Xorazm.uz
11.2K subscribers
11.6K photos
685 videos
12 files
3.98K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги технопарк ва “Уртекс карпетс” МЖЧ фаолияти билан танишди.

Бугунги кунда Урганч технопарки ҳудудидаги тикувчилик фабрикаларида ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар асосан ички бозорга сотилмоқда. Вилоят раҳбари ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот сифати, ишчи-хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишди, фойдаланилмаётган қувватлардан тўлиқ фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.

“Уртекс карпетс” МЖЧда йилига 1,5 млн кв. метргача гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Тадбиркор билан мулоқот жараёнида корхона фаолиятини янада кенгайтириш, қўшимча йўналишларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмат

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Хонқа туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди.

Дастур бўйича туманнинг “Ёш куч” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Янги Ўзбекистон” массивида 5 йил ичида 1308 та хонадонга мўлжалланган 52 та кўп қаватли турар жойлар барпо этилади.

Шу ҳудудда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кейинги йилларда 990 ўринли умумтаълим мактаби ва 340 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳам қурилиши режалаштирилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.

Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Транспорт корхоналари кунлик “тушум плани”ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг “энг даромадли” пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.

Шу муносабат билан Президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.

Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент йил якунига қадар барча автобус маршрутлари аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши шартлигини таъкидлади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрларини олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Жумладан:

- ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

- тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;

- автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди.

Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди.

Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;

- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари берилган топшириқлар ижросини қандай ташкил этиши юзасидан ахборот бермоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун вилоят ҳокимлигида вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиёзова ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Сардорбек Полвоновнинг 2023 йилги иш режалари бўйича тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда қайд қилинишича, вилоятда жорий йилда 36 та мини футбол, бадминтон, стритбол ва воркаут майдончалари, қўшимча 115 та спорт тўгараклари ташкил қилинади. Вилоятимиз терма жамоалари Осиё ва Параосиё, бутунжаҳон махсус ёзги Олимпиадаси, бокс бўйича жаҳон чемпионати каби халқаро мусобақаларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Вилоятимизнинг ўзида ал-Беруний шахмат турнири, кураш бўйича Паҳлавон Маҳмуд турнири, “стронгмен” баҳодирлар ўйинлари, этноспорт каби халқаро мусобақалар ўтказилади.Умуман вилоят бўйича жами аҳолининг 30 фоизини оммавий спортга кенг жалб қилиш режалаштирилган.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Сардорбек Полвоновнинг тақдимотида келтирилишича, 2023 йилда вилоятда “Ёшлар дафтари” тизими орқали 13 минг нафар ёшлар ижтимоий қўллаб-қувватланади, 51 минг 190 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади. “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида 14 хилдаги мусобақа ва танловлар ташкил қилиниб, 341 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Ўқувчиларни хорижий тилларни ва касб-ҳунар ўрганишлари учун қатор лойиҳалар амалга оширилади, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш чора-тадбирлари кўрилади. ”Бир миллион дастурчи” лойиҳасига 8 минг нафар ёшлар жалб қилинади.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов иш режаларини бугунги куннинг долзарб вазифаларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш бўйича таклифлар берди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Live

Айни дамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов сектор бошлиқлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамроҳлигида Урганч, Хива шаҳарлари ва Урганч, Қўшкўпир, Хива туманларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

О Б - Ҳ А В О М А Ъ Л У М О Т И

Хоразм вилояти гидрометеорология бошқармаси хабарига кўра, 2023 йил 2 февраль куни вилоятимизда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ва эрталаб айрим жойларда ёғингарчилик кутилади. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат:

🌑 -2 даража совуқ ... +3 даража илиқ;
🌕 +3 ... +8... даража илиқ бўлади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрихон туманидаги “Elegant shoes and” корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Elegant shoes and” в Шахриханском районе.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter