинларингизга улашинг!

https://t.iss.one/hudud_informt

Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Сингапур миллий университети профессори Вун Хви Киатни қабул қилди.

Жаноб Вун Хви Киат таълим тизимини ривожлантириш масалалари бўйича халқаро даражадаги мутахассис бўлиб, бир нечта хорижий давлатларда ушбу йўналишда маслаҳатчи сифатида фаолият олиб борган. Мулоқот жараёнида вилоятда умумий ўрта ва олий таълим соҳаларини ривожлантиришнинг маҳаллий дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.Эндиликда профессор Вун Хви Киат вилоят ҳокимининг таълим бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бориши режалаштирилмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Хива шаҳридаги 18- сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларга хорижий тилларни ва касб-ҳунар ўргатиш бўйича вилоят семинари ўтказилди.

Амалий семинарда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, таълим соҳаси раҳбарлари, мактаб директорлари иштирок этди.

Семинар қатнашчилари хорижий тил ўқитувчиларининг дарс тақдимотлари, IT-технологиялар соҳасида ўз иқтидорларини намойиш этаётган ёш дастурчилар ҳамда ўқув устахоналари фаолияти билан танишдилар.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Мактабда 2 та хорижий тил ва 17 турдаги касбларни ўргатиш учун махсус хоналар ташкил қилиниб, ушбу тўгаракларга 7-11 синф ўқувчиларидан 220 нафари жалб қилинган. Машғулотларни юқори малака сертификатига эга чет тили ўқитувчилари ва Хиванинг машҳур ҳунармандлари олиб боради. Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида касб ўрганиш баробарида, шогирд сифатида маълум миқдорда даромад ҳам ишлаб топадилар. Семинарда ушбу мактаб тажрибасини бутун вилоят бўйича кенг оммалаштириш чора- тадбирлари белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram