Xorazm.uz
11.2K subscribers
11.6K photos
685 videos
12 files
3.98K links
Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi

Sayt: www.xorazm.uz
fb.com/xorazmviloyatihokimligi
instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54

Elektron pochta: [email protected]

Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi
Download Telegram
🇺🇿 Yangibozorda Yoshlar markazi ochildi

Ochilish marosimida tuman hokimi O‘.Qurbonov, nuroniylar va yoshlar vakillari, bundan tashqari BMTning Bolalar jamg'armasi UNICEF milliy koordinatorlari ishtirok qilib Yoshlar markazida yaratilgan sharoitlar bilan tanishishdi.

Tuman hokimi o‘z nutqida Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Sadullayevga markaz qurilishida yaqindan yordami uchun minnatdorchilik bildirib, ushbu markaz yangibozorlik yoshlar uchun yangi maqsadlar sari ulkan qadamlar tashlanishining debochasi bo'lishini ta'kidladi.

Endilikda viloyatimizda birinchilardan bo'lib tashkil qilingan ushbu Yoshlar markazida Yoshlar ishlari agentligi Yangibozor tuman bo'limi, O'zbekiston yoshlar ittifoqi tuman Kengashi birgalikda faoliyat yuritib, 10 ga yaqin bepul to'garaklar yoshlar uchun xizmat qiladi.

Telegram Facebook Instagram YouTube
Ҳукумат қарорлари ижроси таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартда "Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 117-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралда "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маънавият ва маърифат маркази кичик фаоллар залида вилоят ҳокимлиги ходимлари ва техник-хизматчилар учун давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш юзасидан 1 ойлик ўқув семинари ташкил қилинмоқда.

Семинардан кўзланган асосий мақсад давлат тилида иш юритиш, ҳужжатлар айланмалари, имло қоидалари, лотин ёзувига босқичма-босқич ўтиш, ходимларининг саводхонлик даражаси ва билим савиясини такомиллаштиришдан иборатдир.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Hudud Inform
🔰Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган юртдошларимизни огоҳлантирди

Баъзи ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Иссиқхонада цитрус мевалар етиштираётган деҳқон
#21sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинар ўтказилди

Гурлан туманида мамлакатимиз Президентининг “ Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндошувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинари ташкил қилинди.

Семинарда вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Усмонбой Жумагалдиев мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Семинар якунида фаолиятида юқори натижаларга эришган 20 нафар ҳоким ёрдамчиларига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ташаккурномалари топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Hudud Inform
❗️ Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Бунда имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

Мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз 6 ой ичида бегоналаштирилганда, даромадлар солиққа тортилади.

❗️ 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.

Шунингдек, 2021 йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев яқин йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегияси этиб, энг оғриқли ва асосий йўналишларни танлаб олибди. Булар: таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти. Эндиликда ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда фуқаролардан таклифлар олинар экан.

Агар кимдадир ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёки бошқа масалаларга оид таклифлар бўлса уни махсус яратилган сайт taklif2023.uz портали ёки телеграмдаги @taklif2023_bot манзили орқали юбориши мумкин.

Юборилган таклифлар Президент Администрацияси ҳузуридаги махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.

Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.

Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.

Facebook|Instagram|Twitter