Xorazm.uz
12.3K subscribers
13K photos
743 videos
15 files
4.57K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳасига таклифлар шакллантирилмоқда.

Ўз таклифларингизни jamoatchilik.uz платформаси орқали юборишингиз мумкин.

Платформада ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириш, изоҳлар қолдириш имкониятига эга. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки верификация талаб этилмайди. Муҳокамалар 2022 йилнинг 10 ноябрга қадар давом этади.

Ҳар бир фикр муҳим!
_________

Формируется пакет предложений для проекта госпрограммы по реализации в 2023 году Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022—2026 годы.

Свои предложения вы можете направлять через платформу jamoatchilik.uz.

На платформе у каждого есть возможность высказать идеи, предложения, оставить комментарии. Для этого не требуется регистрации или верификации. Обсуждение продлится до 10 ноября 2022 года.

Важно мнение каждого!

@uzbyuksalish
Танлов ғолиблари муносиб тақдирланди

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят Кенгашида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш,уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда “Аёллар дафтари”ижроси бўйича ташкил этилган республика танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов танлов ғолибларини табриклаб, вилоятимизда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Танловнинг “Энг яхши сектор”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг намунали иш берувчи аёл ”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси” номинациялари бўйича вилоят босқичи ғолиблари муносиб рағбатлантирилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хонқа тумани ҳокими М.Давлатовнинг йиғилиш жараёнида раҳбар этикасига хос бўлмаган тарзда ҳақоратли сўзларни ишлатгани билан боғлиқ ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинлангани ва ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилишини билдирамиз.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Давлат тилига оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси ўрганилди

Вилоят Маънавият ва маърифат марказида давлат тилига оид Фармон ва қарорларининг ижроси юзасидан Республика ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича департаменти мудири ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари З.Р.Рўзиев, Давлат тилида иш юритиш ва малака ошириш маркази раҳбари И.Азимов, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Р.Худойбергановнинг ҳисоботи тингланиб, ишчи гуруҳи томонидан вилоятда давлат тилида иш юритиш, географик объектларнинг номлари, ташқи ёзувлар борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Урганч” санаториясининг янги биноси фойдаланишга топширилди

“1 октябрь - Халқаро қарияларни қадрлаш куни" арафасида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларини соғломлаштиришга хизмат қиладиган “Урганч” санаториясининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Ушбу шифо масканида Инвестиция дастури асосида 12,9 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, бир йилда 2800 нафар дам олувчиларни соғломлаштириш имконияти яратилди. Шунингдек, санаторияда дам олувчиларни саёҳатларга олиб бориш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 380 млн. сўмга автобус, 177 млн. сўмга янги физиотерапевтик жиҳозлар сотиб олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Муроджон Ачилов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Ушбу марказ ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация хизматларини кўрсатади. Янги бино фойдаланишга топширилиши натижасида марказнинг қуввати 2 баробар ошиб, йилига 3400 нафар ёки вилоятимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг 7 фоизини реабилитациядан ўтказиш имконияти яратилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram